Қазо ва қадарга имон
Қазо ва қадар яратиш маъносидадир. Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Аллоҳ таоло яратади. Яхшининг яхшилиги, ёмоннинг ёмонлиги, аччиқнинг аччиқлиги, шириннинг ширинлиги Аллоҳдан (унинг халқ этиши билан) бўлади. Нарсаларни қачон, қаерда, гўзал, хунук, фойдали ё зарарли, савоб ё гуноҳ бўлишини Аллоҳтаоло тақдир қилади, белгилайди. Қазо ва қадарга имон келтириш, рози бўлиш фарздир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Жаброил алайҳиссаломнинг имон ҳақидаги саволларига ана шу (Имом Аъзам китобларининг аввалида келтирганлари) қадар жавоб бергандилар.
Пайғамбарларнинг мўъжизалари ҳақдир
Пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) мўъжизалари, авлиёларнинг кароматлари ҳақдир. Ҳадисларда ривоят қилинган, Иблис, Фиръавн, Дажжол каби Аллоҳ таолонинг душманларидан содир бўлган ва бўладиган хориқулодаларни (одатдан ташқари ишларга) мўъжиза, каромат демаймиз. Уларни ҳожатларни раво қилиш, деймиз. Чунки Аллоҳ таоло душманларининг ҳожатини, истидрож ва уларга уқубат (азоб) учун раво қилади. Улар чалғиб, яна ҳам кўп гуноҳ қилишади ва куфрга кетишади. Бунинг ҳаммаси жоиз ва мумкиндир.
Аллоҳ таоло танҳо илоҳдир
Имом Аъзам тавҳид ҳақида, Аллоҳ таолонинг рубубиятда, улуҳиятда, убудиятда ягоналигини бундай баён этган:
Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан бўлади
Аллоҳ таоло нарсаларни йўқдан бор қилди. Аллоҳ таоло ҳамиша, нарсалар бўлмасидан уларни билгувчидир. Нарсаларни қандай, қачон бўлишини тайин ва ҳукм қилган Удир. Дунё ва охиратда ҳар бир нарса фақат Унинг машиати (хоҳиши), илми, қазоси, қадари, Лавҳул маҳфузга битгани(га мувофиқ) билан бўлади. Лекин Лавҳул маҳфузга ҳукм этиб эмас, баён этиб ёзган.
Ўлдирилган ажали билан ўлади
Ажал биттадир. Қатл қилинган киши ҳам ўз ажалида (умри тугагани учун) ўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
Аллоҳ таоло бандаларига тоқатлари етмаганни буюрмайди
Бандалар тоқатлари етмайдиган нарсага буюрилмаган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
Коҳинларнинг хабарларига ишониш
Коҳинларнинг ғайбдан берган хабарларига ишониш куфрдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Айтинг: “Осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)”» (Намл сураси, 65-оят).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар:
Биз Аллоҳ таолони таниймиз
Биз Аллоҳ таолони У Ўзини Китобида сифатлаган барча сифатлари билан таниймиз. Ҳеч бир киши Аллоҳ таолога У лойиқ бўлган ибодатни қилолмайди. Лекин Унинг амрига биноан, буюрганига мувофиқ ибодат қилади. Барча мўминлар маърифатда, яқийнда, таваккулда, муҳаббатда, ризода, хавф ва ражода, имонда тенгдир. Имондан ва зикр этилганлардан бошқаларда бир-биридан фарқ қилади.
Кофирларнинг дуолари ҳақида
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Кофирларнинг дуолари мутлақо зоедир” (Раъд сураси, 14-оят).
Аллоҳ таоло бандаларини имонга ҳам, куфрга ҳам мажбурламайди
Аллоҳ таоло бандаларидан бирортасини куфрга ҳам, имонга ҳам мажбурламаган. Уларни мўмин ёки кофир этиб яратмаган. Лекин уларни шахс (куфрни ҳам, имонни ҳам қабул этувчи) қилиб яратган. Имон ва куфр бандаларнинг феъли (амали)дир. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармасдан, ким кофир бўлса, унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кейин у имон келтирса, мўмин бўлса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.