close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
18.12.2019 09:11

АҚШ Сенати жума куни 1915 йил шарқий Анатолияда рўй берган воқеаларни «арманлар геноциди» деб тан оладиган резолюцияни қабул қилди. Эслатиб ўтамизки, Туркия бу қарашларни рад қилмоқда. Ушбу ҳаракат оетябрь ойида Вакиллар палатаси шунга ўхшаш резолюцияни маъқуллаганидан кейин пайдо бўлди. Кейин Анқара АҚШ-Туркия муносабатларига путур етиши ҳақида огоҳлантирди.

18.12.2019 09:07

Нигерда жангарилар ҳарбий лагерга ҳужум қилиб, 70 га яқин аскарни ўлдирди, кўпчилик яраланди. Бу ҳақда «Анадолу» нашри хабар берди. Хабар қилинишича, воқеа Мали билан чегара яқинида бўлган. Террористлар лагерни эгаллаб олишга ва тун бўйи унинг ҳудудини назорат қилишга муваффақ бўлишган.

18.12.2019 09:00

Туркиянинг собиқ бош вазири, бир пайтлар президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг яқин иттифоқчиси бўлган Ахмет Давутўғлу, пайшанба куни Эрдўған ва унинг ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партиясига рақобатчи бўлиши мумкин бўлган сиёсий партия ташкил қилиш ҳақида ариза берди, хабар қилади Reuters.

18.12.2019 07:28

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини октябрь ойида икки давлат чегарасидан ноқонуний ўтган ва Қозоғистонда бошпана сўраган икки нафар этник қозоқ, Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулини Хитойга топширмасликка чақирди. Бу ҳақида баёнот Amnesty сайтида жойлаштирилди.

18.12.2019 07:22

"Москва Сурияда содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилиш механизмини молиялаштиришга тўсқинлик қилишга уринмоқда", - деб ёзади Le Monde мухбири Кэрри Нутен. "(...) БМТ Бош Ассамблеясининг бешинчи қўмитаси муҳим вазифани ҳал қилиш учун шошилмоқда: вазиятни мураккаблаштирадиган бюджет инқирозининг олдини олиш учун Рождествогача 2020 йил бюджетини мувофиқлаштириш ва тасдиқлашга ҳаракат қилмоқда", - дейлади мақолада.

18.12.2019 06:57

Покистон собиқ президенти Первез Мушарраф давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. ТАСС хабар қилишича, собиқ президентга нисбатан айбловлар у 2007 йил конституция амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва фавқулодда ҳолат жорий қилиши билан боғлиқ. Унинг ўзи айбини тан олмади ва иш сиёсий тусга эга деб маълум қилди.

17.12.2019 16:18

Владимир вилоятининг Александров шаҳрида «Грозний» лақаби билан танилган Иван IV ҳайкали тантанали равишда очилди. Россия тарихида бу шоҳга қараганда зиддиятлироқ шахс бўлмаса керак. У зодагон уруғларга қарши курашди, яқинлари орасида "фитна"ни шафқатсизларча куйдирди ва ғазаб ўтида ўз ўғлини шафқатсизларча ўлдирди.

17.12.2019 15:45

Барча шов-шувли қотилликлар ҳам улар содир этган,  деб топилган шахслар томонидан амалга оширилмайди, маълум бир қисми ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва душманларга қарши чораларни кучайтириш учун "муқаддас қурбонлик" технологияси сифатида ишлатилади.

17.12.2019 08:19

Ғарб оммавий ахборот воситалари Хитой ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан навбатдаги қатағон чораларини фош қилаётган бир пайтда хитойликларнинг ген муҳандислиги борасида қизғин ишлари эътибордан четда қолиб кетяпти. 9 декабрь куни Livescience.com илмий ресурсининг хабар қилишича, хитойлик биологлар чўчқа эмбрионига маймуннинг илдиз ҳужайраларини муваффақиятли киритишди ва уларни суррогат уруғларига жойлаштиришди.

17.12.2019 08:06

"(...) Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) саросимага тушмади: унинг душанба куни, 9 декабрда, Лозаннада (Швейцария) тўпланган ижроия қўмитаси бир овоздан Россияни тўрт йил муддатга футбол бўйича жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари каби йирик мусобақаларда иштирок этишдан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди", - хабар беради Le Monde.

16.12.2019 09:00

Англиянинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, келиб чиқиши турк бўлган мусулмон, Хитойнниг Шинжон-Уйғур автоном районида туркий тилда сўзлашадиган мусулмонлар билан рўй бераётган воқеаларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

16.12.2019 07:09

"(...) Стрессга қарши воситаларнинг классик тўпламида узоқ қулоч отиб сузиш, йога ва ўрмонда ёмғир товушлари қаторига зудлик билан жинсий алоқани ҳам қўшиш керак. Шошилинч эканлигининг сабаби шундаки, кўпчилигимиз стрессга дуч келамиз.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase