Агар имом ёки ҳоким бирор кишининг ўғрилик қилгани ёки хамр ичгани ё зино қилганини кўрса, бунга ўзи гувоҳ бўлган тақдирда ҳам, токи далиллар тақдим қилунмагунича, унга ҳад қўлланилмайди. Бу борада бизга етиб келган ривоятларга кўра мана шу истеҳсон(Истеҳсон - луғавий маъноси бирор нарсани яхши деб билиш. Шариат истилоҳида эса, қиёси жалий (қиёси зоҳир - очиқ қиёс) доирасидан чиқиб, унга қарши бўлган ҳукмни танлаб олишдир.)дир. Қиёс(Қиёс - луғавий маъноси солиштириш ва таққослаш. Шариат истилоҳида эса, ҳукми аниқ бўлмаган масалани насс орқали ҳукми аниқ бўлган масала билан солиштириб, ораларида муштарак сабаб мавжуд бўлса, ҳукми аниқ бўлган масалага қиёслаб ҳукм чиқаришдир.)га кўра эса, унга ҳад қўлланилади. Бизга Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолардан шунга ўхшаш ривоят етиб келган. Агар бирор киши инсонларнинг ҳуқуқлари борасида жиноят қилганига иқрор бўлса, унга қарши гувоҳлар бўлмаса ҳам, унга ҳад қўлланилади.
Имом Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфийнинг
"Китоб ал-Харож" китобидан
А. Маннапова таржимаси