Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) Исроилга қарши оғир «Хайбар» ракеталари билан таҳдид қилмоқда. Улар таъкидлашича, бу ракета зарбасининг оқибатлари Исроил ва бутун дунё учун шок эффектини келтириб чиқаради. Бу баёнотни покистонлик Minute Mirror сайти келтирган.
Гап ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракеталар ҳақида кетмоқда. Эрон бу турдаги ракеталарни илк марта бор-ёғи икки йил аввал намойиш этган эди. Ушбу ракеталар 1,5 тонна оғирликдаги жанговар каллакни 2000 км масофагача олиб бориш қобилиятига эга.
Ракета номи ўзиёқ Исроилга таҳдид сифатида эшитилади: Хайбар — бу Мадина яқинида жойлашган ва яҳудийлар яшаган оазис бўлиб, у 629 йилда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшинлари томонидан қамал қилинган ва эгаллаб олинган эди. Араблар Хайбар жанги номини яҳудийларга Аллоҳнинг жазоси ҳақидаги эслатма сифатида ишлатишади.
КСИРда айтилишича, яқин кунларда бу ракетани Исроил томонига учириш режалаштирилмоқда ва у Эрон-Исроил қарама-қаршилигида «шок фазаси»ни бошлайди.
КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) Исроилга қарши оғир «Хайбар» ракеталари билан таҳдид қилмоқда. Улар таъкидлашича, бу ракета зарбасининг оқибатлари Исроил ва бутун дунё учун шок эффектини келтириб чиқаради. Бу баёнотни покистонлик Minute Mirror сайти келтирган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- Исроил Эронга ултиматум қўйди: Агар жавоб қайтарсангиз, бутун мамлакатни йўқ қиламиз