close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шўро ва демократия ўртасида фарқ нимада?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Саййидина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Азиз биродар, ишончингиз учун раҳмат. Биз Аллоҳ таолодан қалбларимизни ҳақиқат учун нурлантиришга, дунё ва қиёмат кунида баракалар ато этишига дуо қиламиз. Омин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Саййидина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Азиз биродар, ишончингиз учун раҳмат. Биз Аллоҳ таолодан қалбларимизни ҳақиқат учун нурлантиришга, дунё ва қиёмат кунида баракалар ато этишига дуо қиламиз. Омин.
Саволингизга жавобан машҳур ислом уламоси, шайх Юсуф ал-Қарзовийдан иқтибос келтирамиз: «Ислом ўз халқини душманлар кириб келмаслиги учун ўзаро кенгашиш ва бирликка чақиради. Демократия бунга мўлжалланмаган. Демократия барча ижтимоий муаммоларни ҳал қила олмайдиган тизимдир. Демократия ўзи ёқтирган нарсага рухсат бериши ёки ёқтирмаган нарсасини тақиқлаши мумкин. Шариат сиёсий тизим сифатида [рухсат ва тақиқларни белгилашда] чекловларга эга.
Агар биз демократияни қабул қилмоқчи бўлсак, унинг энг яхши хусусиятларини қабул қилишимиз керак. Улар демократик жамиятда қўлланиладиган усуллар ва унинг кафолатлари билан боғлиқ. Биз мусулмонлар буни шариат асосида яшашга интилаётган исломий жамият шароитида қабул қилишимиз керак. Жамиятимиз Аллоҳ таолонинг ҳалол ва ҳаром қилган нарсаларига амал қилиши керак. Демократияда эса аҳамиятсиз кўпчилик барча қонун ва қоидаларни бекор қилиши мумкин. Демак, демократия баъзан диктатурадан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин.
Мен ҳақиқий демократия, эркинлик, инсон ҳуқуқлари, адолат ва тенглик қадриятларига мос келадиган шариат қонунлари асосидаги жамият тарафдориман. Мен араб-ислом дунёсидаги кўплаб режимлар қабул қилган бузуқ демократияга қаршиман. Мен у ердаги сайлов натижаларидан хавотирдаман, чунки ҳам араб, ҳам ислом дунёсидаги ҳукмдорларнинг аксарияти 99,99% халқ томонидан сайланади. Бу қанақа демократия? Ахир, одамлар ҳеч қачон ҳеч нарсада бундай даражада келиша олмайди.
Бундан ташқари, мен демократик жамиятларда [умумий қабул қилинган ахлоқий меъёрлардан] оғиш билан боғлиқ муаммога эътибор қаратмоқчиман. Мисол учун, кўплаб демократик мамлакатларда турли жинсий бузуқлик кенг тарқалди ва ҳатто қонунийлаштирилди, шунинг учун гейлар ва лесбиянлар қонуний равишда бир-бирлари билан турмуш қуришлари мумкин. Шундай экан, биз [демократиядан] "фойда"ни олиб, "зарарини" қолдиришимиз керак. Бизнинг демократиямиз бундан фарқ қилади, чунки у шариат қонунлари билан боғланган.
Ҳа, биз демократиянинг баъзи тамойилларини қабул қиламиз, лекин ўз принципларимизни сақлашга ҳам масъулмиз. Бизда шариат устунлари борки, уларга амал қилишимиз керак. Биз одамлар бир-бири билан маслаҳатлашиб, сиёсат ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этишини истаймиз. Шўро ҳар доим мусулмон жамияти учун яхши бўлган, автократия эса бу сайёрадаги асл инсоний ёвузлик эди. Тарих бизга фиръавнлар, Намруд ва бошқа кўплаб диктаторлар ҳақида гапириб берган.
Қуръон бизга Иброҳим (алайҳиссалом) пайғамбар ва Аллоҳнинг борлигига қарши чиққан ва ўзини худо деб эълон қилган диктатор Намруд ҳақида ҳикоя қилади. Қуръонда айтиладики: «Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабли Иброҳим билан Робби ҳақида тортишган кимсани билмадингми? Ўшанда Иброҳим: «Роббим тирилтиради ва ўлдиради», – деди. У: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», – деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқарур, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи», – деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас» (Бақара, 258)
Бу одамнинг такаббурлиги чегара билмасди. Иброҳим алайҳиссалом билан баҳслашганда ёнидан ўтиб кетаётган икки кишини унга яқинлашишни сўраб, Аллоҳнинг иродасига қарши чиқди. Улардан бирини жойида ўлдиришни буюрди, иккинчисига эса уни кечиришини айтди. У Иброҳимга деди: "Кўриб турганингиздек, мен бирига ҳаёт бериб, иккинчисини ўлимга юбордим". Бироқ, Иброҳим бу диктатордан ақллироқ эди ва агар у ҳақиқатан ҳам худо бўлса, қуёшни ғарбдан кўтара олишини сўради.
Худди шу воқеа ўзини худо деб эълон қилган ва унга юборилган хабарни қабул қилишдан бош тортган Миср диктатори фиръавн билан ҳам такрорланади. Тарих давомида диктатуралар, зулмкор ва адолатсиз тузумлар ер юзида фақат бузуқликни тарқатган. Қуръонда атиладики: «Улар ўлкаларда туғёнга кетган эдилар. Уларда бузғунчиликни кўпайтирган эдилар» (Фажр, 11-12). Аллоҳ миср фиръавнлари ҳақида шундай ҳам дейди: «Ва ўзингиз назар солиб турганингизда денгизни ёриб, сизни қутқариб, Оли Фиръавнни ғарқ қилганимизни эсланг!» (Бақара, 50)
Ислом бундай ҳукмдорларга қарши чиқди, одамларни зулм ва адолатсизликка қарши туришга мажбур қилди. Хулоса қилиб шуни таъкидлаймизки, ислом демократияга душман эмас. Биз фақат демократия, эркинлик, инсон ҳуқуқлари, адолат, тараққиёт ва фаровонлик қадриятларига тўла мос келадиган шариат қонун-қоидалари асосида яшайдиган эркин жамиятни истаймиз.
Валлоҳи аълам

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase