close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом ҳақида ижобий фикр уйғотиш учун

Баъзан дунё ақлдан озганга ўхшаб кетади. Гўёки Ғарб ва мусулмон дунёлари ўртасида катта уруш кетаётгандек... Аксар муаммолар иғвогарлар ўзларининг ғаразли мақсадларини кўзлаб, атайин тушунмовчилик ва ёлғонларни тарқатаётганидан келиб чиқмоқда.

Мусулмонлар тушиниши муҳим бўлган вазифаларнинг бири шуки, одамлар Исломни кечаги янгиликлар орқали ўрганаётганидир. Энди ОАВларини ўзларига бўйинсиндириб олганлар нафрат уруғини сочиш  ва ҳақиқатни яшириш мақсадида ўзларининг ғаразли мақсадларини келтириб чиқишмоқда.  Оқибат, одамлар дикторларни тинглашади, у бўрттириб гапирган нарсанинг бошқа талқинини эшитиб кўришни истамайди. Бу эса, мусулмонларни заиф қилмоқда.
Хуллас, мана бир икки оддий нарсалар, буларга мусулмонлар амал қилишар, тинчлик бўлишига ўз хиссасини қўшган бўлади.

1. Исломга амал қилинг.

Намозда бардавом бўлинг, дуолар қилинг, ҳижобда бўлинг, рўза тутинг ва ҳакозолар. Албатта, Аллоҳ таоло, биз билан ва бизга ёрдам беради, дейиш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Амал керак!

2. Билим олинг.

Вақтингизни Исломни ўрганишга сарфланг, айниқса, кўплар тушуниб етмайдиган манбааларини кўпроқ ўрганинг. Кўп нарсаларни билмай юрганингиздан ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз. Бу нарса Исломни тушунмаётган баъзиларга ёрдам беришда керак бўлади. Имом билан ёки аҳли илмлар билан кўпроқ бўлишга ҳаракат қилиб, динингизни ўрганинг.

3. Табассум қилинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон кишини мусулмон биродарига очиқ юзли ва табассумли бўлишга чақирганлар ва унинг табассумини садақа деб атаганлар. Агар сиз хушмуомула ва табассумли бўлсангиз, одамлар сизнинг ёнигизда ўзларини хотиржам сезадилар, ёки сиз ҳижобда ёки соқолли бўлсангиз ҳам. Янгиликларда қонга чанқоқ, қотил мусулмонлар ҳақида яна сафсаталар янгираётганида одамлар сизни ёдига олади ва ОАВларига ишонишдан олдин бу ҳақида икки марта ўйлаб кўришади.

4. Қўшинлар билан дўстона муносабатда бўлинг.

Қўшинларингиз ёки ҳамкасбларингиз билан бирга, бирга ўқийдиганларингиз билан кундалик ҳаётингиз ҳақида гаплашиб туринг. Масалан, йўлда кетаётгандаги қисқача суҳбат. Дўстона муносабат билан сиз, ўрталарингизда алоқа ўрнатасиз. Улар, Ислом ҳақида туҳмат ва бўхтонларни эшитиб қолганларида, улар бу ҳақида сиздан ҳақиқатларни билиб олишлари мумкин бўлади.

5. Бошқаларни қўллаб-қувватланг.

Агар сиз қаердадир бомба портлаганини ёки этник, диний ва ирқий гуруҳларнинг камситилаётганини эшитиб қолсангиз, жабр кўрган тарафни қўллаб-қувватлашдан қўрқманг. Кўпчилик мусулмонлар фақат ўзларини ўйлашади, бошқалар ҳақида қайғуришмайди деб билишади. Ислом биздан ҳар бир одам ҳаққи учун курашишимизни талаб қилади, у мусулмонми ёки йўқ фарқ қилмайди.

6. Ёрдам берувчи кўнгилиллар сафида бўлинг.

Одамларга, Исломнинг раҳмат эканини кўрсатишнинг энг яхши йўли, бу атрофингиздаги одамларга берган ёрдамингиздир. Атрофда етимхоналар, муҳтож инсонлар бор. Агар имкони бўлса уларга мунтазам равишда ёрдам қўлини чўзиб туринг. Жамият муаммоларсиз бўлмайди, бироқ Ислом ҳар қандай муаммоларга жавоб бера олмаган жойи йўқ. Мусулмонлар бундай муаммоларда ташвишда эканини одамлар кўриши керак.

7. Ғарбда яхши наралар борлиги ҳам диққат марказингизда турсин.

Албатта, Ғарб мамлакатларида жуда кўп муаммолар бор. Ўзи, қайси мамлакатда муаммо йўқ? Бироқ, воқеъилик шуки, Ғарбнинг яхши тарафлари ҳам кўп. Шундай экан, дўстларингиз ва оила аъзоларингизга, улар ҳақида яхши нарсаларни гапиришдан чўчиманг. Акалар-укалар ва опа-сингилларимиз Ғарбда ҳам қонхўрлар эмас, тинчлик тарафдорлари ҳам кўп эканини билишга муҳтождирлар.

8. Интернетнинг фаол фойдаланувчиси бўлинг.

Интернет технологиялари бир-биримиз орамизда алоқаларни сақлаб туришида хизмати беқиёс эканини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Ҳозир исломга даъват қилаётган ва Исломни қоралаётганн жуда кўп веб-сайт ва блоглар мавжуд. Халқаро тармоққа қўшилинг ва ҳақиқатни тарқатишга ҳиссангизни қўшинг. Янгиликлар сайтига киринг, қандайдир хабар остига фикрларингизни ёзишга эринманг. Интернет улкан афзаллик ва катта кулфат ҳамдир. Қайси бири устун бўлиши, бу бизга боғлиқ.

9. Намунавий фуқаро бўлинг.

Жорий қонун-қоидаларга зид иш қилманг, тоза ва покиза бўлиб юринг, авто уловларда ҳам ман қилинган жойларда тезликни оширманг ва шунга ўхшаш ишларда диққатли бўлинг. Мусулмонлар тинчлик ва яхшилик тарафдори эканини бошқалар кўриши керак.

10. Инсонпарвар бўлинг.

 Агар сиз, бир нечта сумка ёки бошқа нарса кўтариб келётган аёлни кўрсангиз ёрдамлашиб юборинг. Аэропортда қари одамларнинг юкларини топишда ёрдам қилиб, керакли жойгача олиб боришда ёрдамингизни аяманг. Ўшанда сизга ҳам жавобан ҳайрихоҳликни ҳис қиласиз.
Ғаламиз фитначилар мусулмонларни ваҳший, либоси остида бомба олиб юрувчи одам қиёфасида кўрсатишга ҳаракат қилишади. Агар биз ўзимизни бошқа ижобий томондан кўрсатишга ҳаракат қилсак, биз жуда кўп ёлғон тасаввурларни яксон қила оламиз.

Шулар етарлими? Баъзилар истиҳоза (масҳара) қилиб,  “табассум қандай қилиб дунёни қутара олади” дейди.  Юқорида зикр қилинган муаммоларни ёдда тутинг. ОАВлари (Оммавий Ахбарот Восита) мусулмонларни қандай қилиб кўрсатаётган бўлса, Ғарб дунёси уларни шундай кўришади. Ғарб эса, мусулмонларни тинч аҳолиларни қатл қилаётганини ва ислом уламолари буни оқлаётганини кўради. Исломга амал қилган ҳолда яшаб, сиз атрофдагиларингизга динимиз қанчалик гўзал эканини, бу дин тенглик ва адолат асосларини тарғиб қилишини кўрсата олиш имкониятингиз бор. Бу учун йўл кўрсатишингиз керак.

muslimmatters.org материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Замонавий феминизм Селфи асири »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase