close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Холис бўлади

Ҳақиқий мусулмон мана бундай ёмон хулқлардан пок бўлибгина қолмай, ижобий хулқ билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзларида таъкидлаганларидек, бу Диннинг ўзи холислик эканига иймон келтирган ҳолда жамиятда ҳар бир мусулмонга холис бўлиш хулқи билан зийнатланади: “Дин - холислиқцир”. Сўрадик: “Кимлар учун?” - Айтдилар: “Аллоҳ, Китоби, Расули, мусулмонларнинг раҳбарлари ва барчалари учун”.

Ҳақиқий мусулмон мана бундай ёмон хулқлардан пок бўлибгина қолмай, ижобий хулқ билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзларида таъкидлаганларидек, бу Диннинг ўзи холислик эканига иймон келтирган ҳолда жамиятда ҳар бир мусулмонга холис бўлиш хулқи билан зийнатланади: “Дин - холислиқцир”. Сўрадик: “Кимлар учун?” - Айтдилар: “Аллоҳ, Китоби, Расули, мусулмонларнинг раҳбарлари ва барчалари учун”.
Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга намозга, закотга ва ҳар бир мусулмонга холис бўлишга байъат қилганларки, бунга Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг сўзлари далилдир: “Мен Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга намозни барпо қилишга, закотни адо қилишга ва ҳар бир мусулмонга холис бўлишга байъат қилдим”.
Мана бу улуғ саҳобийнииг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилишида намозни барпо қилиш ва закотни адо қилишга холисликни яқин қилиниши унинг - холисликнинг мусулмон амалларининг мезонида нақадар аҳамиятли эканига ва унинг Охиратидаги тақцирини белгилашда нақадар муҳимлигига далилдир. Демак, холислик Қиёмат кунида оқибати гўзал бўлишига ҳарис бўлган тақводор, ростгўй мусулмоннинг асл хулқларидан экан.
Мусулмоннинг Охиратдаги тақцирини ҳал қилишда холисликнинг муҳимлиги яна ҳам зиёдалашади, айниқса, у инсон мусулмонлар ишидан бирор амалга тайинланса. Ана шу пайтда холислик абадийлик жаннатини очувчи калит вазифасини ўтайдики, у калитга бу дунёда эриша олмаган инсон Охиратда жаннатга киришдан маҳрум бўлади. Бу ҳакда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтганлар: “Аллоҳ уни халқига бошлиқ қилиб қўйган бирор банда йўқки, агар у халқини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади”. Бошқа бир ривоятда: “Бас, ўз халқини ўзининг холислиги билан иҳота қилмаган банда - жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди”, дейилган.
Муслимнинг ривоятида келади: “Мусулмонлар ишига амир қилинган бирор киши халқининг фой-дасига ҳаракат қилмаса, уларга холис бўлмаса, улар билан жаннатга кира олмайди”.
Исломдаги ҳокимликнинг, мусулмон ишидан бирор ишга тайинланган ҳар бир инсоннинг масъулияти, оламлар Роббисига тўпланган Кунда бошлиқнинг Охиратдаги тақдирини ҳал қилишда халқига холис бўлишнинг таъсири нақадар буюк. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз етакчисиз ва ҳар бир етакчи қўл остидагилардан масъулдир”, дея ўз сўзларида баён қилганларидек, ҳар биримизнинг ижтимоий доирадаги масъулиятимиз кўз олдимизда гавдаланар экан, бу масъулиятнинг мусулмонлар жамиятида умумийлигини идрок қила-мизки, бундан ҳеч бир инсон қочиб қутула олмайди. Бундан келиб чиқадики, мана шу асослар ва Раббоний фазилат устига барпо бўлган чинакам Жамият инсоний жамиятлар ичида энг юксак, энг тинч, энг покиза ва тўғри жамият бўлади.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase