Бу тортишувлар, мусулмонлар ўртасидаги баҳс-мунозаралар фақат қалбни нафратга тўлдиради, нафрат уйғотади. Гуруҳлар ўртасидаги тортишувлар ва баҳс-мунозаралар улар ўртасида адоват пайдо бўлишига, бир-бирларини куфрда айблашларига ва гуруҳларнинг ҳар бири бир-бирини кофир деб аташига олиб келади.
Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай дейди: «Ҳар бир фирқа ўз ҳузуридаги нарса ила хурсанддир» (Мўъминун, 53).
Яъни, ҳар бир киши ўз айтганини тўғри деб билади. Аҳли сунна вал-жамоага келсак, булар Қуръон ва Суннатга таслим бўлган ва итоат қилганлардир. Уларнинг ўртасида, Аллоҳга ҳамд бўлсин (Алҳамдулиллаҳ), иймон (ақида) масалаларида ихтилоф йўқ. Улар бир-бирларини кофирликда айбламайдилар, бир-бирларини алданишда айбламайдилар. Аксинча, Аҳлу сунна вал-жамоа уламолари бир-бирларини мақташади, тўғри йўлда бир-бирларига эргашадилар, чунки улар бир йўлда, тўғри йўлдадирлар.
Бу нафрат, бир-бирига нисбатан бу душманлик, куфрда айблаш (такфир) Ҳаққа итоатсизлик қилганлар орасида пайдо бўлади. Ҳақиқатга қарши туриш, турли фикрларни қабул қилиш туфайли пайдо бўлади. Шубҳасиз, агар одамлар ўз фикрига эргашса, унда ҳамма ўз фикри устун бўлишини хоҳлайди, баҳсда ғалаба қозонишни хоҳлайди ва шунинг учун унга: "Сен адашдинг" десангиз, қабул қилмайди. Ахир, агар у бу сўзларни қабул қилса, хато қилганини тан олса, демак, энди унинг ақли паст бўлган, ақлининг тўғрилиги шубҳа остига олинган. Бундай одам бу билан қаноатланмайди, уни қабул қила олмайди, чунки бундай одамлар эҳтиросларнинг тарафдорларидир. Уларнинг вазифаси низода уларнинг фикрлари устун бўлишини таъминлашдир.
Агар инсон Ҳақни хоҳласа, хато қилганида, унга: "Сиз хато қилдингиз. Сиз айтадиган гаплар далилларга тўғри келмайди, суннатга тўғри келмайди", - дейилганда, Ҳақ издоши бўлиб, қабул қилади. Ахир, унинг мақсади баҳсда ғалаба қозониш эмас, унинг мақсади Ҳақиқат, шунинг учун бундай одам хатосидан жуда осон воз кечади.
Ҳақиқий аҳли суннат вал-жамоа уламоларидан бирига минг кишининг ҳузурида бўлса ҳам: "Сиз айтган гаплар далилга тўғри келмайди. Мана далил. Сиз келтирган ҳадис эса заифдир" дейишса, у ҳамманинг олдида: "У ҳолда мен фикримдан воз кечаман. Айтганларим нотўғри", - дейди заррача иккиланмай. Чунки унинг мақсади Ҳақга эришишдир.
Нафс издоши хатога йўл қўйиб, хатоси унга кўрсатилса, у ғазабланишни бошлайди. Бу нимани билдиради? Бу унинг эҳтиросли одамлардан эканлигидан далолат беради. Уларнинг ҳар бири ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз эҳтиросларини ҳимоя қилишни хоҳлайди. Ҳақ одами эса Ҳақни ҳимоя қилишни истайди, Ҳаққа етишни истайди ва уни излайди. Мўмин учун ҳикмат унинг излаётган йўқолган ҳайвонига ўхшайди: агар у ҳикмат топса, уни ҳеч қандай такаббурликсиз дарҳол олади.
Мунозарада ғалаба қозониш истаги турли гуруҳларнинг бир-бирига нисбатан нафратига сабаб бўлади
Тўғри йўл таслимдир, яъни шўнғимасдан, жанжаллашмасдан, баҳс-мунозарага, жанжалга кирмасдан, "ответ" қилмасдан ўзини топширишдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|