Акс ҳолда, муносабатлар қурийди ва жуда тез ўлади. Шундай қилиб, мен ҳар доим дўстликни қўллаб-қувватлашга жуда кўп ҳисса қўшганман. Мен ҳар доим яхши кўрган одамларим атрофида бўлишни хоҳлаганман.
Афсуски, мен ғамхўрлик қилган одамлардан доим ҳам шундай жавоб кўрмаганман. Лекин доим ўзимга айтардим – «сенга қандай муносабатда бўлишларини истасанг, бошқаларга ҳам худди шундай муносабатда бўл». Кимга сизнинг ҳаётингизда бўлиш тақдир қилинган бўлса, ёнингизда бўлади. Муносиб одамлар албатта сиздан тараладиган ёруғликка келади.
Буларнинг барчаси, ниҳоят, ўзимни бошқа, нотўғри одамларга бераётганимни англаб етган кунгача давом этди.
Ниҳоят бу лаънат йилларининг ҳаммасига кўз олдимда кечган ҳақиқатни кўрдим. Англадимки, мен доим ўзимни алдаб келган эканман.
Одамлар ҳар доим сиз уларга бўлган муносабатдай сизга ҳам шундай муносабатда бўлмайди. Улардан баъзилари фақат сизнинг меҳрингиздан баҳраманд бўлиш учун сиз билан қолади. Уларга фақат сиздан бирор нарса керак бўлган пайтда пайдо бўлади.
Шундай қилиб, мен кичик тажриба ўтказдим. Қўнғироқ қилмай қўйдим. Меҳмонга бормай қўйдим. Мен бутунлай ғойиб бўлдим. Шунчаки, узоқ йиллар давомида қанча "ўлик ўсимликлар" суғориб юрганимни кўришни истадим.
Шафқатсиз ҳақиқат мени лол қолдирди. Қалбимни парчалади, лекин мен ҳамма вақт мени ўраб олган одамлар ҳақида нималарнидир тушуниб олдим.
Шундан сўнг, мен ниҳоят ҳамма нарсани ўз қўлимга олиш ва мен билан умуман иши ҳам бўлмаган одамларни ҳаётимдан чиқариб ташлашга қарор қилдим. Шуни айтишим керакки, уларнинг кўпчилигини ҳақиқий дўст, деб ҳисоблардим. Шундан кейингина мен ўзимни хотиржам ҳис қилдим.
Дўстлик – бу ҳаракат икки томонлама бўладиган кўчадир. Агар эвазига ҳеч нарса бермасангиз, бирон нарса олишдан умид қилишингиз мумкин эмас. Бу ҳаёт қонуни.
Агар сиз чиндан ҳам бирор кишига бефарқ бўлмасангиз, қанчалик банд бўлишингиздан қатъи назар, унинг ёнида бўласиз. Кимнидир севганда ҳеч қандай баҳона бўлмайди. Сиз шуни истаганингиз туфайли сиз учун қадрли бўлган одам ҳақида ғамхўрлик қиласиз. Ер юзида сизга эҳтиёжи бўлган дўстингизнинг ёнида бўлишни хоҳлайдиган жойдан бошқа жой йўқ.
Шундай қилиб, мен ўзимни қадрлай олмайдиган одамларга эътибор беришни тўхтатишга қарор қилдим. Чунки, мени чин дилдан ҳурмат қиладиган ва яхши кўрадиган дўстлар қуршовида бўлишга лойиқман.
Бошидан ўлик бўлган муносабатларни қутқаришга ҳаракат қилишдан чарчадим. Мен учун ҳеч қачон вақти бўлмаган одамлар атрофида бўлишдан чарчадим. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлмаган ҳолларда ҳам ҳар доим ҳаммаси жойида деб тасаввур қилишдан чарчадим. Одамлар энди менинг меҳрибонликларимни суиистеъмол қилишига рухсат бермайман, деб қарор қилдим.
Мен уларни яхши кўрганим каби мени ҳам яхши кўра олмайдиган одамларга сарфлайдиган даражада кўп вақтим йўқ.
Оғриқ келтирадиган, менга нисбатан бепарво, оғир дамларда ташлаб кетадиган, аммо менинг ёрдамимга муҳтож бўлганида пайдо бўладиганларни ҳаётимдан чиқариб ташлайман.
Фойда олиш учун ўзини ғамхўр қилиб кўрсатадиган одамларга ҳаётимни сарфлаш ўрнига биттагина ҳақиқий, мехрибон садоқатли, ғамхўр дўстим бўлишини афзал кўрган бўлардим. Зеро, сифат сондан кўра муҳимдир – ҳар доим ва ҳар нарсада.
Абу Муслим таржимаси