close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хайратланган патриарх

Бир куни Примаков (Россия Бош вазири бўлган) диний маросимда Рус черков патриархи билан кўришди. Ҳозирда сиёсатчилар черковнинг диний маросимларида иштирок этиши ва одатда патриарх билан кўришиши анъанага айланиб қолди. Патриарх байрам либосида эди.

Либосининг энг кўзга кўринган жойи - унинг бўйин ёпинчиғи бўлиб, у бўйнидан кўкрагининг устига тушиб турарди. Примаков Патриархдан черков кийимининг ушбу унсури ҳақида сўради. Алексей: "...бу жуда муҳим диний либос унсури, ҳамда бир неча юз йиллар давомида мухим маросимларда фойдаланилган... Қисқа қилиб айтганда, муҳим аҳамиятга эга булган черков либосининг нодир унсури ҳисобланади” деб жавоб қилди.
Ҳеч ким бу нарсани ўқишга ҳаракат қилиб кўрмаганми, дея сўради Примаков жаноблари. Алексей ҳайрон бўлиб, у ерда ҳеч нарса ёзилмаганини айтди. Шу маҳал Примаков уни "қаттиқ" ранжитди.
Либоснинг бу унсри қимматбаҳо ипакдан тўқилган, олтин ва кумуш суви юргазилган матодан қилинган бўлиб, у Сурияда тайёрланган. Сириянинг энг яхши матосидан ҳисобланади. Рус черкови асрлар давомида уни Сиуриядан сотиб олиб келади, хаттоки хозир ҳам черков Суриянинг матоларини бошқалардан афзал кўради.
Хуллас калом, ёпинчиқда расм шаклида қандайдир араб ёзуви келтирилган экан. Бир-бирига боғланиб кетган араб харфларини тушуниш учун яхши мутахассис бўлиш керак, Примаков эса, араб тили мутахассис ҳисобланади. У ерда – “Ла иллаҳа илаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ”, деб ёзилган экан... Алексей "шок" ҳолатида учрашувни тарк этди...

Абу Муслим тайёрлади

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase