Гўзал хулқ
Мусулмон инсон гўзал хулқли, тавозули, ширин сўзли бўлади, Ислом кўрсатмасига амал қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олади.
Жисми, кийимини тоза тутади
Мусулмон одам жуда ҳам покиза бўлади. Жисмини тоза тутади, ҳаммом қилишни одат қилади. Ана шунда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг комил ғусл қилиш, хушбўйланиш, хусусан, жумъа кунлари шундай қилишга ундаган амрларига бўйинсунган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жумъа куни ғусл қилинглар. Гарчи жунуб бўлмасанглар ҳам бошларингизни ювинглар. Хушбўй суртинглар” (Бухорий ривояти).
Холис бўлади
Ҳақиқий мусулмон мана бундай ёмон хулқлардан пок бўлибгина қолмай, ижобий хулқ билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзларида таъкидлаганларидек, бу Диннинг ўзи холислик эканига иймон келтирган ҳолда жамиятда ҳар бир мусулмонга холис бўлиш хулқи билан зийнатланади: “Дин - холислиқцир”. Сўрадик: “Кимлар учун?” - Айтдилар: “Аллоҳ, Китоби, Расули, мусулмонларнинг раҳбарлари ва барчалари учун”.
Ҳушёр мўмин
Ислом дини мусулмондан энг аввало Аллоҳ таолога чин иймон келтиришни, У Зот билан мустаҳкам алоқада бўлишни, Уни доимо зикр этишни, Унга таваккул қилишни, Ундан ҳар ишда мадад сўрашни, қанчалик куч сарфламасин ва ҳар турли сабабларга бош урмасин, ич-ичидан ўзини Аллоҳ азза ва жалланинг куч-қуввати, мадад-ёрдамига муҳтож эканини ҳис қилишни талаб қилади.
Одамларни ноҳақ фосиқ, кофирга чиқармайди
Тилини ҳақоратдан сақлаган мусулмон нафсини ҳақорат,
Аллоҳнинг йўлида яхши кўришнинг мусулмонлар хаётидаги таъсири
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ҳадисларида мўминлар орасидаги бу муҳаббат ўз эгасини жаннатга киргизадиган иймон шартларидан бири эканлигини таъкидлаганлар.
Мусулмон одам дўст-биродарларига кечиримли бўлади
Мусулмон инсон биродаридан ғазабланса ўз ғазабини тияди, уни кечиришга шошилади, унинг тойилишларидан куз юмади ва буларни паст кетишлик - ор, деб ҳисобламайди, балки бу иши уни Аллоҳга яқинлаштирувчи яхшилик ҳамда Аллоҳ таолонинг Уз бандаларидан яхишилик қилувчиларга хос қилган муҳаббатини касб қилинг, деб билади: