close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
21.04.2021 00:28

17. Яна уларга (дин) иши ҳужжатларини ато этдик. Шунда улар илм келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват сабабли ихтилофга тушишди. Албатта, Парвардигорингиз қиёмат куни ўрталарида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқаради.

21.04.2021 00:10

159. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга — ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар Сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Оллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин (Қиёмат Кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур.

20.04.2021 14:37

"Қорун Мусонинг қавмидан эди, уларга зулм қилди. Биз унга дунё хазиналаридан шунчалик кўп берган эдикки, унинг калитлари бир гуруҳ кучли кишиларга ҳам оғир келар эди. Эсланг, қавми унга бундай деган эдилар: “Сен кўп хурсанд бўлма, чунки Аллоҳ ҳаддан зиёда хурсанд бўлиб кетганларни ёқтирмайди. Аллоҳ сенга берган нарсалар ёрдамида Охират уйини кўзла ва бу дунёдан ҳам насибангни унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам яхшилик қил ва ерда фасод тарқатма. Шубҳасиз, Аллоҳ бузғунчиларни яхши кўрмайди”. (Қасас сураси, 76, 77-оятлар).

19.04.2021 20:12

“Ана ўшалар сабр қилганлари туфайли жаннатнинг олий даражаси билан мукофотланадилар ва у ерда олқиш ва саломлар билан қарши олинадилар. Улар жаннатда абадий қоладилар. У ер қандай ҳам яхши қароргоҳ ва манзилгоҳдир. (Кофирларга) айтинг: Раббим дуо-ибодатингиз бўлмаса, сизларни нима ҳам қиларди?! Сизлар ҳақни инкор қилдинглар, энди яқинда бунинг оқибати келиши муқаррардир!” (Фурқон сураси, 75, 76, 77-оятлар).

19.04.2021 19:52

142-бет
Аллоҳ хоҳламаса қанчалик мўжиза тушмасин улар ишонмайдилар, уларнинг кўпи билимсиз жоҳил. Пайғамбарларнинг инсу жиндан бўлган душманлари, улари тек қўйиш.

18.04.2021 20:09

122-бет
Насроний олимлар Қуръон тиловатини эшитиб йиғлаб, холислик билан имонга келадилар. Уларни Аллоҳ мукофотлайди, куфр келтирганлар эса ўт билан жазоланади.

18.04.2021 20:03

"Улар ботил ишлар содир этилаётган ерда ҳозир бўлмайдиган, беҳуда гап ва амаллар устидан чиқиб қолганларида назокат билан ўтадиган, Раббиларининг оятлари эслатилган пайтда “кар” ва “кўр” бўлиб олмайдиган инсонлардир". (Фурқон сураси, 72, 73-оятлар)

18.04.2021 18:54

62. Ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз. Ҳузуримизда фақат ҳақни сўзлайдиган китоб бор. Уларга зулм қилинмайди.

18.04.2021 15:29

Жумъа сураси, 5 ("Тафсири Ҳилол"дан)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

5. Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар, мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.

18.04.2021 01:16

Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase