close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръонни ёлғонга чиқарадиган мунофиқларнинг мисоли

Аллоҳ деди: “Осмондан жала келтирувчи булут каби” (Бақара, 19). Қуръондаги бу мисолда мунофиқлар тунда сувсиз биёбонда қолиб, кучли ёмғирга тушган қавмга ўхшатилади. Қуръон эса ёмғирга ўхшатилган. Инсонлар ёмғир (сув) билан ҳаёт. Албатта, Қуръонга имон келтирганлар учун унда ҳаёт ва манфаат бордир. Қуръонни ёлғонга чиқарган мунофиқлар борасида эса совуқ тунда чақмоқ ва кучли момақалдироқ билан ёққан ёмғир мисол келтирилади. Аллоҳ таоло айтадики: “Унда қуюқ зулмат бор” (Бақара, 19).

Аллоҳ деди: “Осмондан жала келтирувчи булут каби” (Бақара, 19). Қуръондаги бу мисолда мунофиқлар тунда сувсиз биёбонда қолиб, кучли ёмғирга тушган қавмга ўхшатилади. Қуръон эса ёмғирга ўхшатилган. Инсонлар ёмғир (сув) билан ҳаёт. Албатта, Қуръонга имон келтирганлар учун унда ҳаёт ва манфаат бордир. Қуръонни ёлғонга чиқарган мунофиқлар борасида эса совуқ тунда чақмоқ ва кучли момақалдироқ билан ёққан ёмғир мисол келтирилади. Аллоҳ таоло айтадики: “Унда қуюқ зулмат бор” (Бақара, 19). Яна айтадики, бу ёмғирда қуюқ зулмат, момақалдироқ ва яшин ҳам бор. Яна айтадики, қоронғи тунда ёғаётган ёмғирда момақалдироқ ва яшин бор. Бу ерда ёмғир Қуръонга мисол қилинади. Ёмғирда ҳаёт бўлгани каби Қуръонда ҳам имон келтирганлар учун ҳаёт бор. Охират ҳаёти ҳам имон билан.
Куфр зулматларга ўхшатилади. Момақалдироқ билан одамлар қўрқитиладиган ваидлар мисол қилинади. Ёмғирдаги чақмоқ эса имон мисоли. Бу Қуръондаги нур бўлиб, одамлар ундан ҳидоят топади. Бу гўёки зимистон тунда одамлар чақмоқ нури билан тўғри йўл топишлари каби. Қуръон ёмғирга, Қуръондаги огоҳлантиришлар эса момақалдироққа ўхшатилган.
Яна бошқа бир мисол: “Яшинлар туфайли ўлишдан қўрқиб, бармоқларини қулоқларига тиқиб олурлар” (Бақара, 19). Яъни кучли момақалдироқнинг шиддатли гумбурлашидан қўрқиб, (шундай қиладилар). Хуоди шу каби Муҳаммад (алайҳиссалом)дан мунофиқ Қуръон қироатини эшитса, ёқтирмай қулоқларини муҳрлаб ташлайди. Хуоди момақалдироқнинг кучли гумбурлаши боис ўлим етишидан қўрқиб, қулоқларига бармоқларини тиқиб олган кишига ўхшайди. Мунофиқ қулоқларини бармоқлари билан ёпиб олади. Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг сўзлари қулоғига кирмайди. Зеро, бу гаплардан таъсирланиб, у зотнинг қироати лаззати унинг қалбига жо бўлишидан қўрқади.

"Ҳаким Термизий асарларидан сайланма" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase