close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон эҳсонини миннат қилмайди

Ҳакиқий мусулмон эҳсонини миннат қилмайди ва Аллоҳ айтган зотлардан бўлишга ҳарис бўлади:

Молларини Аллоҳ Йўлида сарфлаб, сўнгра берган нарсаларига миннат ва озорни эргаштирмайдиган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида улуғ ажр бордир. Улар учун ҳеч қандан хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар” (Бақара сураси, 262-оят).
Миннат ва озордан ҳам кўра садақа савобини бекор қиладиган, амални ҳабата қиладиган нарса йўқдир. Аллоҳ таолонинг мўминларнинг садақаларни ҳабата қиладиган миннат ҳақидаги оятлари унинг қулоғига қуйилади, вужудини титратади, уни миннат ва озор ҳақида ўйлашдан тўсади:
Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва Охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!..” (Бақара сураси, 264-оят).
Муҳтож бўлиб сўраган одамга миннат қилиши уни инсонийлигини хўрлаш, қадрини туширишдир. Буларнинг барчаси берувчини ҳам, олувчини ҳам биродар ҳисоблайдиган бу биродарларнинг орасида тақво ва солиҳ амалдан бошқа фарқ йўқ, деб таъкидлайдиган Ислом Шариатига зиддир. Муслим Абу Заррдан қилган ривоятида бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ қайтарганлар: “Аллоҳ таоло Қиёмат кунида уч кимсага гапирмайди, қарамайди, уларни покламайди, уларга аламли азоб бордир”, дедилар ва бу сўзни уч бора такрорладилар. Абу Зарр: “Улар зиён тортишибди, ноумид бўлишибди, улар кимлар, ё Расулуллоҳ?” - деди. Шунда у зот: “Кийимини кибр билан ошиғидан пастга туширувчи, миннатчи, матосини ёлғон қасам билан сотувчи”, - дедилар.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон аҳлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase