Абу Муслим
Ташкилотга тиббий маълумотга эга бўлган мусулмонлар аъзо бўлиши мумкин. Бу ҳақида «Татар-информ» ахборот агентлигига иттифоқ президенти Рамиль Хисамов хабар берди. «Иттифоқ жамият сўровларини қондириш, ислом қонун-қоидаларига жавоб берадиган ҳалол тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил қилинди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин агар бу пайтда хизмат сафарида бўлмаса, Янги йил байрамини уйида, қариндошлари ва дўстлари даврасида нишонлашни афзал кўради, деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков "Россия-1" телеканали эфирида.
Исроил армияси бир оиланинг 9 нафар аъзоси ҳалок бўлишига олиб келган фуқаро шахслар учун рискни нотўғри баҳолашда айбини тан олди. 14 ноябрь куни ҳаво ҳужумлари Ғазо секторидаги Фаластин маъмурияти ходими Расмий Абу Малхус ва унинг акаси Муҳаммаднинг уйларига қарши йўналтирилганди.
Саййида Зайнаб бинт Али – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ва Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қизлари, яъни Пайғамбаримизнинг невара қизларидир. Карбало воқеалари ҳамда ҳазрати Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишлари ҳақида мусулмонларни воқиф қилишда муҳим ўрин тутган.
Эй инсон! Қачонлардир сен бу оламда бўлмагансан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидай: “Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими?!” (Марям сураси, 67). Кейин Аллоҳ сени кичкинагина томчидан яратди ва сенга эшитиш ва кўриш қобилиятини берди. “Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими? Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик” (Инсон сураси, 1-2).
Инсон қалби, Маҳшар куни унга тақдим этиладиган китобга ёзилаётган сўз ва амалларидан кўра, кўпроқ ўзининг ташқи кўриниши ҳақида ўйлайди. Биз Ислом – нафақат дин, балки яшаш тарзи эканлигини унутмаслигимиз керак, шундай экан, мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда тақвони тутишлари лозим, бу сўзимиз ва амалимизга ҳам тааллуқлидир.
Ҳиндистоннинг етакчи университетларидан бирида мамлакат президенти ва талаба-мусулмон қиз ўртасида бўлиб ўтган воқеа катта таассурот қолдирди. Пондичерри университети оммавий коммуникациялар факультети сўнгги курс талабаси бўлган Рабиха Абдураҳим кеча, 23 декабрь куни, ўқишдаги аъло баҳолари ва ажойиб муваффақиятлари учун Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинда қўлидан олтин медаль ва битирувчи дипломи олиши керак эди.
«Насронийлик дунёси бошқа мавжуд эмас», – деди Рим Папасининг ўзи Франциск католиклар Рождествоси арафасида кардиналлар билан анъанавий учрашувда. Унинг ушбу сўзларини Англиянинг the Tablet католиклар газетаси иқтибос қилиб келтирди.
Буюк Британияда жарроҳлик амалиётида илк марта махсус ҳижоб қўлланди, у мусулмон тиббиёт ходималарига диний кўрсатмаларни беморлар хавфсизлиги учун юқори стандартларга риоя қилган ҳолда бажариш имконини беради. Келиб чиқиши малайзиялик бўлган мусулмон аёл, врач-ординатор Фарах Руслан, Дерби Қироллик касалхонасига ишга жойлашгандан сўнг стерилланган бир марталик ҳижоб масаласини кўтарди.
«Хитой ҳукумати асосий динлар вакилларини «янги давр талаблари» га мувофиқ ҳолга келтириш учун бошланғич диний матнларга тузатиш киритишга қатъий даъват қилди», - деб ёзади Le Figaro Пекиндаги мухбири Себастьян Фалетти.
"Россияда бугунги кунда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири «2024 йил муаммоси» ҳисобланади. 2024 йил Путиннинг тўртинчи президентлик муддати тугайди – шундан кейин нима бўлишини ҳали ҳеч ким билмайди", - деб ёзади Германиянинг ARD телеканалининг Tagesschau кўрсатуви сайтида журналист Инна Рук.
Малайзияда ислом дунёсидан 21 мамлакат ҳукумати ва раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтаётган саммит даврни тавсифлайдиган энг муҳим ҳодисага айланиши мумкин. У шуниси билан ҳам диққатга сазоворки, ислом тамаддуни тарқалган ҳудудларда мавжуд бўлган мамлакатлардаги асл вазиятни намойиш этди.