close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Президент Эрдўған, Ғазо секторида уюштирилган ҳужумларда 150 журналист ҳалок бўлганини айтди

Президент Ражаб Таййиб Эрдўған, Ғазо секторида охирги 8 ойда уюштирилган ҳужумларда 150 журналист ҳалок бўлганига урғу берди. “Бизга матбуот эркинлиги ҳақида гапираётганлар Фаластин ҳудудида бўлаётган воқеалар ҳақида гапирмайди.

Президент Ражаб Таййиб Эрдўған, Ғазо секторида охирги 8 ойда уюштирилган ҳужумларда 150 журналист ҳалок бўлганига урғу берди. “Бизга матбуот эркинлиги ҳақида гапираётганлар Фаластин ҳудудида бўлаётган воқеалар ҳақида гапирмайди.
Президент Ражаб Таййиб Эрдўған, Ғазо секторида охирги 8 ойда уюштирилган ҳужумларда 150 журналист ҳалок бўлганига урғу берди.
“Бизга матбуот эркинлиги ҳақида гапираётганлар Фаластин ҳудудида бўлаётган воқеалар ҳақида гапирмайди.
Президент Эрдўған пойтахт Анқарада бўлиб ўтган “Анадолу медиа мукофотларини топшириш маросими”да сўзлади.
Эрдўған, Исроилнинг Ғазо секторига 7-октабрдан бери давом этган ва 36 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган ҳужумларига муносабатини давом эттирди.
“Исломимиз билан бир қаторда инсонийлигимиз ҳам синовдан ўтказилаётган бу жиннилик ҳолатига муносабат билдириш Фаластин халқи олдидаги инсоний бурчимиздир”, деди Эрдоған.
"Биз Фаластинлик биродарларимизни ҳимоя қилганимизда, биз инсониятни ҳимоя қиламиз, шунингдек, тинчлик, адолат ва эркинликни ҳимоя қиламиз", деди.
Президент қирғинга муносабат билдирар экан, келажак авлодларга тинч ва адолатли дунёда яшаш умидини қолдиришни мақсад қилганини таъкидлади.
“Бизга кўп йиллар давомида матбуот эркинлиги бўйича сабоқ бериб келаётганлар босиб олинган Фаластин ҳудудларида бўлаётган воқеалар ҳақида гапирмаяпти.
Бугун геноцид қаршисида уч маймун ўйнаганлар умри давомида пешонасидаги қора доғни ўчира олмайди”, дея қайд этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase