close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тазкия

Тазкия (292)

Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.

Шанба, Март 27 2021

«Ҳа-а. Мийм. Очиқ-ойдин Китобга қасам! Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз» (Духон сураси, 1-7)

Шанба, Март 27 2021

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўмин оқкўнгил ва олийжаноб (инсон)дир. Фожир эса маккор ва разил (кимса)дир” (Бухорий “Адаб”да, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Жума, Март 26 2021

Ҳақиқий мусибат- бу қалбларнинг тошқотиб Аллоҳга шукр келтирмайдиган бўлиб қолишидир
(Шаҳийд аллома Бутий р.а нинг 1987.12.04 тарихида қилган ваъзлари)

Пайшанба, Март 25 2021

Баъзи кишилар султон ва ҳоким хузурида бошқаларни ёмонлаш эвазига обрў қозониш ниятида ғийбатчига айланади.

Сешанба, Март 23 2021

Кимни ҳар бир саволга жавоб берувчи, ҳар бир шоҳид бўлган нарсани таъбир қилувчи ва ҳар бир билган нарсани зикр қилувчи ҳолда кўрсанг, буни унда жаҳолат борлигига далил қил.

Якшанба, Март 21 2021

Менимча, динда чинакам устоз шогирдини Аллоҳга ва Унинг элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боғлайди, ўзига эмас. Аллоҳни ва Унинг элчисини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севдиради, ўзини эмас. Шогирдининг юрагини Аллоҳга ва элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббат билан тўлдириб ташлайди, у юракдан ўзига муҳаббат учун жой қолдирмайди.

Душанба, Март 15 2021

Бу – гуноҳ ишлар ҳақида сўзлашишдир. Аёлларнинг ҳоллари, шаробхўрлик мажлислари, фосиқларнинг мақомлари, бойларнинг кайфу сафоси, подшоҳларнинг қудрати, мазмум маросимлари ва макруҳ ҳолатлари ҳақида гаплашиш бунга мисол бўлади.

Душанба, Фев 08 2021

Муҳаббатнинг ўнта даражаси бордир:

Душанба, Янв 04 2021

Одам боласига шайтоннинг таъсири бўлиши шубҳасиз. Фақат, Аллоҳ таоло сақласагина, бу нарса бўлмайди. Инсоннинг заиф томонларидан унга таъсир қилиш учун шайтон ҳаракатда бўлиши ҳам аниқ. Шунинг учун ҳам, нафсни поклаш масаласида қалбга шайтон таъсир кўрсатадиган йўлларни билиш катта аҳамият касб этади.

Душанба, Янв 04 2021

Бу маънодаги гуруҳлар жуда ҳам кўп. Биз баъзилари билан танишиб чиқамиз.

Шанба, Дек 26 2020

Оптантлар дин ижтимоий-психологик модель сифатида иш бермайди деб такрорлашни ёқтирадилар. Табиийки, бундай фикр юзаки. Уни ҳатто фикр деб ҳам атаб бўлмайди: бу шунчаки атроф-муҳитнинг конгруэнтлиги (мувофиқлиги, мос келиши) андазаси, ёки, соддароқ қилиб айтганда, Достоевский сўзлари билан, рельсда саёҳат қилишдир.

Чоршанба, Дек 16 2020

«Бир-бирингизга қарши буғз этмангиз. Ўзаро буғз ва адоват билан бир-бирларингизга душманлашмангиз». Буғз этмоқ – аччиқланмоқ, қизишмоқ, кeк сақламоқ дeгани. Бир-бирларингизга қизишмангиз, жаҳл қилмангиз. Кeкни, адоватни чўзмангиз, нафратли, душманларча муомала қилмангиз бир-бирингизга.

Якшанба, Дек 13 2020

Баъзида сен билан ҳамма нарса ва бирданига рўй беради. Ҳар ҳолда, сенга шундай туюлади. Фақат битта нарса рўй берганда-ку, майли — йўқ, ҳаёт сени ҳар томондан ва сезиларли оғриқ билан калтаклайди — фақат чап беришга улгуришинг мумкин, холос.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase