close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
07.03.2020 10:47

АҚШ хорижий активларини назорат қилиш бўйича бошқарма (OFAC) Суданнинг 157 та муассасасига қарши санкцияларни бекор қилди, деб баёнот берди чоршанба куни Судан банки раҳбари. Бу ҳақида Anadolu хабар қилади. «Биз OFAC дан 2017 йил октябрида чиқариган 13067 ва 13412 фармойишлар кучга киргани ва бу Суданга нисбатан эмбаргони расман тўхтатишини тасдиқлайдиган нома олдик», - деди ўз баёнотида Бадур Алдин Абдур-Раҳим.

20.02.2020 21:19

Американининг Юта штати иккала тарафнинг розиилигига асосланган кўп хотинлиликнинг жиноятлар қаторидан чиқарилишига яқин. Ахборот агентлигининг хабар беришича, штат қонунчилик мажлиси сенати қонун лойиҳасини дастлабки маъқуллашдан ўтказди. Унга кўра, фақат иккала тарафнинг розилиги билан қўлланадиган кўп хотинлилик Ютада жазоланадиган жиноят бўлмайди ва ҳуқуқбузарликлар қаторига ўтади.

17.02.2020 14:43

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари раҳбарияти дресс-код қоидаларини янгилади. Мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилиш истагида бўлган сикхлар ва мусулмонларга диний кийим-бош атрибутларига рухсат этилди. NEWS.ru маълум қилишича, салла ва ҳижоб ўраш шарти озода кўриниш ва консервативлик ҳисобланади.

08.02.2020 13:13

АҚШ Ўзбекистонда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майкла Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича маъум бўлди. Пуллар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларига ҳам маблағлар ажратилади.

31.01.2020 19:20

Агар Россия ва АҚШ ўртасидаги қарама-каршилик ҳарбий ҳаракатларгача етиб борадиган бўлса, Россия дастлабки уч соат ичида йўқ қилиб ташланиши мумкин. Хитойлик экспертлар шундай ҳисоблайди, деб хабар қилади China.com. Уларнинг сўзларига кўра, Россия ракета, сувости ва ҳаво-космос қўшинларида қайта тиклаш ишларини олиб бормоқда, лекин бунда жуда ҳам кам янги қуроллар ишлаб чиқиляпти.

31.01.2020 12:09

АҚШ ҲҲК маълумотларига кўра, Афғонистонда америка қуролли кучлари бу йил рекорд миқдорда бомбалар ташлади, бундай кўрсаткич сўнгги 10 йил давомида умуман қайд этилмаганди. Америкаликлар 2019 йил Афғонистонда жойлашган нишонларга қарата жами 7 423 та бомба ташлади ва шу тариқа 2018 йил қайд этилган 7 362 та бомбадан ҳам юқори кўрсаткични кайд этди, дейилади АҚШ ҲҲК Марказий қўмондонлиги (AFCENT) томонидан душанба куни эълон қилинган хабарда.

22.01.2020 09:48

Дональд Трамп маъмурияти диний кўрсатмаларга риоя қиладиган мактаб ўқувчилари дуч келаётган қийиниликларга эътибор қаратмоқда.  Ўқувчиларнинг диний дунёқарашини ифодалаш ҳуқуқлари камситилган ҳолатларда давлат мактаблари федерал молиялаштириш рўйхатларидан чиқариб ташланиши мумкин.

14.01.2020 16:32

Шундай қилиб, АҚШ ва Эрон ўртасида кўпчилик кутган катта уруш рўй бермади. Биз кеча ҳам ёзганимиздек, АҚШ га кескин таҳдидлар ёғдирган бир пайтда Теҳрон аслида эронликларни ўлдириш билан чекланиб қолди. Теҳронни АҚШ базасига берилажак зарба ҳақида олдиндан билгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани ҳақидаги баёноти билан ерга урган Дональд Трамп урушни бошламаслиги, балки Хомейний режимини санкциялар билан бўғишда давом этишини маълум қилди.

01.01.2020 14:51

2019 йил АҚШда 40 та оммавий қотиллик содир этилди, бу охирги 50 йил ичидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. USA Today нашри келтирган маълумотларга кўра, ўтган йили АҚШда 41 та оммавий қотиллик содир этилган бўлиб, бунда тўрт юздан ортиқ одам қурбон бўлди. 33 ҳолатда жиноятчилар ўқотар қуролдан фойдаланган. Бу йил АҚШда оммави қотилликлар қурбонлари умуми сони 210 кишини ташкил қилди.

28.12.2019 20:30

АҚШ Конгресси Пентагонга бу йил Афғонистондаги тинчлик музокараларини моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 15 миллион долларгача сарфлашга имкон берди. Бунда қонун чиқарувчилар бу пулларнинг толибонларга фойда келтирмаслигини таъминлашга ҳаракат қиляпти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase