close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон шахс мустақим бўлади

Чинакам мусулмон инсон тўғри ва очиқ бўлади.

Чинакам мусулмон инсон тўғри ва очиқ бўлади.
Тўғрилигига сабаб ижтимоий ҳаётида қанча машаққат-қийинчиликларга рўбарў бўлса ҳам эгрилик, алдов, фирибни билмайди. Чунки мусулмон ҳаётидаги тўғрилик хоҳласа безанадиган, хохдаса безанмайдиган зийнат эмас, балки у Аллоҳ ва Расули буюрган йўлдир. Кўп оятларда унга аҳамият беришлик Аллоҳга иймон келтиришдан кейинги ўринда туради:
“Албатга: “Парвардигоримиз - Аллоҳдир”, деб, сўнгра (Ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри - устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат (хушхабари) билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам сизларнннг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир (Бу) Мағфиратли ва Меҳрибон Зот томонидан бўлган зиёфатдир” (Фуссилат сураси, 30-32-оятлар).
Тўғри йўлда бўлган мусулмонларнинг савоби нақадар кўп! Уларнинг Қиёмат кунидаги манзиллари нақадар буюк! Фаришталар кўтариб олиб тушадиган башорат нақадар гўзал!
Тўғрилик олий мақомдир. Унга фақатгина Аллоҳга холис бўлган, мол-дунё, обрў, салтанат ва яна бошқа бу ҳаётда одамларнинг қалбларини ўзига ром қиладиган нарсаларга қул бўлмаган тақводор мўминларгина етурлар. Ундайларнинг савоблари Аллоҳнинг ҳузурида катта эканлигига ва Аллоҳга қўшни бўлган манзиллари олийлигига шубҳа йўқцир.
Истиқомат ҳақидаги буйруқ унинг ҳажмини, далолати қанчалик катталигини, инсоннинг оқибатини белгилашда муҳим ўрин тутишини билган, нафис туйғу соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда қаттиқ таъсир қилганидан кўра истиқоматнинг мартабаси юксаклигига, унга кўтарилиши қийинлигига яхшироқ далолат қиладиган нарса бўлмаса керак.
“Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз ва Сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри Йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз! Албатта, У Зот қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчидир” (Ҳуд сураси, 112-оят) тафсири ҳақида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръондаги шу оятдан кўра қатиқроқ ва оғирроқ оят нозил бўлмаган. Шунинг учун саҳобалар у зотга: “Тез қаридингиз”, деб сўраганларида шундай деганлар: “Мени Ҳуд ва унга ўхшаган суралар қаритди (юқоридаги оятга ишора қиляптилар)”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суфён Ибн Абдуллоҳ Сақафийга айтган сўзлари ҳам Аллоҳ таолонинг ушбу оятига мувофиқ келган: “Аллоҳга иймон келтирдим, деб айтгин ва тўғри бўлгин”. Бундай дейишларига сабаб у зотдан Суфён: Ё Расулуллоҳ, менга Ислом ҳақида сиздан бошқасидан сўрамайдиган бир сўзни айтинг, деб сўраган эди. Шунинг учун ҳам Имом Муслим ўз китобидаги истиқомат бобини Ислом сифатларини жамловчи боб деб номлаган. Зеро, Аллоҳга иймон келтиришдан келиб чиққан истиқоматда барча фазилатлар жамланади, улуғ ахлоқлар учрашади. Бундай истиқоматдан яхши хислатлар унади, солиҳ амаллар шох отади.
Истиқоматнинг афзалликларидан яна бири мусулмон одам ёлғончи, фирибгарлар каби ўзгармасдан бир юзли бўлишидирки, ундай фирибгарларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантирганлар: “Унга бу юз билан, бунга у юз билан борадиган икки юзлилар одамларнинг ёмонидир”.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур, ҳафизаҳуллоҳ таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Замонни сўкмоқ Ғафлат »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase