close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Агар яшаётган уйингиз бузилиши ҳақида билиб қолсангиз, нима қилиш керак

Уйингиз бузиладиган бўлса нима қилиш керак, деган саволга жавоб беришдан олдин оддийгина қонунларни билиб олиш лозим бўлиб, уларнинг орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

-Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси;
-Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт;
-Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт;
-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
-Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси;
-Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик Кодекси;
-Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» Қонуни;
-Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни;
- "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерни олиб қўйиш билан боғлиқ фуқаролар ва юридик шахсларга этказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом" (29.05.2006 й. 97-сонли ВМ Қарорига илова);
- «Жойларда давлат мулк тўғрисида» ги Қонун;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 г. ПФ-5495 «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва бошқа қонун ҳужжатлари.

БИРИНЧИ НАВБАТДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК:

1. Хусусий мулк дахлсиз бўлиб, давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим.
2. Мулк эгаси фақат истисно ҳолатларда мулкдан маҳрум қилиниши лозим (мисол учун, мудофаа эҳтиёжлари, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер майдони тақдим этиш).
3. Олиб қўйилган ер участкаларида уй-жойларнинг асоссиз равишда бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.
4. Eр участкаларини олиб қўйиш ҳолатларида объектларни бузишга кўчмас мулкнинг бозор қийматини тўлиқ қоплаш ва мулкка эгалик қилишга олиб келадиган зарарнинг ўрнини қоплашдан сўнг йўл қўйилади.
5. Eр участкаларини олиб қўйишда турар-жойларни бузиб ташлашга мулкдорга бундай олиб қўйиш туфайли етказилган зиён ва кўчмас мулкнинг бозор қиймати тўлиқ қоплангандан кейин рухсат этилади.
6. Шаҳарсозлик фаолияти жамият ва кўчмас мулк эгаларининг манфаатларига зид келадиган бўлса, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, бундай фаолият тўхтатилиши лозим.
7. Ҳокимлар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига қатъий мувофиқ амалга ошириши, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқларини, манфаатларини ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўришга мажбурдир. Ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорларига зид бўлган қарорлар устидан суд тартибида шикоят қилиниши ва прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.
8. Турар-жой биносини бузиш учун асос Ҳокимнинг қарори ҳисобланади. Бироқ давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар аҳоли ва манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилиши, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланган бўлиши лозим.
9. Мос келувчи туман (шаҳар) Хокимияти турар-жой биноси мулкдорларини бузиш бошланишидан камида олти ой олдин, бузиш ҳақида қарор нусхасини илова қилган ҳолда қўл қўйиб олдирган ҳолда хабардор қилиши лозим.
10. Бузиш ҳақида қарор Хокимиятнинг махсус фирма бланкида чоп этилиши ва хоқимиятнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган бўлиши лозим.
11.  Фуқароларга ҳоким томонидан ноқонуний қарор қабул қилиш натижасида етказилган зиён давлат томонидан қопланиши ва келгусида айбдор шахсдан регрессия тартибида ундириб олиниши лозим.
12.  Фуқаролар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб миллий судга мурожаат қилишга ҳақли. Миллий даражада ҳимоя воситалари тугагач, ҳуқуқлари бузилган шахслар халқаро даражада ҳимоя сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

АГАР СИЗ ЯШАЁТГАН КЎП ХОНАДОНЛИ УЙ БУЗИЛИШИ ҲАҚИДА БИЛИБ ҚОЛСАНГИЗ, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК

2019 йил 11 февралда gazeta.uz сайтида чоп этилган мисол бўйича эълон қилинган мақолада Тошкент шаҳри Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида иккита ишбилармонлик маркази қурилиши ҳақида гапирилган. Мақолада кўрсатилишича, пойтахтнинг Hyatt Regency меҳмонхонасида Yunusobod Business City ва Mirzo-Ulugbek Business City режалари тақдимоти бўлиб ўтди. Буюртмачилар функцияларини Тошкент ҳокимияти ҳузурида ташкил қилинган дирекциялар бажаради. Уларнинг вазифалари қаторида қурилиш жараёнлари ва лойиҳаларининг амалга оширилиши, лойиҳаларнинг барча босқичларида ҳуқуқий меъёрларга риоя қилиниши устидан назорат киради.
Тақдим этилган режалардан кўриниб турибдики, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида жойлашган кўп хонадонли кўп қаватли уйларнинг бузилиши кўзда тутилган. Бунда кўрсатилган уйлар эски ёки авария ҳолатидаги уйлар ттоифасига кирмайди. Табиийики, бу ушбу уйлар аҳолиси ўртасида норозилик кайфиятларига олиб келди.

Бу вазиятда бир қатор масалаларни аниқлаштириб олиш зарур:

1. Юқорида айтиб ўтилган бизнес-марказларнинг қурилиши ҳақида фуқаролар ва бошқа манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокамада ўтказилдими?
2. Бинонинг бизнес марказларининг фойдалари ва харажатларига қандай баҳо берилди?
3. Ерларни олиб қўйиш ва уйларни бузиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилинганми?
Агар турар-жойларни бузиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилинса, у аҳоли пунктининг Бош режасига мувофиқми?
5. Агар бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор ҳоким томонидан имзоланган бўлса, уйларнинг яшовчилари бу ҳақида кўзда тутилган бузилишдан 6 ой олдин хабардор қилинганми?
6.     Hyatt Regency меҳмонхонасида бизнес-марказлар лойиҳаларини ҳокимиятлар дирекциялар томонидан тақдимот қилиш қандай асосда ва қайси маблағлар ҳисобига амалга оширилади?
7.     Бизнес-марказлар лойиҳалари қиймати баҳолаш ким томонидан амалга оширилган ва кўрсатилган қийматга нималар киритилган?

Ушбу масалаларни аниқлаштириш учун туман ҳокимига ва Тошкент шаҳар ҳокими олдига юқоридаги саволларни тушунтиришни сўраб мурожаат қилишни сўраб мурожаат юбориш керак. Шунингдек, ушбу баённомани Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Аризани "Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг аризалари тўғрисида" ги Қонунга асосан ўзингиз топширишингиз, ёки ариза сизнинг уйингиз ширкат раисининг номидан ёзилиши мумкин. Сиз шунингдек, адвокат ёллашингиз мумкин, у «Адвокатура тўғрисидаги» қонуннинг 6-моддасига мувофиқ адвокат сўрови юборади. Ариза тегишли шаклда, кимга ва кимдан (ФИШ) жўнатилганлиги кўрсатилган ҳолда ёзилиши, мулоқот учун маълумотлар кўрсатлиши ва имзо қўйилган бўлиши лозим. Аризани ҳар бир инстанцияга 2 нусхада чиқариш (бири адресатга юборилади, бири сизда қолади) лозим. Аризани у ёзилган орган канцеляриясига топшириш (сизнинг нусхангизда канцелярия ходими аризанинг келиб тушган кунини кўрсатган ҳолда аризани олгани ҳақида имзо қўйиши лозим) ёки почта орқали хабардор қилинадиган хат билан жўнатиш мумкин. Аризанинг намунавий матни билан t.me/mylawyer телеграмма каналида топишингиз мумкин.
Туман (шаҳар) ҳокими ёки Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура масъулияти мансабдор шахси «Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасига мувофиқ 15 кун ичида аризани кўриб чиқиши ва расмий жавоб бериши шарт.
Агар жавобда уйнинг бузилиши тасдиқланадиган, сиз эса бундан умуман бехабар бўлсангиз, ҳоким ва унинг қарори устидан юқори турувчи органга ёки маъмурий судга бузилган ҳуқуқларингиз ва манфаатларингизни ҳимоя қилиб мурожаат қилишингиз мумкин.
Шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, миллий даражада ҳимоя воситалари тугагач, сиз бузилган ҳуқуқларингиз ҳимоя қилинишини халқаро даражада сўраб мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: Мой Адвокат - t.me/mylawyer
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase