close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ таолога қарши чиқиш

Ғийбатчи ўзининг бу ярамас иши билан Аллоҳ таолога қарши исён, итоатсизлик қилган ҳисобланади. Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиш, Ундан қўрқмаслик эса одамни ҳалокатга олиб боради. Аллоҳ таоло кўриб, билиб тургани учун ҳам Унга осийлик қилиш жуда ёмон ишдир. Мавлоно Румий Аллоҳтаолога исён қилувчини ҳатто шайтонга тенглаштирган:

Ғийбатчи ўзининг бу ярамас иши билан Аллоҳ таолога қарши исён, итоатсизлик қилган ҳисобланади. Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиш, Ундан қўрқмаслик эса одамни ҳалокатга олиб боради. Аллоҳ таоло кўриб, билиб тургани учун ҳам Унга осийлик қилиш жуда ёмон ишдир. Мавлоно Румий Аллоҳтаолога исён қилувчини ҳатто шайтонга тенглаштирган:
Ҳар, ки у исён кунад шайтон шавад,
Ки ҳасуди давлати некон шавад.
Маъноси: “Исён (гуноҳ) қилган киши шайтон бўлади. Чунки у яхшилар давлатига ҳасад қилувчи бўлади.
Ҳотимул Асом раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Хожангга гуноҳ қилишни ҳоҳласанг, У сени кўрмайдиган жойда қил».(Жомий. «Нафаҳот ул-унс».)
Ҳазрати Луқмон алайҳиссалом ўғлига бир қанча насиҳат қилиб, жумладан, шундай деган экан-лар: “Эй ўғлим! Аллоҳга исён қилмоқчи бўлсанг (аввало) Аллоҳ ва Унинг фаришталари сени кўрмайдиган жой топ». Яъни ундай жой топа олмагач, гуноҳ қилмагин-да! - демоқчилар.(“Танбеҳул ғофилин”.)
Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Чунон шарм дор аз Худованди хеш,
Ки, шармат зи бегонагонасту хеш.
Таржимаси:
Онча ўз Парвардигорингдан уёл, Ёту қардошдан ҳаё қилган мисол.
Насрий баёни: Ўз Парвардигоринг Аллоҳ таолодан (лоақал) бегоналару қариндошларингдан уялгандек уял, ҳаё қил.
Аллоҳ таолодан, ҳатто, ақлсиз жониворлар ҳам қўрққанда, инсон нима учун қўрқмасин?
Ҳикоя. Довуд алайҳиссалом денгиз соҳилида Парвардигорга мукаммал бир йил ибодат қилгач: “Эй Раббим, қаддим букилди, икки кўзим чарчади, кўз ёшларим тугади. Лекин ишим охири нима бўлишини билмайман», дедилар. Аллоҳ таоло қурбақага: «Бандам Довудга жавоб бер», дея ваҳий қилди. Қурбақа: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бир йил ибодат қилганингизни Аллоҳга миннат қиляпсизми? Сизни ҳақ пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, мен ўттиз йил ёки олтмиш йилдан бери қамишзорда Унга тасбеҳ, ҳамд айтаман. Мушакларим Аллоҳдан қўрққанимдан қалтирайди», деди. Буни эшитган Довуд алайҳиссалом йиғлаб юбордилар.(“Танбеҳул ғофилин”.)Жаннатий эканликлари аниқ бўлган Довуд алай-ҳиссалом бир кичкинагина янглишиш учун шунча йиғласалар, биз тўхтовсиз йиғласак ҳам кам экан. Чунки, биз эртаю кеч ғийбатга мубталомиз. Азиз умримизни катта гуноҳларга сарф қилмоқдамиз.
Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Битарс аз гуноҳони хеш ин нафас,
Ки рўзи қиёмат натарси зи кас.
Таржимаси:
Ҳеч кимсадан қўрқмай десанг қиёмат кун, Ҳар нафас ўз гуноҳингдан қўрққил бугун.
Насрий баёни: «Ўз гуноҳларингдан ҳозирги нафасда (шудунёда) қўрққин. Шунда қиёмат куни ҳеч кимдан қўрқмайсан».
Барчамиз ғафлат чойшабига бурканганмиз. Бизнинг ақлларимиз устидан ҳам парда ташланган. Ғийбат қилувчиларга бериладиган азобларни эшитсак, роса йиғлаймиз, лекин мажлис тугагач, диллардаги қўрқув умуман йўқ бўлиб қолади. Кўнгил бўшлиги ҳамда мулойимлигимиз аёлларникига ўхшайди. Улар бирор ёмон хабарни эшитган пайтда роса қаттиқ йиғлайдилар, лекин бир соат ўтмай дилда умуман қайғулари қолмайди.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
"Ғийбат ўзи нима?"китобидан



Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase