Гарчи биз аёллар эмансипациясини қўллаб-қувватламасак-да, лекин шунга қарамай, агар сўзларга ёпишиб олмасдан, феминизм бу – шунчаки аёлларнинг айрим ҳуқуқлари эмас, балки жинслар тенг ҳуқуқлилиги учун ҳаракат деб айтмайдиган бўлсак, исломда ҳам ўзига хос феминизм эҳтимолига йўл қўйиш мумкин. Аёллар ҳуқуқларини тиклаш учун шартнома исломда аёлларга берилган ҳуқуқларга асло зид келмайди. Ҳа, яхшиси буни феминизм деб атамаган маъқул, лекин аёллар никоҳда ҳеч қандай жазолашсиз майиб қилинмай қўйса, бунинг нимаси ёмон? Ер шарининг кўплаб жойларида мусулмон аёлларга ажралишга розилик берилмайди, агар уларнинг хатти-ҳаракатлари қандайдир тарзда оилани таҳқирлаган бўлса, улар ҳушидан кетгунча калтакланишади, ўринсиз жойларда оятлар ва ҳадислар далил сифатида келтирилади. Исломда аёлларнинг ички аъзоларини уриб мажруҳ қилиш, уларга кислота сепиш тақиқланган. Ва бу анъанавий мусулмон халқларида аёллар ҳуқуқларининг бузилишининг фақат битта намунасидир.
Бу қаторга шунингдек, эркаклар аёлларга ажралиш ҳуқуқини бермаслиги, уларни етарли маблағлар билан таъминламаслиги ва ишлашга мажбур қилишини киритиш мумкин. Масалан, собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги ушбу мустақил аёллар қаердан пайдо бўлган? Қисман, албатта, бу Совет тарғиботининг таъсири, лекин фақат қисман. Кўп жиҳатдан, бу энг яхши ҳолатда ишлайдиган эрига ёрдам бериш, энг ёмони - уни қўллаб-қувватлаш учун икки ишда ишлаган ва оиласига маош олиб келган аёллардир. Ҳа, патриархия учун курашчилар баъзан биз ўзимиздан бошлашимиз кераклигини айтишади, лекин уларнинг нафрати на хотинлар боқимандаси бўлган онасининг эркатойларига, на этник уй золимларга қаратилмайди. Агар буни аёлларга етказиш мумкин бўлса, нафратни нега сочиш керак?
Кейин эса диван патриархиясининг томошаси бошланади. Патриархия учун курашчилар аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганларнинг барчасида ёмонликни кўрган ҳолда этник феминистларга қарши курашадилар. Улар ўзини ҳурмат қилишнинг озгина бўлса ҳам аломати бўлган мусулмон аёлларни феминистлар дейишади. Нафратдан ҳеч нарса қочиб қутулмайди: на аҳмоқона ванил расм, на аёлларга муҳаббат ҳақидаги ҳикоялар. Асосий гап шундаки, аёллар ўз ўринларини унутиб, эрларига итоат қилмай қўйдилар, улар тенг ҳуқуқлиликни талаб қилмоқдалар, Исломда эса гендер тенг ҳуқуқлилиги йўқ. Аммо буларнинг барчаси ярим ҳақиқатдир.
Исломда ҳақиқатда ижтимоий тенг ҳуқуқлилик йўқ. Буни адолатсизлик деб қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу дунё Аллоҳнинг олдида ҳеч нарсага арзимайди. Динимизда эркак аёлдан устун туриши ва унинг ҳуқуқлари кўпроқ эканлиги очиқ-ойдин айтилган. Бунинг учун тушунадиган ва ўз динини қабул қиладиган мусулмонларни феминистик руҳдаги муаллифлар доим «хейт» қилади. Биз Ғарб феминистлари курашган ва курашаётган нарсаларнинг кўпини тан олмаймиз: аёлнинг ҳар қандай меҳнатга бўлган ҳуқуқи, заруратсиз уйдан ташқарида ишлаш ҳуқуқи, тиббий сабабсиз аборт қилиш ҳуқуқи, ҳар қандай кийимга бўлган ҳуқуқ ва бошқа кўплаб ҳуқуқлар. Бу ерда бизда яқинлашув нуқтаси йўқ.
Ислом динида патриархал ижтимоий-маданий конструкт белгилаб қўйилган. Аёлларни маълум тарзда, эркакларни эса бошқа тарзда тарбиялаб вояга етказиш керак. Бу бизнинг рақобатбардош жамият ва гарчи жинслар тенг ҳуқуқлилиги бўлмасада, биз ундан воз кечишни истамаймиз. Аёл киши, масалан, халифа бўла олмайди ва ўз танасини истаганича тасарруф қилиши мумкин эмас. Боз устига, у эрига хизмат қилиш борасида унга ҳамма нарсада қулоқ солиши лозим – бу никоҳ шартномасининг бир қисмидир.
Ва бу бизга Ғарб феминизми билан тўлиқ бирлашишга имкон бермайди: биз уларнинг моҳиятини инкор этамиз. Аммо ислом жамияти бу - эркаклар аёлларни масхара қиладиган жамият эмас. Бу мутлақо ҳуқуқсизлик эмас – айниқса, ўтмишдаги Европа билан солиштирганда.
Кейин эса аёллар учун эслатмалар бўлади. Ушбу мақоланинг мунозараталаб хусусиятига қарамай, биз уни "баланд тур, ҳукмронлик қил, камсит" гендер стратегияси тарафдорлари билан мулоқотда шунчаки эслатма бўлишини истамаймиз.
Шу сабабли буни ўқийдиган мусулмон аёллар учун бир нечта банд келтириб ўтилади.
1. Эр сизни майиб-мажруҳ қилишга ҳақли эмас. Агар бу содир бўлса, сиз айбдор эмассиз. Жабрланувчининг иғвогарлик ҳаракатлари тажовузкорни оқламайди. Агар сизни майиб-мажруҳ қилишаётган бўлса, ёрдам сўранг.
2. Эмоционал зўравонлик деган нарса бор. Хусусан, бу сизнинг ҳаракатларингиз ва ҳис-туйғуларингиз қадрсизланишини ўз ичига олади. Умуман олганда, эмоционал зўравонлик жуда хилма-хилдир, буни тушуниш учун бу ҳақида кўпроқ ўқинг. Гарчи сиз эрингизга бўйсунишингиз керак бўлса-да, бу сизнинг ҳис-туйғуларингиз муҳим эмас ва сиз ундан автоматик равишда ёмонсиз дегани эмас. Муайян аёл маълум бир эркакка қараганда ақлли ва одилроқ бўлиши мумкин. Ва сиз жаннатнинг юқори даражаларига эга бўлган солиҳ аёллардан бири бўлишингиз мумкин.
3. Агар эрингиз сизни таъминламаса, майиб-мажжруҳ қилса ёки ҳаётингизни бошқа бир тарзда чидаб бўлмайдиган қилса, сиз никоҳни бекор қилиш ҳуқуқга эгасиз. Биз ажралишга чақирмаймиз, лекин ҳаёт чидаб бўлмайдиган бўлиб кетса, аёл никоҳни бекор килишни сўраб имомга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бу фасх ан-никоҳ деб аталади ва фиқҳ бўйича белгилаб қўйилган
4. Эр хотинининг шахсий мулкига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас. Масалан, хотин ўз хонадонини эрининг номига ўтказиб бериш ёки уни боқишга мажбур эмас. Бу никоҳ шартномасининг бир қисми эмас.
Этник мусулмонлар орасида аёллар ҳар куни тазйиқларга дуч келишмоқда. Кўплаб халқлар исломдан олдинги жоҳилия амалиётини сақлаб қолишган. Қаердадир аёлларга ислом уларга берган ҳуқуқларни беришмаган. Аммо патриархия учун этник курашчилар, чўчқача Петр каби, исломдан олдинги амалиётнинг бу тракторида Интернетга кириб келишмоқда. Улар Интернетдан ташқарида бўлган муаммолардан халос бўлолмайдилар ва аламларини аёллардан оладилар, уларни хунук ва пасткаш тарзда масхара қиладилар ва замонавий феминизм ҳақида киноя қиладилар.
Қандайдир аёл қўлтиғини қирмаслигини оммавий равишда эълон қилганлиги қанчалик ёмонлигини муҳокама қилаётган салафларни тасаввур қила оласизми. Уларнинг даврларида ҳам ароқхўрлар ва фоҳишалар бўлган. Жангари сексизм ва патриархия нуқтаи назаридан жавоб берамиз: эркаклар аёлларни муҳокама қилиши чиройли эмас; жинсларнинг тенгсизлиги, хусусан, аёллар билан тортишувлар ва ҳатто уларни патриархал жамиятда жамоатчилик томонидан қоралаш ноқулай бўлиб туюлишидан иборат.
Агар сиз аёллар ҳақида ғийбат килиш даражасигача тушадиган бўлсангиз (ҳаттоки бу зиндик-аёллар ёки умуман мусулмон бўлмаган аёллар бўлса ҳам), эҳтимол, унда қўлида ўқлов ушлаган, эмансипациялашган мусулмон аёллар орасида ғамгин ҳаётга муносибдирсиз? Ғоят кучли нафснинг комплекслари ва ўйинларига қараш ёқимсиз. Биродарлар, хатоларингизни кўришингиз ва блогларингизда аёлларни камситишни бас қилишингизни кўрамиз деган умиддамиз. Исломда аёлларни ҳам, оилавий ҳаётни ҳам қадрсизлантирадиган шафқатсиз эслатмаларга эҳтиёж йўқ.
Сиз учун бу исломга қарши феминизмнинг бузуқ таъсирига қарши кураш эмас. Аслида, бу кураш ижтимоий тармоқларда бўлмаган аёллар ва аёлларни ҳақорат қилмайдиган эркаклар томонидан олиб борилиб, Исломда тизим сифатида - феминизм ғояларининг ярми бўлишига қарамай - зўравонликсиз ва гендер тазйиқсиз ҳаёт борлигини кўрсатмоқда. Сиздан эса - фақат зиён ва испанча уят. Ва ҳақиқатан ҳам - постсовет ҳудудида Исломнинг феминистлардан бошқа муаммолари йўқми? Ўнлаб муаммоларни санаб беришимиз мумкин. Айтганча, энг катта муаммолардан бири шариат билими бўйича талабаларнинг етишмаслигидир. Аммо бу муаммони, бошқа барча муаммолар сингари, патриархал чаласаводлар қабиласи ҳал қила олмайди.
Ва ниҳоят. Барча мусулмон аёллар – сизнинг исломдаги опа-сингилларингиздир. Айнан улар – ҳижобда – бутун дунё бўйлаб динимизни ифодалайди, эркаклар эса европача кийиниб, оломон орасига қуйилиб кетмоқда. Азон янграмайдиган, жума намози ўқилмайдиган шаҳарлар бор, лекин ғайриисломий маданият қаршилигига қарамай, бошига рўмол ўрайдиган аёллар бор. Улар исломнинг рамзидир. Улар қўрқмайдилар. Ислом байроғини кўтариб юрганларни, ҳаттоки улар Манхажда хатога йўл қўйишса ҳам, уларни масхара қилишдан уялмайсизми?
Сизнинг фикрингизга қўшиламиз: биз динга қарши тарғибот билан йўлдан оздирилмаган, тўғри қадриятларга эга янги авлод мусулмонларни ўстиришимиз керак. Аммо хаёлот билан ўзингизга таскин берманг. Ушбу аёллар кучли ёш йигитлар ва итоатгўй қизларнинг янги авлодини сиздан туғмайдилар, чунки сизнинг нафсингизнинг катталиги муҳим.
Мусулмон аёлларни хўрлаш феминизмга қарши кураш эмас
Сўнгги йилларда биз ёқимсиз бир ҳодисани кузатяпмиз. Бу айниқса, Интернетда аниқ кўринади, лекин ундан ташқарида ҳам мавжуд. Биз буни шартли равишда патриархия учун илоҳий кураш деб атаймиз, гарчи гап оддий патриархия ҳақида бормасада. Биз исломий блоглар ва ижтимоий тармоқлар саҳифаларининг муаллифлари ўз вақтларини феминистлар билан оғзаки жанжаллашиши, жинсий тенгсизлик ҳақида ҳазил қилиши, аёлларни масхара қилиш ва қандай қилиб улар ўзгарган дунё томонидан аёлларнинг озод этилиши билан хафа бўлганликлари ҳақида гаплашмоқдамиз.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш