close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдулҳамид Турсунов

Абдулҳамид Турсунов 1951 йил 1 июнда Наманган шаҳрида таваллуд топган. У 1958-1968 йилларда Наманган шаҳридаги 15-ўрта мактабда таҳсил олган.Ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлагач, ота-онасининг маслаҳати ва онатарафидан бобоси Исмоил махдумнинг кўмаги билан араб тили ва диний билимларни эгаллаш мақсадида Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. 1974-1978 йилларда ТИИда ўқийди.

Абдулҳамид Турсунов 1951 йил 1 июнда Наманган шаҳрида таваллуд топган. У 1958-1968 йилларда Наманган шаҳридаги 15-ўрта мактабда таҳсил олган.Ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлагач, ота-онасининг маслаҳати ва онатарафидан бобоси Исмоил махдумнинг кўмаги билан араб тили ва диний билимларни эгаллаш мақсадида Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. 1974-1978 йилларда ТИИда ўқийди.
Журналистикага бўлган қизиқиш, ижодга иштиёқтуфайли Абдулҳамид Турсунов институтни тугатгандан сўнг“Совет Шарқи мусулмонлари” таҳририятига ишга келади. Бу ерда 1980 йилгача бўлим мудири бўлиб ишлайди. Таҳририятда ишлаган кезларида Абдулҳамид Турсунов ўзини маҳоратли журналист сифатида намоён қилади, янги-янги ғояларнингташаббускори бўлади. 1980 йилда у журналнингараб тили бўлими мудири этиб тайинланади. Шу зайлда ҳаётини журналистика билан боғлаган Абдулҳамид Турсунов 1984 йилдан 1988 йилгача ушбу журналнинг масъул котиби бўлиб, 1988 йилдан 1990 йилгача “Мовароуннаҳр” нашриёти мудири бўлиб ишлайди.
Абдулҳамид Турсунов диний назорат йўлланмаси билан 1990-2000 йилларда Ал-Азҳар университетида ўқийди. Бу ерда ўқиган вақтларида Ўзбекистондан Қоҳирага борибтаълим олаётган талабаларга қўлидан келганча кўмаклашиб, йўл-йўриқ кўрсатади. 2000-2001 йилда Миср Фатво бошқармаси малака ошириш курсинингтингловчиси бўлади.Бу курсда у мусулмон дунёсида кўзга кўринган уламоларнинг замонавий масалаларда берган фатволари ва фатво чиқариш услублари билан
яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Юртга қайтгач, 2001 йилдан ЎМИнинг халқаро алоқалар бўлими мудири ўринбосари вазифасида ишлайди. Кейин Ўзбекистон Республикасининг Миср Арас
Республикасидаги элчихонасига ишга ўтади (2003 й.). 2009 йилдан бошлаб ЎМИнинг фатво бўлими мудири бўлиб ишлаб келмоқда.
Абдулҳамид Турсунов, шунингдек, 2010 йилдан буён ТИИда Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари фанидан битирувчи курс талабаларига дарс беради. Бундан ташқари ҳар куни турли масалалар билан ҳузурига келадиган юртимиз фуқароларига ҳар бир масалага шаръий ва ҳуқуқий асосда ечим топиб бериб, маслаҳатини аямайди.

"Ўзбекистон Уламолари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase