close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Етим бўлиб туғилганлар?

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари оила ҳақида, унинг қадриятлари, хулқ-атвор қоидалари ҳақида, бу институтнинг муҳимлиги ҳақида нималарни билади? Улар келажакдаги оилавий ҳаётга қандай тайёрланади? Россияда фарзанд қилиб олиш ва етим болаларни оилаларга қабул қилишнинг бошқа шакллари фоизи пасаймоқда.

Нималар рўй бермоқда? Ахир меҳрибонлик уйларида бугун минглаб етимлар мавжуд, улар ота-онали бўлиши мумкин эди, лекин жамиятда уларга нисбатан ғалати муносабат шаклланяпти.
Одамлар 5-6 ёшдаги болаларни олишни истамайди, янги туғилган чақалоқларни олишни афзал кўради, айтишларича ҳозир улар учун жуда катта навбатлар мавжуд. Россияликлар бу борада чет элликлар билан рақобатлаша олмайди. Кўпинча меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари генлар ва ирсият кучли деган фикрларни эшитиш мумкин, шу сабабли болаларни қайтариш фоизи катта … Аслида эса болаларни қайтариш умуман бошқача тарихга эга. Бу масалани ўрганиш билан ҳеч ким жиддий шуғулланмаган. Лекин кўпинча болаларни ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш имконига эга бўлмаган ёшдаги васийлар олади.
Бунинг устига, етим болалар оилага олиниши мумкинлигига тайёрланмайди. Бу меҳрибонлик уйларида устувор эмас, уларнинг низомларида ушбу банд ҳанузгача йўқ. Кўнгиллилар учун очиқ эшиклар кунини камчилик ўтказади.
Яна бир муҳим нарса: кўплаб етим болалар оилага боришни истамайди, чунки меҳрибонлик уйларида улар ўзиники бўлиб қолган, ёмон ўқиш ва ҳар ҳафта совға олавериш мумкин. Кўпинча улар оилада бошқача ўқиш ва меҳнат қилиш кераклигини биладилар. Кўпинча болаларнинг ўзи меҳрибонлик уйларига қайтишни истайди, чунки у ерда ахлатни олиб чиқишга мажбур қилинмайди, у ерда фақат совғалар ва рақслар бўлади. Улар меҳрибонлик уйларидан кейин уларни уй-жой йўқлиги, оила қуриш билан боғлиқ муаммолар, жамиятда салбий муносабат кутиб турганлигини билмайди.
Меҳрибонлик уйларида оилашунослик дарсларини жорий қилиш, бу дарсларда оиланинг муҳимлиги, оиладаги хулқ-атвор қоидалари ва ҳ.к. ҳақида билиб олишлари мумкин бўлади. Ахборот стендлари очиш, оилада яшайдиган болаларни таклиф қилиш керак … Шакллар сони кўп ва хилма-хил, асосийси – буни болалар учун қилишни исташдир.
Балки етимлар Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг фақат 5-7 % жамиятга интеграциялашганлигини билсалар, келажакда уларнинг қийинчиликларини олдини олиш истагига эга бўлардилар. Лекин уларга бундай маълумотларни ким айтади? Албатта, болалар уйи унинг битирувчилари кейин кўзи очилмаган кучуклар каби ҳаётда қийинчиликлар оғушида қолади, деб ҳақиқатни айтмайдику? Етимхонада яхши ҳаёт тугайди ва курашга тўла бўлган катталар ҳаёти бошланади. Меҳрибонлик уйи ишининг камчиликларини бартараф этадиган ягона институт - бу оила бўлиб, унда келажакдаги ҳаёт ҳақидаги барча билимларни тажрибадан олиш мумкин.
Шуниси муҳимки, давлат демографик вазиятни яхшилашни истасак, етимлар ҳақида ҳам ўйлашимиз кераклигини тушуна бошлайди. Улар ҳам никоҳда яшаб, фарзандли бўладилар ва ўз ҳиссаларини қўшадилар. Кейинчалик "иккинчи даражали етим" деб аталмаслиги учун улар оилавий ҳаётнинг қандай еканлигини иложи борича тезроқ ўрганишлари керак. Бир пайтлар ота-онаси воз кечган бола тажрибага эга бўлгани учун кўпроқ ўз фарзандларидан воз кечишга мойил бўлади. ННТ, вақфлар, оммавий ахборот воситалари - ҳаммаси шу йўналишга қараши, етим болалар оилали бўлиши учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак. Болалар ота-оналарни қанчалик кўп топса, Меҳрибонлик уйи болалиги болаларимизни майиб-мажруҳ қилиб қўймаслиги эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase