close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръонда савол бермаган ақллар нопок саналади

«...У (Аллоҳ) ақл юргизмайдиганларга ўта ифлосликни раво кўрур» (Юнус сураси, 100-оят).

"Ўзимиз учун зарур” деб ўйлаган масалалар юзасидан савол беряпмизми? Масалан, шифокор қабулига бориб, ташхис қандай чиққанини сўрашга уяламиз. Дорихонадан дори сотиб олиб, уни қўллаш тартибини сўрашга хижолат бўламиз...

Қуръонда ақл ишлатмаганлар тубан махлуқлар қаторига киритилади:
«...Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар...» (Аъроф сураси, 179-оят).
«Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир» (Анфол сураси, 22-оят).
«...Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки янада йўлдан озганроқдирлар» [Фурқон сураси, 44-оят).
Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳар қандай хабарни текшириб кўрмасдан, ақл юритмасдан қабул қилиш одат тусига кирди. Ўйлаб-ўйламай савол бериш борасида ҳам ҳолатимиз яхши эмас. Ваҳоланки, кўпгина саволларга, бироз ақлимизни ишлатсак, мустақил жавоб топишимиз мумкин. Кўр-кўрона тақлид қилиш ҳам шу хасталик сирасига киради. "Фарзандингизнинг нега айнан шу мактабда ўқишини хоҳладингиз?" каби саволларга "Овсиним ўғлини шу мактабда ўқитади, шунинг учун", деган жавобларни эшитасиз.

Акмал Аваз ўғлини
"Нур қатралари" Қуръонда таълим ва тафаккур китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase