close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияликлар гейлар ва лесбиянлар туфайли Starbucks қаҳвасидан воз кечишган

Россиялик аёл Амина Борисовна Facebook да "Мен Starbucks кофесидан воз кечаман" (#stopstarbucks) флешмобини уюштирди. Аёл қаҳвахоналар тармоғига бойкот қилишни таклиф қилмоқда, чунки компания ЛГБТ ҳамжамиятини очиқчасига қўллаб-қувватлайди ва шу билан "инсониятни бузади".

Флешмоб ғоясини Туркияга кўчиб келган Ҳера Ўзтурк исмли россиялик аёл тақдим этган. Истанбулда яшовчи аёл ҳатто "бунинг учун бир финжон қаҳвани қурбон қилиш керак" бўлса ҳам, бузуқликни тўхтатиши кераклигини ёзган.
"Starbucks корпорацияси бош директори ва президенти Говард Шулц инвесторлар билан учрашувда компания учун даромад олишдан кўра муҳимроқ нарса бир жинсли никоҳни қонунийлаштиришга кўмаклашиш эканлигини айтди. Кўпчилик муаммонинг моҳиятини тўлиқ тушуна олмаслиги мумкин, яъни бир жинслилар бирлашмаси қонунийлаштирилгач, гомосексуаллар фарзанд асраб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, уларга ғамхўрлик қилиш учун махсус нафақа олади", — деб ёзди Ўзтурк ижтимоий тармоқда.
У "ҳар бир финжон хушбўй ичимлик учун олинган пулнинг бир қисми ЛГБТ ҳамжамиятини қўллаб-қувватлашга кетади" деган хулосага келди ва бу ҳақида иложи борича кўпроқ одамларни хабардор қилишга чақирди.
Ушбу пост Facebook ижтимоий тармоғида тарқалди. Унинг матни 10 мингга яқин фойдаланувчи томонидан қайта нашр этилган. "Бу қаҳвани жуда яхши кўрардим. Аммо энди, бу маълумотни билгач, уни бошқа сотиб олмайман. Ёмонликка шерик бўлмаслик учун. Мен христианман! Мен Худонинг оилавий тамойиллари тарафдориман! Мен ҳақиқат тарафдориман! - дейишади обуначилар.
Говард Шулц 2013 йилда ЛГБТ одамларини қўллаб-қувватлашини эълон қилганди. Охирги бир ой ичида эса унинг нутқининг ёзуви бутун дунёда машҳурликка эришди. Бу нутқ Индонезия ҳукуматини гўёки диний ва маданий қадриятларга қарши бўлган Starbucks лицензиясини бекор қилишга чақиришга ундади. Бошқа мамлакатлардаги мусулмонлар Starbucks га қарши чиқишди.
Яқинда Интернетда тарқалиб кетган оригинал видеода Шулц анъанавий қадриятларни инкор этмади, аммо барча ечимлар иқтисодий емаслигини, ЛГБТ одамларини қўллаб-қувватлаш эса кўпроқ ҳамдардлик намойиши эканлигини айтди. Шунингдек, у кофе тармоғининг акциядорлари турли ижтимоий қатлам ва афзалликларга эга одамлар эканлигини эслатди. ЛГБТ ташкилотларига қаҳва сотишдан маълум миқдорни ушлаб қолиш ҳақида гап бўлмаган.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase