2. Шу сабабли унинг асосига {1} бешта ҳодиса олинади [у еттита ҳисоб-китоб билан ўлчанади ва бу билан унинг ҳолати белгиланади]
3. Биринчиси - Йўл, иккинчиси - Осмон, учинчиси - Ер, тўртинчиси - Саркарда, бешинчиси - Қонун.
Йўл - бу одамларнинг фикрлари ҳукмдорнинг фикрлари билан бир хил бўлишига эришилган, одамлар у билан ўлишга тайёр бўлган, у билан яшашга тайёр бўлган, у қўрқувни ҳам, шубҳани ҳам билмайдиган ҳолат.
Осмон – бу ёруғлик ва зулмат, совуқ ва иссиқлик, бу вақт тартибидир {2}.
Ер – узоқ ва яқин, нотекис ва текис, кенг ва тор, ўлим ва ҳаёт {3}. Саркарда бу – ақл, холислик, инсонийлик, мардлик, қаттиққўллик. Қонун бу – ҳарбий тузилма, қўмондонлик ва таъминот. Бу беш ҳодисани эшитмаган қўмондон йўқ, лекин уларни ўзлаштирган киши ғолиб чиқади; уларни ўрлаштирмаган киши ғолиб бўлмайди.
4. Шу сабабли уруш етти ҳисоб-китоб билан ўлчанади ва бу йўл билан унинг ҳолати аниқланади.
Давлатларнинг қайси бири Йўлга эга? Саркардалардан қайси бири истеъдодга ега? Осмон ва Едан ким фойдаланади? Қоидалар ва буйруқларга ким амал қилади? Кимнинг армияси кучли? Кимнинг офицер ва аскарлари яхшироқ ўқитилган?{4} Ким тўғри мукофотланади ва жазоланади?
Буларнинг барчаси билан мен ким ғалаба қозонишини ва ким мағлуб бўлишини билиб оламан.
5. Агар саркарда менинг ҳисоб-китобларимни ўзлаштириб олиб, қўллайдиган бўлса, у албатта ғалаба қозонади; мен у билан қоламан. Агар саркарда менинг ҳисоб-китобларимни ўзлаштириб олмасдан қўллайдиган бўлса, у албатта мағлуб бўлади; мен ундан кетаман {5}. Агар уларни фойдани ҳисобга олган ҳолда ўзлаштирадиган бўлса, улар куч-қудратга айланади ва ташқарида ҳам фойда беради.
6. Куч-қудрат бу – фойдани ҳисобга олган ҳолда тактикани қўллай олиш қобилияти {6}.
7. Уруш бу – алдов йўли. Шу сабабли, агар сен бирон нарсани қила олсанг ҳам, душманга қила олмайдиган қилиб кўрсат; агар бирор нарсадан фойдалансанг, ундан фойдаланмаётган қилиб кўрсат; агар яқин бўлсанг ҳам, ўзинги узоқ қилиб кўрсат; агар узоқ бўлсанг ҳам, ўзинги яқин қилиб кўрсат; уни фойда билан жалб қил; уни пароканда қилиб қўлга ол; агар унда ҳамма нарса бўлса, тайёр тур; агар у кучли бўлса, ундан қоч; унда ғазаб уйғотиб, пароканда қил; ўзингни ювош тутиб, унда кибр уйғот; агар унинг кучи янги бўлса, уни ҳолдан тойдир; агар унинг жангчилар аҳил бўлса, уларни бир-биридан ажрат; у тайёр бўлмаганда унга ҳужум қил; у кутмаган пайтда ҳаракат қил.
8. Буларнинг барчаси етакчининг ғалабасини таъминлайди; аммо, олдиндан ҳеч нарса ўргатиб бўлмайди.
9. Ким - ҳали жангдан олдин - дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича {7} ғалаба қозонса, унинг имконияти кўп бўлади; ким - ҳали жангдан олдин - ҳисоб-китоб билан ғалаба қозонмаса, унинг имконияти кам бўлади. Кимнинг имкониятлари кўп бўлса - ғалаба қозонади; кимнинг имкониятлари кам бўлса - ғалаба қозонмайди; айниқса, ҳеч қандай имкониятга эга бўлмаган одам. Шу сабабли мен учун - бир қарашда - ғалаба ва мағлубият аллақачон аниқдир.
------ Изоҳлар----------
1. Таржиманинг баъзи мунозарали жойлари «Изоҳлар»да кўрсатилган. Қуйидаги матндаги рақамлар ушбу бобга тегишли изоҳларга ишора қилади. Бундан ташқари, рисоланинг деярли ҳар бир ибораси «Изоҳлар»нинг тегишли бобида тушунтирилганлигини эслатиб ўтамиз.
2. Рисоланинг турли хил нашрлари абзацларга турлича тақсимланганлиги, кўпинча ҳатто иборанинг бирлигини бузганлиги сабабли, таржимон маълум бир фикрнинг тўлиқлиги белгиси асосида ўзича тақсимлашни амалга оширишга ҳақли эди.
3. Таржиманинг шу ерда ва ундан кейинги ҳамма жойда, қавс ичида жойлаштирилган сўзлар рисоланинг бошқа жойида худди шу сўзларнинг такрорланишини ифодалайди ва у ерда улар умумий контекст билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳолда жуда мос келади, лекин бу ерда улар аниқ ортиқчадир. Шундай қилиб, масалан, бу ҳолда, бу сўзлар бир оз пастроқ - 4-бандда, улар таркиби бўйича бўлиши керак бўлган жойда такрорланади.
4. «шан» сўзини «олий», «ҳукмдор» кўринишида олиш мумкин эди. Бу маънода у одатда «ся» - яъни «қуйи», «бошқариладиганлар» сўзи билан параллел равишда қўлланиши сабабли бу ишни қилмайман; бу нуқтаи-назардан «шан» сўзи «мин» - «халқ» сўзига қарши қўйилади; одатда эса «халқ» тушунчасига «давлат», «ҳукмдор» қарши қўйилади. Шу сабабли «шан» учун «олий» эмас, «ҳукумат» эмас ва «ҳукмдорлар» эмас – кўплиқдаги, балки - бирликдаги «ҳукмдор» олинган.
5. «Вей» ни кўплаб шарҳловчилар (Цао гун, Ду Ю, Ду Му, Чжан Юй) каби «и» феъли маъносида, яъни «шубҳага эга бўлиш» маъносида оламан.
6. Мураккаб атамаларнинг барча кўп ва тенг талқинларидан [...] Мэй Яо чэннинг талқинини танладим, шубҳасизки, у [...] Сун Цзининг умумий конкрет фикрлаш тарзига ва унинг ҳар доим ҳарбий ишлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган нарсалар ҳақида гапиришга интилишига энг яқин [...] . Шунинг учун мен ушбу учта тушунчанинг таржималари ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман: «ҳарбий тузилма», «қўмондонлик» ва «таъминот».
7. Хитой тилидаги [...] сўзи «алдов» билан тўлиқ қопланмайди. Ушбу хитойча тушунчанинг мазмуни биз «алдов» ва «айёрлик» сўзлари орқали айтаётган нарсаларни қамраб олади. Шу сабабли, Сун Цзининг қўшимча тавсия қилган усуллари биз қисман ёлғон деб атайдиган нарсадир, қисман биз айёрлик деб таърифлайдиган нарсалар. Таржимада битта хитойча ўрнига икки сўз беришни истамай, «алдов» сўзига тўхталиб ўтмоқчиман, чунки «айёрлик» деганда мақсадга эишиш йўлида билвосита ва асосан ёлғон ҳаракатларни ҳам назарда тутамиз.
Абу Муслим таржимаси