Ислом тараққиёт банки Қозоғистоннинг сув соҳасига 1,15 миллиард доллар сармоя киритади
Ислом тараққиёт банки Қозоғистоннинг сув секторига 1,15 млрд доллар сармоя киритади.
Технология ва сунъий интеллектга сармоя киритаётган асосий 6 та араб мамлакати
Тўртинчи саноат инқилоби дунёнинг ишлаш тартибини ўзгартирди. Араб давлатлари учун бу жараён қийинчилик ва имкониятларни олиб келди. Сунъий интеллект орқали бошқариладиган ақлли шаҳарлар ва илғор роботлар орқали минтақадаги давлатлар иқтисодиётни диверсификация қилиш, давлат хизматларини яхшилаш ва турли соҳаларни автоматлаштириш учун технологияларни фаол жорий этмоқда. Айрим араб мамлакатлари, хусусан, Саудия Арабистони, Қатар ва БАА бу саноат инқилоби йўналишида араб дунёсида етакчилик қилмоқда. Улар иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва нефтга боғлиқликни камайтириш учун сунъий интеллектга катта сармоя киритмоқда. Ақлли шаҳарлар дастурлари, финтех-стартаплар ва сунъий интеллект тадқиқотлари минтақа иқтисодиёти ва жамиятини қандай ўзгартиришини намоён этмоқда.
Тезкор ўсиш
Яқин Шарқдаги технологияга сармоялар давлат ташаббуслари, хусусий сектор инвестициялари ва турли соҳаларда рақамли трансформацияга интилишлар туфайли тез ўсиб бормоқда. Асосий эътибор АКТ инфратузилмаси, рақамли хизматлар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, булутли технологиялар ва ақлли шаҳарларга қаратилган. Кутилмоқдаки, 2024 йилда Яқин Шарқда АКТга сарфланадиган маблағлар 2023 йилга нисбатан 4% ўсиб, 183,8 миллиард долларни ташкил этади. 2024 йилда эса бутун дунёда АКТга сарфланадиган маблағ 5,1 триллион долларни ташкил қилиши мумкин. IDC компанияси прогнозига кўра, 2024 йилда минтақада сунъий интеллектга сармоялар 3 миллиард доллардан ошади ва бу 2023 йилга нисбатан 32% ўсиш демакдир; айниқса генератив сунъий интеллектга алоҳида эътибор қаратилади.
Технология секторга сармоя киритаётган асосий араб давлатлари
Саудия Арабистони: технология инновацияларига 100 миллиард доллар 2024 йилда Саудия Арабистони Alat компаниясини ташкил этди, бу компания илғор технологиялар билан шуғулланади. Саудия Арабистонининг Alat’га киритадиган сармояси 2030 йилга бориб тахминан 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Бу, айниқса, сунъий интеллект, ярим ўтказгичлар, чиқиндиларни камайтириш, робототехника ва ақлли шаҳарларга қаратилган. Бу қадам мамлакатнинг технологик имкониятларини ошириш ва Хитой ҳамда АҚШдан инвестициялар жалб қилишга ёрдам беради.
Қатар: сунъий интеллектга 2,5 миллиард доллар Қатар ҳам сунъий интеллект соҳасида етакчи бўлиб, илғор технологияларни турли соҳаларда жорий этиш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган. Қатарда 2024 йилда сунъий интеллект бозори 428,4 миллион долларга ва 2030 йилгача 1,9 миллиард долларга етиши кутилмоқда, ҳукумат сунъий интеллект ва технологияларни ривожлантириш учун 2,5 миллиард доллар ажратган.
БАА: ҳар йили инновацияларга 3 миллиард доллар БАА ҳар йили инновацияларга 3 миллиард доллар сармоя киритмоқда ва сунъий интеллект 2030 йилга бориб мамлакат иқтисодиётига тахминан 98 миллиард доллар даромад келтириши прогноз қилинмоқда. БАА стратегияси сунъий интеллектни барча давлат хизматлари ва вазирликларга интеграция қилишга қаратилган. Дубайнинг робототехника ва автоматлаштириш дастури каби муҳим лойиҳалар 10 йил ичида шаҳар ялпи ички маҳсулотида роботлар улушини 9% оширишга қаратилган.
Қувайт: 2028 йилгача АКТга 39,8 миллиард доллар «Қувайт 2035» режаси иқтисодиётни диверсификация қилиш, нефтьга боғлиқликни камайтириш ва рақамли инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган. Қувайтда АКТ бозори 2028 йилгача 39,8 миллиард долларга етиши мумкин, 5G ва 6G технологияларини жорий этиш эса янада катта ўсишга замин яратмоқда.
Миср: рақамли экспорт учун мақсад — 9 миллиард доллар 2024 йилда Миср иқтисодий стратегия қабул қилди ва унда миллионта янги иш ўрни яратиш ҳамда электроника экспортини ошириш мақсад қилинган. Ҳукумат кенг полосали интернет тармоғини кенгайтириш, мис симларни оптик толали симларга алмаштириш устида иш олиб бормоқда ва 2030 йилгача АКТнинг ялпи ички маҳсулотга қўшаётган ҳиссасини 8%гача оширишни режалаштирмоқда.
Марокаш: 2030 йилгача сунъий интеллект бозори 1 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда Марокаш сунъий интеллект ва рақамли трансформацияни ривожлантирмоқда, сунъий интеллект соҳасида билимларни ошириш ва кўникмаларни ривожлантиришга эътибор қаратган. Муҳаммад VI университетидаги сунъий интеллектни ривожлантириш ташаббуси каби дастурлар билан Марокаш сунъий интеллект соҳасида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларини модернизация қилишда етакчи бўлишни мақсад қилмоқда.
Бу ташаббуслар технологик тараққиёт ва барқарор иқтисодий ўсишга интилган араб мамлакатлари учун сунъий интеллектнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади.
Абу Муслим тайёрлади
Ўзбекистон компанияси Афғонистонга 1 миллиард долларлик сармоя киритмоқчи
Афғонистон Жоузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тоти-майдон конида табиий газни қидириш ва қазиб олиш бўйича ўзбекистонлик компания билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда "EADaily" нашри хабар берди.
Саудия Арабистони ва БАА сунъий интеллект саноатига сармоя киритмоқда
Саудия Арабистони ва БАА Хитой ва АҚШнинг кучли марказлари билан бир қаторда сунъий интеллект саноат базасини қуриш учун Nvidia-нинг минглаб сўнгги график процессорларини (GPU) сотиб олишмоқда.
Хитой компанияси Ўзбекистонда фотоэлектр станциялари қурилишига 2 миллиард доллар сармоя киритади
Хитойнинг CEEC ENERGY CHINA компанияси Ўзбекистоннинг учта вилоятида қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) қурилишига 2 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.