close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
08.06.2024 15:17

Риё учун имон калималарини айтган мунофиқда ёруғлик бор эди, гўёки олов ёқиб унинг ёруғида юриб бораётган кишида олов ёниб турган вақтда ёруғлик бўлгани каби. Имондан кечганда эса оловини ўчириб қўйиб, зулматда қолган кишига айланди. Энди у тўғри йўл ҳам топмайди, буни кўра ҳам олмайди. Сўнгра Аллоҳ деди: “Аллоҳ нурларини кетказди” (Бақара, 17), яъни (риё учун) гапирган “имон”ларини кетказди. Уларни зулматда кўра олмайдиган қилиб қолдирди. Улар залолатда бўлиб, ҳидоятни кўрмайдилар. Бу Муқотилнинг қавли.

07.06.2024 20:49

Ҳозирча Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилда 16 июнь ёки 17 июнга тўғри келиши кутилмоқда.

07.06.2024 20:33

Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

07.06.2024 12:07

«Саълобий - асримизнинг буюк араб тарғиботчисидир».
Ироқ шоири Маъруф Расофий

07.06.2024 11:31

Ҳадисларни инкор этувчилар Қуръонда тиловат қилинмайдиган, Қуръон мусҳафларига киритилмаган алоҳида ваҳий борлигини инкор этадилар. Уларнинг буни инкор этишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариат барпо бўлишида ҳеч қандай ўрни йўқ, у зотнинг гап-сўзлари шариатни белгилаб бермайди деган сафсаталарини асослаш учун керак эди. Бироқ бу гаплари мутлақо нотўғри эканлигини бир эмас, бир нечта ояти карималар билан исбот қила оламиз.

06.06.2024 22:30

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг қалбида зарра мисқолча кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», дедилар. Бир киши: «Киши кийими ва пойабзали чиройли бўлишини истайди-ку?» деди. У зот: «Аллоҳ гўзал ва гўзалликни яхши кўради. Кибр ҳаққа қарши чиқиш ва инсонларнинг бурдини тўкиш», дедилар».
Шарҳ: Юқорида баён қилинганидек, кибр бобидан васваса бобигача Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ фақат гуноҳи кабираларни батафсил баён қилган. У ҳар бир кабира гуноҳларни алоҳида-алоҳида бобларда баён қилган. Бу бобда такаббурликни гуноҳи кабиралиги борасида ҳадисларни келтирди. Такаббурлик инсоннинг ботиний разил сифатларидан бўлиб, ёмон кўрилган ахлоқ ҳамда қалб касаллиги ҳисобланади. Имом Роғиб раҳматуллоҳи алайҳ: «Муфрадот ал-Қуръон» китобида кибрга шундай таъриф берган: «Кибр - кишининг ўзидан ажабланиши ва ҳайратланиши натижасида пайдо бўладиган ҳолат. Узини бошқалардан устун деб билиш. Кибрнинг энг каттаси ҳақни қабул қилмай Роббига кибрланиш саналади». Бу таърифдан кибр куфрга яқин нарса экани маълум бўлади. Ҳадисда:
«Кибр ҳаққа қарши чиқиш ва инсонларнинг бурдини тўкиш», дейилган. Бу таъриф ҳам кибрни куфрга яқинлаштиради. Шунинг учун ҳадиси шарифда қалбида заррача кибри бўлган киши жаннатга кирмайди, дейилган. Буни тўғри талқин қилиб, уни бошқа маънога буришнинг зарурати йўқ.
Кибрнинг икки тури бор. Биринчиси, яхши амаллар ва гўзал сифатларга эга бўлгани учун бошқалардан устунроқ бўлади. Шу жиҳатдан у ўзини-ўзи катта деб билади. Зотининг улуғворлиги ва сифатларининг гўзаллиги ўзини юқори тутишга муносиб бўлади. Бу маънодаги катталик-кибр мақтовга сазовор бўлади. Зеро, бу фақат Аллоҳ таолога хос кибр. Аллоҳ таолога нисбатан «Ал-Мутакаббир» сифатининг ишлатилиши шу эътибордан бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда «Кибр ридоим»,(Ридо сўзи кийим маъносида. Кибрни «ридоим» дейиш билан, фақат Мен кибр қилишга лойиқман, бошқа ҳич ким кибр қилиши мумкин эмас, деган маъно назарда тутилган.) деган. Буюклик Аллоҳ таолонинг зотий сифати ҳисобланади.
Иккинчиси, бир киши ўзини-ўзи улуғворлик ва кибр билан сифат-лаб олиб, бошқаларга нисбатан катталигини кўрсатади. Кибрнинг бундай тури ёмон ҳисобланади. Аксарият одамлар мана шундай та-каббурлик касалига дучор бўлган. У гуноҳи кабира ҳисобланади.
Бу ерда ужб билан такаббурлик орасини фарқлаб олишимиз керак. Ужбда инсон ўзини-ўзи бошқалардан устун, деб билади. Бошқаларнинг ҳеч қандай алоқаси бўлмайди. Лекин кибрга келсак, унда киши ўзини-ўзи бошқалардан устун, деб билиб, қолганларни таҳқирлайди.
Аллоҳ таолога нисбатан «жамил» (гўзал) сўзини ишлатса бўлади. Лекин Унга нисбатан «ҳусн» лафзини ишлатиб бўлмайди. Чунки луғат олимларининг таъкидлашларича, «ҳусн» деб аъзоларнинг ўзаро мутаносиблигига айтилади. Шунинг учун у сўзни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиб бўлмайди. «Жамол, жамил» сўзлари эса ботиний яхши сифатларга нисбатан қўлланилади. Шу нуқтаи назардан уни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиш мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло барча яхшиликларнинг молики - эгаси. Бу ерда қайси исмларни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиш мумкин ва қайси исмларни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиб бўлмайди, деган баҳс бор. Олимлар: «Аллоҳ таолонинг исмлари тавқифий, дейдилар. Яъни қайси исмларни Аллоҳ таолога нисбатан шариат ишлатган бўлса, биз ҳам уни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатишимиз мумкин. Қайси исмларни шариат Аллоҳ таолога нисбатан ишлатмаган бўлса, уни бандалар ҳам Аллоҳ таолога нисбатан ишлатмайдилар. Қайси исмларни шариат Аллоҳ таолога нисбатан ишлатишга рухсат ҳам бермаган ва таъқиқ ҳам қўймаган бўлса, бандалар бунда жим туриб, ҳеч қандай ҳукм чиқармайдилар.
Бу ўринда ўринли савол туғилади: «Олий сифатларни, мақтов ва гўзалликни қамраб олувчи яхши бир ном бор. Бу исмни шариат бирор ўринда Аллоҳ таолога нисбатан исм ёки сифат тарзида тилга олмаган. Шу ном билан Аллоҳ таолони номлаши мумкинми ёки мумкин эмасми?» Аҳли сунна вал жамоа олимлари бу борада ихтилоф қилганлар. Бир гуруҳ олимлар унга рухсат берган бўлишса, бошқаси: «Шариат Аллоҳ таолога нисбатан бу исмни ишлатмаган экан, у билан Аллоҳ таолони номлай олмаймиз», деган. Қози Иёзнинг сўзига кўра, оҳод хабарда Аллоҳ таолони бундай ном билан номлаш мумкинлиги келган бўлса, Аллоҳ таолони у исм билан номлаш мумкин бўлади.
Ҳадисда «у жаннатга кирмайди», дейилди. Яъни кимнинг қалбида заррача кибри бўлса, жаннатга кирмайди. Бу ўринда бир савол туғилади. Арзимаган такаббурлик сифати ҳамма инсонда бўлади. У гуноҳи кабира бўлса, уни қилган киши жаннатга кирмаса, бу ҳадисни қандай тушуниш керак?
Биринчи жавоб: Бу ҳадисдаги кибрдан «Кибр ҳаққа қарши чиқиш ва инсонларнинг бурдини тўкиш» маънодаги такаббурлик назарда тутилган. Шунинг учун уни таъвил қилишга ҳеч қандай зарурат йўқ. Чунки ҳақиқатдан ҳам бундай киши жаннатга кирмайди.
Иккинчи жавоб: Қозий Иёз раҳматуллоҳи алайҳнинг айтиши-ча, ҳадиснинг бошида жаннатга кириш инкор қилинмоқда. Лекин банда кибрига яраша жазосини олгандан кейин жаннатга кириши мумкин. Борди-ю, Аллоҳ таоло уни авф қилса, у бошидаёқ жаннатга кириши мумкин.
«Мисқол» миқдор маъносида. Ҳадисдаги «зарра» сўзи аслида уйга қуёш тушганда кўзга кўринадиган чанг зарралари, деган маънони ифодалайди. У жуда кичик ва ниҳоятда нозик бўлади. Ундан кичик зарралар назарда тутилган. Ҳадисдаги «хардал» сўзидан хантал ирода қилинган.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида хантал уруғича иймони бор киши дўзахга ва қалбида хантал уруғича кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида заррача кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар».

Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Саҳиҳи Муслим шарҳи" китобидан

06.06.2024 22:19

Эй мўминлар амири, сен мендан қамишзорлар ва сув йиғиладиган жойлардаги балиқларни сотиш ҳақида сўраган эдинг. Сувдаги балиқларни сотиш мумкин эмас, чунки унда шубҳа бор. Бошқа жиҳатдан балиқ уни овлайдиганга тегишли бўлади.

06.06.2024 22:06

Қалбида бошқаларга нисбатан адоват ва гина сақламай яшай олган инсон бахтлидир. Бундай киши бошқаларда Аллоҳ фазли ва неъматини кўрса, Расулуллоҳнинг мана бу сўзларини эслайди: «Эй Аллоҳ, сенга ҳамдлар ва шукрлар бўлсинки, мендаги ва бошқа одамлардаги неъматлар ҳаммаси фақат Сен берган неъматлардандир!».

06.06.2024 19:17

У зот роҳимаҳуллоҳ айтади: “Маъсиятлардан ҳазир бўл, эҳтиёт бўл. Чунки улар ёмон оқибатларга олиб боради. Гуноҳлардан, хусусан, хилватлардаги гуноҳлардан қаттиқ эҳтиёт бўл. Чунки Аллоҳ таолога қарши чиқиш банданинг У Зот субҳанаҳу ва таоло кўзидан туширади (яъни, Аллоҳ назар солмай қўяди).

06.06.2024 19:05

Қозоғистон ТИВ Қуддус пойтахтлиги билан мустақил Фаластин давлатини шакллантириш борасидаги қатъий позициясини эълон қилди.

06.06.2024 17:22

Президент Ражаб Таййиб Эрдўған, Ғазо секторида охирги 8 ойда уюштирилган ҳужумларда 150 журналист ҳалок бўлганига урғу берди. “Бизга матбуот эркинлиги ҳақида гапираётганлар Фаластин ҳудудида бўлаётган воқеалар ҳақида гапирмайди.

06.06.2024 17:03

Салафи солиҳ уламолар орасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда Роббини оддий кўз орқали кўрганлари ҳақида икки хил қараш мавжуд. Ато ибн Абу Рабоҳ раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келтирган ривоятга кўра, оддий кўз билан эмас, балки қалб кўзи билан кўрганлар. Абул Олия раҳматуллоҳи алайҳнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келтирган ривоятига кўра, қалблари билан икки марта кўрганлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase