«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шумланишни ёқтирмас ва ёмон кўрар эдилар», деди.
Оиша бундан қайтарар эди».
Шарҳ: Ота-оналар фарзандларига дуо умидида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари, мўминларнинг оналари – Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига уларни олиб келар эканлар. Бир куни у зотнинг ҳузурларига бир гўдакни олиб келдилар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо гўдакни қўлларига олиб туриб, бошини қўйиш учун ёстиғини бошининг остига тортган эдилар, ёстиқнинг тагидан бир пичоқ чиқди.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо «Бу пичоқ бу ерда нима қилиб турибди?» деб сўрадилар. «Болаларнинг ёстиғининг тагига жин-пин тегмасин, деб пичоқ қўйиб қўямиз», дейишди.
Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо пичоқни олиб, ташқарига отиб юбордилар ва «Иккинчи бундай қилманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай шумланишни ёқтирмас эдилар, бундан аччиқлари чиқар эди» дедилар.
Ровий айтадиларки, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бундай ишлардан наҳий илар эдилар.
Ушбу ҳадиси шариф шумланиб, жин тегмасин, пари тегмасин, кўз тегмасин, у қилмасин, бу қилмасин деб болаларнинг бешигигами, ётадиган ёстиғининг остигами, кўрпасигами, кийимигами – ҳар хил нарсаларни осиб, илиб, тикиб қўйишнинг яхши эмаслигига далолат қилмоқда.
Болаларни ана шундай нарсаларда сақлаш учун аҳли фазл кишиларнинг, ота-оналарнинг ояти карималарни, дуоларни ўқиб дам солиб боришлари яхши нарса экан. Лекин хаёлига келган ҳар хил нарсаларни қилавериш дуруст эмас экан.
Жинлардан шумланиш
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Туғилган болаларни унинг ҳузурига келтириларди. Бас, уларга барака тилаб дуо қилар эди. Бир гўдакни ҳузурига келтирилди. Унинг ёстиғини қўймоқчи бўлди. Қараса, боши остида пичоқ турибди. Бас, пичоқ ҳақида сўради. Жиндан (сақлаш учун) қўямиз, дейишди. У пичоқни олиб, отиб юборди. Уларни бундай қилишдан қайтарди ва:
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|