close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имомали Раҳмоннинг ўғли Мажлиси Олий раиси бўлди: у мамлакатнинг иккинчи одамига айландие

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали мамлакат Мажлиси Олийси раиси этиб сайланди. Бу билан у давлатдаги иккинчи шахсга айланди.  «Asia Plus» хабарига кўра, 17 апрель куни бўлиб ўтган Мажлиси Олийнинг олтинчи чақириқ мажлисида Рустам Эмомали лавозимга расман тасдиқланди.

Душанбе мэри ва Тожикистон президентининг тўнғич ўғли Рустам Эмомали шу йилнинг 27 март куни бўлиб ўтган халқ депутатлари шаҳар ва шаҳар кенгашининг биринчи қўшма мажлисида у бир овоздан Тожикистон парламенти юқори палатасига депутат этиб сайланди.
Шуни таъкидлашимиз керакки, жорий йилнинг биринчи март куни Тожикистонда парламентга сайловлар бўлиб ўтган эди. «Eurasianet» нашри ва бир қанча нашрлар расмий Душанбенинг сайловларга эътиборсизликда айблашган эди.
«Ҳеч қандай сайлов кампанияси ўтказилмаган. Душанбеда, овоз бериш олдидан сўнгги кунларда, дарахтлар ва деворларга ёпиштирилган бир нечта варақалар пайдо бўлди», дейилади «Eurasianet» нашрининг хабарларида. Парламент сайловларидан бир ярим ой ўтгач амалдаги тожик ҳукуматининг иккинчи рақамли мансабига президент Эмомали Раҳмоннинг фарзанди сайланмоқда. Бу эса мухолифатдаги сиёсий кучларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда. Рустам Эмомалининг ҳукуматда иккинчи шахс бўлиши қонуний жиҳатдан тўла асосли.
Шундай бўлса ҳам бир савол ўртада қолмоқда: Ҳаммаси тасодифми?

Манба

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase