close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Анфол сураси, 49-оят тафсири

49. Ўшанда мунофиқлар ва дили маразлар: "Анавиларни динлари мағрурлантириб қўйибди", дейишди. Ким Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳ албатта қудратли ва ҳикматлидир.

49. Ўшанда мунофиқлар ва дили маразлар: "Анавиларни динлари мағрурлантириб қўйибди", дейишди. Ким Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳ албатта қудратли ва ҳикматлидир.
Бадр куни оз сонли мусулмон лашкарининг кучли ва яхши қурол-ланган душманга қарши жангга отланаётганини кўрган Мадинада-ги айрим мунофиқ ва дилида касали бор кимсалар буни ҳам: "Бу-ларни динлари жуда мағрурлантириб юборибди-да, ўзлари оз бўлса ҳам шундай катта қўшинга қарши боришга журъат қилишяпти", деб маломат қила бошлашди. Аллоҳ таоло огоҳлантиряптики, ким Аллоҳга таваккал қилса, яъни олдин бир ишнинг тадбирини кўриб қўйгач, кейин бу ишини тўлалигича Аллоҳга ҳавола қилса, ёрдам ва ғалабани фақат Унинг Ўзидан кутса, ҳар сонияда Унгагина юкунса, у албатта кўзлаган мақсадига эришади. Аллоҳ ҳар ишга қодир ўта қудратли, ҳар бир ишнинг ҳикматини билиб турувчи Зотдир.

Шайх Усмонхон Алимовнинг
Тафсири Ирфон Китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий

Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг раиси, муфтий

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase