close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бошқаларни айбдор қилиб, ўзидан айбни даф қилиш

Баъзи кишилар:«Фалончи одам султон ёки бирор каттароқ одам олдида мени ёмонласа, улар бунинг гапига ишониб менинг ҳақимда ёмон гумонга бориб қолмасин», дея ўша кишини уларнинг ҳузурида ёмонлаб, ишончсиз кишига айлантириб қўяди.

Баъзи кишилар:«Фалончи одам султон ёки бирор каттароқ одам олдида мени ёмонласа, улар бунинг гапига ишониб менинг ҳақимда ёмон гумонга бориб қолмасин», дея ўша кишини уларнинг ҳузурида ёмонлаб, ишончсиз кишига айлантириб қўяди.
Муолажаси. У киши айбларимизни баён қилгани билан бизнинг динимизга ҳам, дунёмизга ҳам зиён беролмайди, деган эътиқодда бўлишимиз даркор. Шундай бўлгач, уни ғийбат қилиши-мизга нима зарурат бор? Балки у бизни ғийбат қилиш билан ўзининг номаи аъмолини қорайтирган ҳамда яхшиликларини бизга совға қилган бўлади.У бизнинг айбларимизни очиб ошкор қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам унинг айбларини ошкор қилади. Халойиқ олдида уни расво қилади. Чунки қонун шуки, одамларни шарманда қилган кишининг ўзини ҳам Аллоҳ таоло айбларини очиб шарманда қилади.
Эслатма. Гарчи ғийбатнинг сабаблари бундан-да кўп бўлсада, ҳозирги кунимизда учраб турадиган аксар сабабларини ёздим, холос. Бошқаларини ёзишда у қадар фойда бўлмагани учун уларни айтиб ўтирмадим.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийнинг
"Ғийбат узи нима"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase