close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«МашаАллоҳ», «ИншаАллоҳ», «СубханАллоҳ»... ушбу ва бошқа сўзлар маъносини билмизми?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.
“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси: “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман”

СубханАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”
Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.
МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...
Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!” Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.
Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.
ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.
Хасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.
Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.
Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”. Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди.
СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.
Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.


Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase