close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тазкия

Тазкия (295)

Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.

Жума, Июл 15 2022

Бандаларни «Аллоҳдан қўрқинглар!» деб кўп огоҳлантиришади. Бу хусусда ояти карималар ҳам мавжуд. Мен мазкур иборанинг талқини хусусида кўп ўйлайман. Ўйларимни баён этмоққа журъат қиламан, йа Роббим, мени адаштирма.

Пайшанба, Июл 14 2022

Мазкур икки улуғ амалдан кўзланган мақсадлардан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушуъ ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан айтганда, ибодатларга руҳ бағишлашдир. Шунингдек, улар орқали иймонни амалий равишдаги ҳақийқатга айлантириш, куфрдан четланиш ва нифоқдан қутулиш йўлга қўйилади.

Чоршанба, Июл 13 2022

1. Баъзи инсонлар подшоҳлиги ёки жамиятдаги ўрни билан кибрланади. Ушбу инсонларнинг кибри хушомадгўйларнинг мадҳ қилишлари ва риоя юзасидан ортиб боради.

Душанба, Июл 11 2022

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш илми соҳасида ҳам, бошқа илмлардаги каби, устознинг ҳам, шогирднинг ҳам ўзига хос одоблари ва масъулиятлари бор.

Якшанба, Июл 10 2022

1. Агар Аллоҳ ҳузурида хорланган бўлсанг, қанча мақтасалар ҳам фойда бермайди ва Аллоҳ ҳузурида мақталган бўлсанг, маломатлари сенга зарар етказмайди.

Жума, Июл 08 2022

Фақиҳ (р.а.) айтадилар. София бинти Жаҳш (р.а.) Расулуллоҳдан (с.а.в.) ривоят қилдилар: “Шайтон одам боласининг қон томирларида юради”.

Жума, Июл 08 2022

1/6 Истакка эришиш учун сўраш керак.

Душанба, Июл 04 2022

Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни, жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидламоғимиз лозим бўлади. Моддий нарсаларга кўникиб, ҳамма нарсани фақат моддага-ҳис этилувчи нарсага боғлаб қўйган инсонлар ўйлаб чиқарган қонунлар бўйича иш кўрилганда катта адолатсизликлар вужудга келади.

Чоршанба, Июн 29 2022

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Сешанба, Июн 28 2022

...Масжид ибодат учун жой, даъват учун мадраса, ўзаро танишиш ўрнидир. Шу сабабли Ислом масжидларни кўпайтириш, обод этишга ва эътиборли бўлишга чорлаган. Бу амалларни бажарганларга улуғ савобларни ваъда қилган, ҳатто ҳадисда қуйидагича башоратлар берилган:

Сешанба, Июн 28 2022

Баъзи кишилар султон ва ҳоким ҳузурида бошқаларни ёмонлаш эвазига обрў қозониш ниятида ғийбатчига айланади.

Душанба, Июн 20 2022

Аллоҳ таолонинг розилиги учун бирор кишини яхши кўриш улуғ ва катта ажру савоб ваъда қилинган ишдир. “Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилиш”нинг маъноси, кимнидир дунёвий фойда олишни кўзламай, холис Аллоҳ учун яхши кўришдир.

Жума, Май 27 2022

Гуноҳлар бандани Аллоҳ Таолонинг лаънатига дучор қилишини ҳамма билади, бу Унинг раҳматидан, демак, Унинг розилигидан маҳрум бўлишдан бошқа нарса эмас. Бундай "Қора рўйхат"га тушиб қолганларнинг айримларини яна бир бор кўриб чиқиш ортиқча бўлмайди. Томирларимизда қон оқиб турган пайтда, бу "рўйхат" ни кўриб чиқиш ва биз ҳам у ерда бор ёки йўқлигимизни тушуниш ҳеч қачон кеч эмас.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase