Саудия Арабистонида ҳаром ичимликлар дўкони очилди
Ар-Риёддаги дўкон фақат мусулмон бўлмаган давлатлар дипломатлари учун очиқ бўлади. Саудия шаҳзодаси бин Салмон қиролликни туризм ва бизнес учун "қайноқ йўналиш"га айлантиришга интилмоқда.
Муҳаммад ибн Салмон
Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз ас Сауд (арабча: محمد بن سلمان بن عبد العزيز آل سعود; 1985 йил 31 август, Жидда, Саудия Арабистонида туғилган) 2021й ил 21 июндан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси. 2022 йил 27 сентябрдан бери Саудия Арабистони Бош вазири. 2015 йил 23 январдан 2022 йил 27 сентябргача Саудия Арабистони мудофаа вазири. Ҳозирги қирол Салмон бин Абдулазиз ас Сауднинг ўғли.
Саудия валиаҳд шаҳзодаси қарздорларнинг қарзини тўлаб беради
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон молиявий жиноятлар учун қамалган 150 дан зиёд фуқаронинг қарзларини тўлаш учун 13 миллион риёл (қарийб 3,5 миллион АҚШ доллари) ажратди.
Саудия шаҳзодаси инсониятга қарши жиноятда айбланмоқда
"Чегарасиз мухбирлар" ташкилоти 2-март куни Саудия қиролининг ўғли ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонга қарши Германия прокуратурасига ариза берганини маълум қилди.
Хашукджининг ўлдирилиши
БМТ хизматчиси бўлган терговчи-аёл Анес Калламар Саудия Арабистонининг Истанбул шаҳридаги консулхонасида журналист Хашукджининг ўлими билан боғлиқ барча тафсилотларни тиклади. Жанжал бошланган қилиб кўрсатилган вақтдан мурдани майда бўлакларга бўлган арранинг овозигача атиги 22 дақиқат ўтди. Энди савол: шаҳзода бин Салмон тайёрланаётган қотиллик ҳақида билармиди? Ўжар Анес ўша «муқаддас» шахсга ҳам етиб бормоқчи. Лекин шаҳзода осонгина таслим бўлмайди.
Валиаҳд шаҳзода «Манчестер Юнайтед»ни харид қилмоқчи
Бойлиги триллион доллардан ортиқ, деб баҳоланадиган Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд «Манчестер Юнайтед» клубига инвестиция киритишни, энг яхши вариантда эса, клубни Глейзерлар оиласидан тўлиқ сотиб олиш ниятида экан. Кўплаб манбаларнинг берган маълумотига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клубларига эгалик қиладиган Қатар ва БАА миллиардерлари билан беллашмоқчи.