close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.12.2023 19:45

Андижондаги ногирон болалар интернати ходимлари бинони таъмирлаш учун бюджет маблағларидан ажратилган 1 миллиард 74 миллион сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда. Жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

23.05.2023 11:30

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.

28.10.2022 21:07

Андижон вилоятида фуқаро Умра сафарига боришни истаган шахсларнинг 1,4 миллиард пулини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълумот берди.

25.09.2019 21:59

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Мустақиллик куни муносабати билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Орден билан бирга ҳоким пул мукофоти ҳам олди. Вилоят ҳокими ўзининг пул мукофотини рус маданият марказига ҳадя қилди. Совғанинг аниқ миқдори кўрсатилмаган.

18.09.2019 22:54

Тармоқда тарқалган видеода аёллар оммавий муштлашув уюштирганлиги кўриниб турибди. Воқеа 11 сентябрь куни Андижон шаҳри Буюк Турон маҳалласида рўй берди. Маълум бўлишича, мушталшув қатнашчиларидан бири шаҳарга яқинда кўчиб келган ва уйини таъмирлашни бошлаган. Таъмирлаш ишларида шовқин жуда баландлиги аёллар ўртасида оммавий муштлашувга сабаб бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase