2018 йил 1 январдан Қозоғистонда Кимёвий кастрация тўғрисидаги қонун кучга кирди. Айни дамда Қозоғистонда атиги 11 нафар педофил ушбу турдаги жазога ҳукм қилингани маълум. Инъекция йўли билан кимёвий кастрация фақат ушбу Қонун кучга киргандан кейин жиноят содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан тайинланади.
Вояга етмаган қизни зўрлагани учун Туркистон вилоятидаги ИЧ 167/9-сонли қаттиқ режимдаги муассасада узоқ муддат жазони ўтаётган, кимёвий кастрацияга ҳукм қилинганлардан бири биринчи уколдан кейин ўзини қандай ҳис қилаётганини айтиб берди. Бу ҳақда Otyrar.kz нашри хабар бермоқда.
"Нима деёламан, буларнинг барчаси жуда қийин, сиз буни душманингизга ҳам тиламайсиз. Мен ёрдам сўрайман ва барчага ушбу кастрацияни бекор қилиш учун мурожаат қилмоқчиман, мен ҳали ҳам уйга қайтиб, яшашни давом эттиришга умид қиламан, мен оилали ва болали бўлишни хоҳлайман. Илтимос, бекор қилинг! Инъекциядан кейин бутун тана шунчалик оғрийдики, юриш қийин ва умуман қўрқинчли ", деди маҳкум.
Кимёвий кастрация эркак гормони тестостерон таъсирини блоклайдиган дорилар ёрдамида амалга оширилади. Бу жинсий истакни тўлиқ бостиришга олиб келади. Таъсир қайтарилмас эмас, у фақат препаратни қабул қилиш даврида таъсир қилади.
Дори-дармонларни инъекция қилиш одатда ҳар уч ойда бир марта амалга оширилиши керак. Агар процедура тўхтатилса, эркаклик функциялари тикланади. Бу дегани, педофил яна болаларни таҳқирлашни бошлаши мумкин.
Аввалроқ Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги қозоғистонлик педофилнинг ижтимоий портретини тузган эди. Одатда жиноятчи 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган йигит бўлади. Ўрта махсус маълумотга эга, якка тартибдаги тадбиркор, судланмаган. Қоидага кўра, бундай шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида рўйхатга олинмаган бўлади.
Ўртача жабрдийда 12-15 ёшли бадавлат оиланинг қизи бўлиб, тарбияси қийин ўсмир ҳисобланмайди.
Қозоғистонда жорий йилнинг саккиз ойи давомида ўсмирларнинг жинсий дахлсизлигига қарши 550 та жиноят содир этилган.
Қозоғистонда педофилларни кимёвий кастрация қилиш: бу жазога ҳукм қилинганлар ўзларини қандай ҳис қилмоқда?
Қозоғистонда 2019 йил охири ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларида салкам 1,5 минг педофил ва 2,8 мингдан ортиқ зўрлаш содир этилган. Ҳозирда Қозоғистондаги ахлоқ тузатиш муассасаларида вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этганликда айбланган 1600 га яқин маҳкум жазони ўтамоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси