close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
16.03.2019 02:30

Эрон президенти Ҳасан Роуханий АҚШнинг ИШИД жанганриларини Яқин Шарқдан Афғонистон, Марказий Осиё, шунингдек, Кавказга кўчириш режалари ҳақида хабар берди. Эрон давлати раҳбари Ироққа амалга оширган ташрифи давомида шундай огоҳлантириш билан чиқди.

12.03.2019 13:11

Мусулмон аёллар қиёфаси кўпчиликнинг тасаввурида итоаткор ва асоратга солинган аёллар ҳақида стереотиплар билан боғлиқ ҳолда гавдаланади. Илхон Умар ва Рашида Тляйбнинг америка сиёсий майдонида пайдо бўлиши бундай гендер стереотиплар хато эканлигини кўрсатиб қўйди.

12.03.2019 13:02

АҚШ давлат департаменти маълум қилдики, Туркия Россиядан С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари харид қиладиган бўлса, унга нисбатан турли санкциялар қўлланиши мумкин. АҚШ давлат департаменти расмий вакилининг муовини Роберт Палладино (Robert Palladino) журналистлар учун ўтказилган брифингда Туркиянинг Россиядан С-400 харид қилишига шарҳ берди.

11.03.2019 01:29

АҚШ Эрон ўзгариши ҳамда 1979 йилги ислом инқилобидан аввал қандай бўлган бўлса, шу ҳолатга қайтиши лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Эрон президенти Хасан Рухани баёнот берди. Унинг сўзларига қараганда, Теҳрон ва Вашингтоннинг кўплаб масалалар бўйича позициялари кескин фарқ қилади, бу эса муроса имкониятини нолга яқинлаштиради.

08.03.2019 10:33

 Исроил давлати тузилганига 70 йил тўлиши муносабати билан АҚШ ўзининг ҳадясини тақдим этди: Америка элчихонаси Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилди. Шу муносабат билан ташкиллаштирилган тантанали маросимга океан ортидан нуфузли делегация етиб келди, Доналд Трамп эса маросим иштирокчиларини видеоалоқа воситасида табриклади. Ғаззо сектори чегараларида эса норозилик билдираётган фаластинликлар билан Исроил қуролли кучлари ўртасида қонли тўқнашувлар давом этиб, унинг натижасида ҳалок бўлганлар сони олтмишдан ошди.

26.02.2019 08:56

Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик энг юқори нуқтага чиқди. Бу ҳақида Эрон ислом республикаси президенти Хасан Роухани парламент мажлисида айтди, дея хабар беради IRIB давлат телекомпанияси. «Эрон ва Америка ўртасидаги кескинлик ҳозирги пайтда энг юқори нуқтага чиққан. Америка бизга қарши бор кучини сарфламоқда», - деди Роухани.

24.02.2019 10:44

АҚШ ИШИД олтинини олиб қўйди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Ироқда жойлашган АҚШ қуролли кучлари бу «Ислом давлати»га тегишли бўлган деган баҳона остида 40 тонна олтин ва 17 тонна кумуш олиб чиқиб кетган. Қимматбаҳо юк АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари вертолетларига юкланди ва америка ҳарбий базаларидан бирига жўнатилди, деб хабар беради SANA Сурия агентлиги. 

16.02.2019 23:58

Иқтисодиёт масалаларидан яхши хабардор бўлган эксперт АҚШнинг улкан қарзларидан кўра кўпроқ бу нарса уларни «хавотирга солмайдиган» президент ва бошқа сиёсатчиларнинг реакциясидан жаҳли чиқади. Фуқаролар тўлаган солиқларнинг дастлабки 500 миллиард доллари келаси йил ушбу қарз бўйича тўловларга, яъни – беҳуда кетади.

16.02.2019 10:03

Бундан 30 йил муқаддам, 1989 йил 15 февраль куни совет қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш якунланганди. Қабиладошлик структураси ва тоғлар: бу мамлакат доимо босқинчилар учун мураккаб жой бўлиб келган. XIX асрда биринчи инглиз-афғон уруши Британия империясининг мағлубияти билан якун топди, ХХ асрда СССР ортга чекинди. Афтидан, АҚШ ҳам XXI асрда 17 йиллик «террорга қарши уруш»дан сўнг бу мамлакатни забт этишнинг имкони йўқ эканлигини тушуниб етган кўринади.

13.02.2019 20:40

Конгрессга сайланган иккита мусулмон аёлнинг бири, Сомалида туғилган ва 14 ёшлигида оиласи биан бирга АҚШ да бошпана топган Илхон Умар Исроил тарафдори бўлган лоббичилар гуруҳи Конгресс аъзоларига Исроилни қўллаб-қувватлаш учун пул тўлаши ҳақида Твиттерда эълон қилган тахминлари учун оммавий узр келтирди. Бу яқиндагина биринчи қалдирғоч сифатида олқишланган ва ажойиб келажак башорат қилинаётган сиёсатчи аёл учун оғриқли зарба бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase