Шайх Талъат Тожиддин
Шайх Талъат Тожиддин 1948 йил 12 октябрда Қозон шаҳрида таваллуд топган. У 1956-1964 йилларда Қозондаги 27-ўрта мактабда ўқиган. Кейин 1964-1966 йилларда шу ердаги ҳунар-техника билим юртида ўқиб, слесарлик касбини эгаллайди. У кундуз кунлари ўқиш ва иш билан банд бўлиб, кечалари маҳаллий масжид мутаваллисидан сабоқ олган.
Аҳмад Қодиров
Аҳмад Абдулҳамидович Қодиров 1944 йилда Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида туғилган.Унинг оиласи буерда сургунда эди.
Ўрта Осиё Россия империяси мустамлакаси бўлган даврда мусулмон диний ташкилотлари
1865-1867 йилларда Қўқон хонлигининг бир қисми Россия империяси томонидан босиб олиниб.Туркистон генерал-губернаторлиги таъсис этилди.
Абдулҳамид Турсунов
Абдулҳамид Турсунов 1951 йил 1 июнда Наманган шаҳрида таваллуд топган. У 1958-1968 йилларда Наманган шаҳридаги 15-ўрта мактабда таҳсил олган.Ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлагач, ота-онасининг маслаҳати ва онатарафидан бобоси Исмоил махдумнинг кўмаги билан араб тили ва диний билимларни эгаллаш мақсадида Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. 1974-1978 йилларда ТИИда ўқийди.
Мухторжон Абдуллаев (1928-2002)
Мухторжон Абдуллаев (Мухторжон домла) 1928 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Болалигида унинг оиласи Бухорога кўчиб ўтишган. Мухторжон домла 1936-1946 йилларда Бухоро шаҳридаги 6-ўрта мактабда ўқиган.
Шайх Абдулазиз Мансур
Шайх Абдулазиз Мансур (Абдулазиз Дадажон ўғли Мансуров) 1944 йилнинг 14 апрелида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Миндон кишлоғида таваллуд топган. 1961 йили урта мактабни тамомлаган. 1964-1967 йилларда армия сафида харбий хизматни ўтайди. Хизматдан кейин 1975 йилга Қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ва Марғилон шахридаги турли ташкилотларда ишлайди.У ёшлигидан исломий билимларни ўрганишга рағбатли эди. Ўкишдан ва ишдан ажралмаган холда кечалари диний илмлардан сабоқ олади. Бундан хабар топган махаллий хокимият органлари томонидан сиқувга олингач, қишлокдан кўчиб кетишга мажбур бўлади.