close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тўрт кишини тақдирлашга ожизман

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой берган кишини ва менинг ҳожатимда юриб қадамлари чанг бўлган кишини.

Аммо тўртинчисига келсак, менинг ҳаққимда уни Аллоҳ азза ва жалла Ўзи тақдирласин!. Шунда: “Тўртинчиси ким?”, деб сўралди. Абдуллоҳ ибн Аббос айтди: У – бошига бир ташвиш тушиб, тун бўйи “кимнинг олдига борсам экан?” деб ўйланиб, сўнгра охири ўзининг ҳожатига мени муносиб деб билиб, менга мурожаат қилган кишидир.
Аллоҳу акбар!!! Бизчи, бизга ҳожати борасида мурожаат қилган кишини қандай қарши оламиз? Дўстларимизнинг бизга ҳожатларини кўтариб келишга ҳаддилари сиғадими ёки хижолат бўлишадими? Нима учун хижолат бўлишади? Дўстимизга ташвиш келса-ю, лекин бизга мурожаат қилмаса, биз ўзимизни қандай ҳис қиламиз?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase