close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рамазон ойида кенг тарқалган хатолар

Кўпчилигимиз учун Рамазон маънавий аҳамиятини йўқотади ва ибодат қилишдан кўра механик машқларга айланади. Биз зомби каби тонгдан шомгача рўза тутамиз, чунки атрофимиздаги ҳамма рўза тутади. Биз бу қалбларимизни ёвузлик ва гуноҳлардан тозалаш вақти эканлигини унутамиз.

Кўпчилигимиз учун Рамазон маънавий аҳамиятини йўқотади ва ибодат қилишдан кўра механик машқларга айланади. Биз зомби каби тонгдан шомгача рўза тутамиз, чунки атрофимиздаги ҳамма рўза тутади. Биз бу қалбларимизни ёвузлик ва гуноҳлардан тозалаш вақти эканлигини унутамиз. Биз ибодат қилишни унутамиз, Аллоҳдан гуноҳларимизни кечиришини сўрашни унутамиз, ундан бизни жаҳаннам оловидан халос қилишини сўрашни унутамиз. Ҳа, биз овқатланиш ва ичишдан сақланамиз, аммо биз қиладиган нарса шу. Келинг, Рамазонда энг кенг тарқалган хатолар кўриб чиқайлик.

Овқатланиш ва ичиш ҳақида жуда кўп ташвиш
Баъзи одамлар учун бутун Рамазон озиқ-овқат атрофида айланади. Улар ибодат қилиш, Қуръони каримни ўқиш ва бошқа ибодат ишлари ўрнига бутун кунни менюлар тузиш, озиқ-овқат сотиб олиш, овқат пишириш, овқат ҳақида ўйлаш билан ўтказадилар. Улар фақат озиқ-овқат ҳақида ўйлашади, шунинг учун улар рўза ойини муҳмондорчилик ойига айлантиришади.
«Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас». (Аъроф сураси, 7:31).
Айниқса, оддий аёлларнинг баъзилари ифтор учун овқат пишириш билан шу қадар ғайрат қиладиларки, хуфтон намозини ўқишга кучи етмайди, таровиҳ намозлари, таҳожуд ёки Қуръон ўқиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу раҳмат ва кечирим ойидир, шунинг учун печкангизни ўчиринг ва имонингизни ёқинг!

Ортиқча овқатланиш
Баъзи одамлар саҳарликка жуда кўп ейишади, чунки бу билан улар кундузи очликни ҳис қилмайман деб ўйлашади, ифторликда шу қадар кўп ейишадики, бу уларнинг ҳаётдаги сўнгги таомидай, чунки улар кундузи овқат етишмаслигини қоплашлари керак деб ҳисоблашади. Бироқ бундай хатти-ҳаракатлар Суннатга зиддир. Мўътадиллик ҳамма нарсанинг калити бўлиши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини турғизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир», дедилар». (Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган)
Жуда кўп овқат одамни фарз ва керакли ибодатдан чалғитади, қалбини бепарво қилади. Агар сиз ифторлик пайтида иштаҳангизни бошқаришда давом эта олсангиз, рўза тутишингиз беҳуда бўлмаган. Ортиқча овқатланиш сизни кўпроқ дангаса қилади ва таровиҳ ўқишингизга тўсқинлик қилади.

Куни билан ухлаш
Баъзи одамлар рўзада куни билан (ёки уларнинг аксарияти) ухлаб ўтказади. Ушбу эзгу ойда биздан уйқу нима талаб қилинадими? Бутун кунни уйқуда ўтказадиган бу одамлар Рамазоннинг асосий мақсадини ғафлатда ўтказадилар, чунки улар қулайлик ва енгилликка интилиш истагига қул бўлишди. Улар ухлайдилар, чунки улар очликка озгина тоқат қила олмайдилар ва ўзларини озгина тута олмайдилар. Рўза тутган одам учун куннинг кўп қисмини тушида ўтказиш унинг бепарволигидан бошқа нарса эмас.

Вақтини бекор ўтказиш
Рамазон ойининг вақти улуғ жавоҳирдир ва биз уни билишимиздан аввал яна бир раҳмат ва мағфират ойи тугаб қолади. Шунинг учун бу ойнинг ҳар бир дақиқасини Аллоҳга ибодат қилишда ўтказишга ва унинг неъматларидан имкон қадар кўпроқ олишга ҳаракат қилишимиз лозим. Бироқ, баъзиларимиз кун бўйи видео ўйинларни ўйнашга, ёки ундан ҳам ёмони, мусиқа тинглашга ва шубҳали фильмлар ва трансляцияларни томоша қилишга сарфлаймиз. Субҳаналлоҳ! Сиз бир вақтнинг ўзида унга итоатсизлик қилиб, Аллоҳни рози қила олмайсиз!

Рўзани тутиш, лекин ҳаромдан сақланмаслик
Кўпчилигимиз рўзғорни тутамиз, лекин ғийбат, жанжал, сўкиш, ҳақорат ва шунга ўхшаш нарсалардан тийилмаймиз. Айримлар, умуман олганда, тақиқланган нарсалар билан шуғулланишни давом эттирмоқдалар — спиртли ичимликлар сотиш, бузуқлик ва ҳ.к. Бу нарсаларни тўхтатиш ҳақида Қуръони каримда айтиладики: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз». (Бақара сураси, 183).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар (Бухорий)

Саҳарликда овқатга бепарволик
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Саҳарликка ухлаб қолганда рўзадан воз кечиш
Баъзи одамлар саҳарликка ухлаб қолганда агар рўза тутиш қўрқишади. Бироқ, бу қўрқоқликнинг бир тури ва осон ҳаётга мойилликдан бошқа нарса эмас. Бир нечта қўшимча овқат истеъмол қилмасангиз ҳам, нима қўрқинчли? Сиз бундан ўлмайсиз, шунинг учун ақлингиз танангиздан устун бўлсин. Унутманг, Аллоҳга бўлган умид ва имон ҳамма нарсани енгади.

Шом намози вақти чиққунча азондан кейин овқатланишни давом эттириш
Баъзи одамлар рўза очганда ликопларига жуда кўп овқат солишади ва еяверишади, еяверишади, овқатланишни давом эттиришади... ҳаттоки шом вақтини ўтказиб юборишади. Шубҳасиз, бу нотўғри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари сув ичиб, бир неча хурмо еб рўзангизни очиб, дарҳол шом намозини адо этишдир. Намоз ўқиб келиб, хоҳлаганингиздан ҳам кўпроқ овқатланишингиз мумкин. Текшириб кўринг, сиз шомни ўқиётганингизда, сиз истеъмол қилган бир нечта хурмо танангизга энергия беради, шунда қайтиб келганингизда енди шунчалик очликни ҳис қилмайсиз. Субҳаналлоҳ, бу суннатдир!

Дуо қилиш учун олтин имкониятни йўқотиш
Маълумки, рўзадор кишининг дуоси рўзани очган вақтда қабул қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси», деганлар. (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Ушбу қимматбаҳо вақтда ўтириб дуо қилиш ўрнига, кўп одамлар овқат пишириш, бўш суҳбатларда вақт ўтказиш, дастурхон атрофида ўтириб, коса ва пиёлаларини тўлдириш билан овора бўлиб, ўз имкониятларини қўлдан чиқаришади ... Гуноҳларнинг кечирилиши ва ибодатларингизнинг бажарилишини олиш имкониятидан кўра овқат муҳимроқми? Рўзанинг очилишидан беш дақиқа олдин четга суриб, бошқа мусулмонларнинг эҳтиёжларини албатта унутмасдан, эҳтиёжларингиз билан қалбингиз тубидан Аллоҳга юзланинг.

Рўза тутиш, лекин намоз ўқимаслик
Кўп одамлар рўза тутишади, лекин бешта фарз намозини, айниқса бомдод намозини ўқимайдилар. Бундай дангасаликни тўхтатиш керак. Беш вақт намоз ўқиш рўза тутиш билан бир хил вазифадир. Агар сиз атайлаб намоз ўқишдан қочсангиз, рўзангиз қабул бўлиш эҳтимоли қандай?

Қуръонга бепарволик
Бу Рамазон сизнинг Қуръон жавонда чанг тўплаб ётишда давом этмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Биз кейинги босқичга кўтарилишимиз керак. Агар сиз араб тилида яхши ўқий олмасангиз, ўқишни яхшиланг. Агар сиз араб тилини билмасангиз, Қуръон таржималари ва тафсирларини ўқинг. Ҳар куни камида иккита оят ўқишдан бошланг — имонингиз ошгани сайин сиз тобора кўпроқ ўқий оласиз. Шахсан мен сизга йигирма қисқа сурани олиб, уларни ўрганишни маслаҳат бераман: ўқинг, такрорланг, таржимасини ўқинг, улар ҳақида олимларнинг айтганларини ўқинг.

Иш ёки имтиҳонлар туфайли рўзани тарк этиш
Имтиҳон ва иш одамга рўзани ўтказиб юбориш имкониятини бермайди. Агар сиз диний вазифаларингизга риоя қилсангиз, Аллоҳ сизнинг ишингизни осонлаштиради ва қилаётган ишингизда сизга ёрдам беради.
 «…Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир». (Талоқ сураси, 2–3)
 
Ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш
Ҳаммамиз у ёки бу даражада ижтимоий тармоқларда (Twitter, Facebook, Instagram ёки WhatsApp) вақт ўтказамиз. Аммо Рамазон ойида ҳаракат қилинг, агар уларда қолишни умуман тўхтатмасангиз, унда ҳеч бўлмаганда уларда ўтказадиган вақтингизни камайтиринг.

Рўза ва парҳезни аралаштириш
Рўзанинг ўз мақсади бор. Албатта, бир киши рўза унга озишга ва соғлом турмуш тарзини олиб боришга ёрдам беради, деб ишониб, рўза тутиш ўзини рағбатлантириш мумкин, лекин сиз бу бир мақсад фақат (парҳез, вазн йўқотиш) учун рўза тутиш бўлса, у ибодат мақсадига зид бўлади.

Аёллар ҳайз давомида ибодат жадаллигини камайтириши
Опа-сингиллар, ҳайз пайтида вақтингизни беҳуда сарфламанг. Қуръон тингланг, зикр ва салавот ўқинг. Бу вақтда меҳрибонлик ва сахийликни кўрсатинг, ифторлар тайёрлашда ёрдам беринг ёки уйда ифторлар ташкил қилинг. Бу хайрли ишларингиз учун катта мукофот оласиз, Иншааллоҳ.

Эътикоф фурсатни бой берманг
Рамазоннинг охирги ўн кунини эътикофда ўтказиш имконингиз бўлса, уни эътиборсиз қолдирманг. Бундай ибодатнинг таъсири жуда катта. Аммо, агар сиз ушбу кунларни масжидда ўтказсангиз, бу вақтни дўстларингиз билан суҳбатлашиш, телефонингиздаги янгиликларни томоша қилиш, журнал ўқиш билан ўтказишингиз мумкин дегани эмас. Айни пайтда масжидда бўлган бошқа биродарлар билан биргаликда бу вақт учун жадвал тузинг. Агар сизда аниқ ҳаракатлар режангиз бўлса, зерикмайсиз, чунки ҳар бир дақиқада нима қилиш кераклигини билиб турасиз.

Фақат Рамазоннинг 27-кечасини ибодатда ўтказиш
Баъзи кишилар Лайлатул-Қадрнинг аниқ санасини билмасак-да, бошқа кечаларни эътиборсиз қолдириб, фақат 27-куни ибодатда ўтказадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:«Лайлатул-Қадрни Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги тоқ кечаларидан изланг» (Бухорий, Муслим).
Кўплаб олимлар ёзганидек, бу кеча ҳақиқатан ҳам 27-куни тушиши мумкин, аммо бизга Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигининг ҳар кечасини кутиш буюрилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Лайлатул Қадрни иймон ва ихлос билан қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар». (Бухорий, Муслим)
Бундан ташқари, Аллоҳнинг сахийлигини чеклаш керак эмас. Агар хоҳласа, у сизга 200 йил давомида мукофот бериши мумкин. Тақдир кечаси қайси кечага тушишини билмаслигимиз Аллоҳ таолонинг ҳикматидир, Шунинг учун ҳам тақдир кечасини ўтказиб юборганингиз аён бўлса ҳам, билингки, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг манбаи, хоҳласа, бошқа бир вақтда бу кечага ажр оласиз.

Рамазон ойининг сўнгги кунларини Ийд Ал-Фитр байрамига тайёргарликка сарфлаш
Баъзи одамлар Рамазон ойининг сўнгги ўн кунини байрамга тайёргарлик кўриш, озиқ-овқат сотиб олиш, савдо марказларига ташриф буюриш билан ўтказадилар, бу эса ибодатларни етишмаслигига ва Рамазон охирида ибодатни эътиборсиз қолдиришга олиб келади, айниқса уларни жазо ва дўзах оловидан қутқариш талабларини эътиборсиз қолдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги кунларида ибодатларини жадаллаштириб, дўконларга емас, Аллоҳга дуолар билан шошдилар. Яхши кўриниш ва меҳмонларингизга яхши муносабатда бўлиш ҳам Суннатга тегишли, аммо сиз ушбу муборак ойнинг охирги кунларини бу нарсаларга сарфлай олмайсиз.

Аллоҳ бундай хатоларни олдини олишимизга ёрдам берсин.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase