close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мактаб дастуридан «Рус адабиёти»ни чиқариб ташлаш керак

Qazaquni.kz портали «Рус адабиёти» фанини мактаб дастуридан чиқариб ташлаш ва унинг ўрнига «Жаҳон адабиёти»ни киритишни таклиф қилган фойдаланувчи Жанат Жанкашули фикрини эълон қилди. «Бу масалани Ёзувчилар уюшмаси раҳбари Уликбек Есдаулет бошчилигидаги бутун қозоқ зиёлилари кун тартибига қўйиши ва қўллаб-қувватлаши керак.

Албатта, агар бундай қарор бирданига қабул қилинса, рус адабиёти ўқитувчилари дарҳол ишларидан айрилишади. Қолаверса, бизда жаҳон адабиётидан дарс берадиган кадрлар йўқ. Аммо биринчи қадамни қўйиш керак. Биринчи фан бўйича кадрлар тайёрлашни тўхтатиб, иккинчиси бўйича тайёрлашни бошлаш керак.
Агар биз буни ҳозир бошласак, камида 20 йил керак бўлади. Шунинг учун вақтни чўзмаслик керак. Рус адабиётини жаҳон адабиёти таркибига киритиш мумкин. Бизнинг болаларимиз рус адабиётини рус тилида ўрганишади, "Жаҳон адабиёти" фани қозоқ тилида ўқитилади. Жаҳон миқёсидаги ёзувчи ва шоирлар "қозоқ тилида гапирадилар". Бу болаларда бадиий адабиётга катта қизиқиш уйғотади. Менимча, рус адабиётини чиқариб ташлаш масаласи ташқи сиёсат билан боғлиқ эмас. Ахир биз мустақил давлатмиз», - деб ёзади муаллиф ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase