Абу Муслим
Мақола муаллифи учун Украинадаги россияпараст кучлар Полшага қарши ва Ғарбга қарши кучларни англатади. Украина парламентига навбатдан ташқари сайловларда Зеленский партияси ғалабасини у айнан шу нуқтаи назардан кўриб чиқади ва бу Владимир Путиннинг «Россияпараст Украина» номли лойиҳасини ҳаётган татбиқ этиш рискини оширади деб маълум қилади. Унинг ҳис-туйғу билан тўлалиги шунчалик кучлики, асабий тутқаноқни эслатиб юборади.
«Нэшнл интерест» қуролсизланиш масаласига ҳарбий кишининг амалий қарашлари билан назар ташлайди. Полковник Мураховский Россия НАТОнинг самолетлар ва кемалардаги ракеталари билан қўршаб олинган шароитларда ДРСМД (ўрта ва кичик масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома) ва СНВ (стратегик ҳужум қуроллари) сериясидаги шартномалар ўз маъносини йўқотади деб изоҳ беради.
"Бутун мамлакат бўйлаб ҳар оқшом телевизор экранларидан Туркманистон ҳалқига иқтидорли президентнинг қаҳрамонликлари ҳақида маълумотлар ёғилади. Шу ҳафта янгиликлар кўрсатувида 62 яшар президент Бердимухамедов стол устидаги кичик новдалар ва ўтлар фонида қоғозларни кўздан кечириб тартибга солаётгани, сўнгра невараси Керимгули билан бирга гитара чалиб турган клипни томоша қилиш учун стулнинг суянчиғига суяниши намойиш этилди (...).
Эҳтимол, қуйидаги мавзу қиёматгача давом этиши мумкин: қачонгача қилинаётган зўравонликлар учун дин (баъзилар иймон ҳам дейди) ҳаракатланувчи куч бўлиб хизмат қилади? Бир қараганда, айтилган сўзлар мантиқсиз кўриниши мумкин. Зўравонликларни (уруш, теракт, бомбардимонлар) қилаётганларнинг аксари ўз ҳаракатларини муқаддас матнлар билан асослаб турса, ўзларини динни барпо қилувчи қилиб кўрсатса ва қилаётган зулмларини диний шиорлар билан асосласа, яна қандай шубҳа бўлиши мумкин?
«Қул бўлиш», дегани нима? Кенг маънода кимгадир бўйсуниш, сиғиниш ёки кимнингдир ёки ниманингдир таъсирида бўлишдир. Қуллик деган ҳар бир нарса инсон шаънининг хорланиши ёки ҳақоратланиши, дегани эмас. Кимга қул эканига қараб инсон қадри белгиланади. Шарафсизлантирадиган ва юксалтирадиган қуллик турлари бор.
"Санкциялар ушбу элита корпусининг иқтисодий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига хизмат қилади", - деб ёзади Le Figaro нинг Теҳрондаги махсус мухбири Жорж Малбрюно."Табиат Эронда ҳам бўшлиққа йўл қўймайди. АҚШ қўллаши мумкин бўлган чоралардан қўрқиб, мамлакатни тарк этган хорижий компаниялар ташлаб кетган йирик лойиҳалар кўпинча Доналд Трамп апрелда американинг «чет эл террорчи ташкилотлари» қора рўйхатига киритиб, уларни синдиришга ваъда берган Ислом инқилоби қўриқчилари Корпусига берилади.
Бундан ўн йиллар муқаддам одамлар маҳаллий чойхоналарда тўпланиб, янгилик ва миш-мишлардан хабардор бўларди. Бугун эса энг янги маълумотлар, сўнгги ахборотни турли ижтимоий тармоқлардан олиш имкони пайдо бўлди. Интернет туфайли айрим жараёнлар осонлашди, баъзилари, аксинча, мураккаблашиб, чигаллашиб кетди.
- Анаву нима деганини (ёзганини, қилганини) эшитдингми (кўрдингми? ўқидингми?)?
- Бу куфр (ширк, бидъат-ку)! Кофирдан (мушрик, бидъатчидан) нима ҳам кутса бўлади?!
Замонавий фан муқаддас Қуръон ҳамда Пайғамбар (с.а.в.) суннатларининг ҳақ эканлигини исботловчи, фақатгина инсон фаравонлиги учун хизмат қиладиган билимларга эга бўлиб бормоқда. Навбатдаги маротаба ўтказилган тадқиқотлар ўғил болаларнинг хатна қилиниши ВИЧ-инфекциясининг сезиларли даражада камайишини исботлади.
Россия аҳолисининг ярмига (52%) кўра, эр-хотин орасидаги хиёнат оилаларни вайрон қиладиган энг кучли омил экан. Бу ҳақида бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказ тарафидан ўтказилган тадқиқотлар гувоҳлик беради. (ВЦИОМ).
Бу ҳасратли рўйхатда ичкибозликка муккасидан кетиш (45%) иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринни эса гиёҳвандлик воситаларига қарамлик эгаллаган (31%).
Парижликларнинг ярмидан кўпи (яъни, деярли 52 фоизи) ўз турмуш ўртоқларига хиёнат қилиб туришини тан олдилар. Хиёнат кўчасига кирувчи французларнинг аксарияти мамлакатга келган саёҳлар орасидан топишни мақул кўришар экан. Бу маълумотларни “Халқаро эркак ва аёллар танишуви иши билан шуғулланувчи Gleeden жамияти”, эълон қилди.
Бугун исломий дўкон расталарида ўрта асрларга оид кўплаб фундаментал рисолаларни ҳам, ислом дунёсининг замонавий олимлари асарларини ҳам учратиш мумкин. Қуръоннинг машҳур тафсирлари, ҳадис тўпламлари, фиқҳ бўйича асарлар исталган ўқувчи учун очиқ бўлган тарзда таржима қилинган кўринишда тақдим этилмоқда.