Эмишки, ҳаётда омади келмаганлар унинг «ўзини-ўзи таъминлай олиши»га ҳасад қилмоқда. Нима эди? Бундай фотосессияларга каттагина пул тўланади. Бундай «модель» йирик суммадаги гонорар учун турли позаларга туриб расмга тушади. Ҳасад қилинг, лузерлар. Мана шу тарзда «ўзини-ўзи таъминлай олиш» юзага келади: шарм-ҳаёни ёддан чиқар ва шу ондаёқ жамиятда «ҳурматли» шахс ва катта ҳақ тўланадиган одамга айланасан.
Лекин шундай бўлганда ҳам, «моделларнинг» ташқи аломатлари уларнинг тақдирга лойиқ иши саналмайди. Керак бўлса, бу уларга «юқоридан» берилган совғадир. «Мўъжизали» қоматга эга бўлиш учун улар нима қилиб қўйпти? Умуман олганда, ҳеч нима.
Айтиш жоизки, замонавий аёллар ташқи кўриниши, жалб этувчанлигини сақлаш ва гўзал бўлиб кўринишга муккасидан кетиб қолган. Сон-саноқсиз пластик жарроҳлик ва липосакция операциялари, тренажер залларига мунтазам ташриф буюришлар – шунинг оқибатидир. Бундай қурбонликнинг нима кераги бор?
Ҳар бир аёл онгида аёлнинг ташқи кўриниши жозибадорлиги эркак киши учун биринчи ўринда туради деган фикр ўрнашиб қолган.
Лекин ҳозирги кунда аёллар гўзаллиги уни фойда билан сотиш мумкин бўлган товарга айланиб қолган.
Исталган маркетолог сизга айтиб берадики, чўмилиш кийимидаги қизлар реклама қилаётган маҳсулот худди шундай, лекин бундай реклама ёрдамисиз сотиладиган маҳсулотдан кўра яхшироқ сотилади.
Шу сабабли ҳам «гўзаллик индустрияси» гуллаб-яшнамоқда.
Файласуф Ҳайдар Жамол ўзининг «Йўналиш – шимол томон» асарида ёзганидек: «…вагинанинг моҳияти чексиз вампиризм саналади».
Унинг моҳияти щундан иборатки, аёл киши бу моддий дунёга кўпроқ боғланиб қолган ва буни оддийгина қилиб тушунтириш мумкин. Аёл организмига бола туғиш қобилияти берилган бўлиб, у ҳомиладор бўлиш ва бола туғиш учун махсус органларга эга. Эркакларда эса бундай органлар умуман йўқ.
Аёл киши насл учун масъул этиб тайинлангани сабабли у ғайришуурий равишда болаларининг бу дунёда қандай ҳаёт кечириши ҳақида ўйлай бошлайди. Бундан турли хилдаги анжомлар, мебеллар, кийим-бош каби ҳаёт кечириш учун ёрдам берадиган оила (ёки бошқа турдаги) «ини» қуриш ва буларнинг ҳаммасини таъминлай оладиган жуфт топишга интилиш келиб чиқади.
Агар аёл хулқ-атвор қоидалари кўринишидаги унинг ҳатти-ҳаракатларини тартибга солиб турадиган одоб-ахлоқ кодексига эга бўлмаса, унга «нима яхши ва нима ёмон» эканлиги тушунтириб берилмаган бўлса, ишонинг, ўзининг ҳаётий инстинктлари ва эҳтиёжларини қондириш учун бундай аёл барча «тақиқланган» усулларни қўллайди ва агар вазият шуни талаб қлиса, «белдан тепага ҳам, белдан пастга ҳам» зарба беради.
Шу сабабли эркаклар кўпинча «У мени ташлаб кетди!» деб шикоят қилишади. Албатта ташлаб кетади, ахир сен – ишлатиб бўлинган ресурссан. Сен дастлаб у миниб юрган «буғу» бўлгансан, аҳволинг танг бўлиш ёқасига келиб қолиши билан эса «эчки»га айлангансан. Энди у бошқа «буғу»ни излайди.
Қолаверса, ҳозирги кунда тиббиёт мўъжизалари туфайли насл кўриш учун энди эркаклар ҳам керакмас. Ижтимоий тармоқларнинг бирида томирида мусулмонлар қони оқадиган юлдузлардан яна бири кўнгилдаги гапини яширмасдан айтганидек: «Айни дамда мен ҳаёт гаштини суриб, ҳузурланиб яшаяпман. Ҳозирча эрга тегиш ёки оила қуриш ниятим ҳам йўқ… Умуман олганда, ҳозирги тиббиёт ютуқлари билан аёл киши шахсий ҳаётини бошқариш имкониятига эга… Шу сабабли… мен аъло сифатли бир нечта эмбрион олишни истайман… Мен ўзим учун бир нечта эмбрион ҳосил қилиш ва уларни мен бола кўришни истаб қолганда хоҳлаган пайт бу ишни қилиш мумкин бўлиши учун махсус камерада сақлашни истайман».
Мана шунақа.
Анъанавий фикрлайдиган жамоатга тасалли бериш шуни аниқлаштиришни истардимки, у ўзини атеист деб ҳисоблар экан: «Мен – илмий билимларга ва соғлом фикрлашга таянадиган атеистман».
Анъанавий муносабатлар оила қуришга интиладиганлар нима қилиши керак?
Жавоб битта: ахлоқий қадриятларингизга мос келадиган жуфт қидиринг.
Муслим ва муслима учун никоҳ бу Аллоҳга ибодат қилиш шаклларидан биридир.
Бундай никоҳни эр ҳам, хотин ҳам асрашга ҳаракат қилади, «ўзини-ўзи таъминлай олиш» ҳақида эмас, қандай қилиб ўзини ва фарзандларини гуноҳдан асраш ҳақида ўйлайди.
Ҳар қандай нарсанинг эвазига пул топиш эмас, балки айнан гуноҳдан холи бўлиш мўминлар учун бу ҳаётда муваффақиятнинг асл мезони бўлиши лозим.
Интернетдан
Абу Муслим таржимаси