Абу Муслим
"Қрим инқирозидан кейин кўплаб мамлакатлар Россиядан қўрқиш асосида ҳарбий харажатларини кўпайтирди", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Rundschau. Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл америкалик солиқ тўловчилар ўн минглаб америкалик ҳарбийларни Германияда жойлаштириш учун пул тўлашлари лозим эканлигини «ҳақиқий ҳақорат» деб атади, гарчи гап немис фуқароларининг хавфсизлиги ҳақида кетаётган бўлса ҳам.
Эвтаназия Голландияда қонунийлаштирилган. Бу масала АҚШнинг иккита штатида икки марта овозга қўйилган бўлсада, ҳар сафар омадсизликка учраган. Бироқ унинг «лобби»чилари тобора фаоллашмоқда. Ислом эвтаназияга нисбатан аниқ бир нуқтаи-назарга эга.
Шубҳасиз, бугунги кунда аксарият мусулмон ёшлари бир мунча йўлдан озган ва чалкашиб кетган. Вазият кун сайин ёмонлашмоқда. Баъзи ҳолатларда ҳатто муртадликка: ёки Ислом амалиётидан ёки фундаментал диний таълим тамойилларидан воз кечишга ҳам бориб етади.
Сизни ҳалол тадбиркор деб аташ мумкинми? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ишбилармонликда ҳалолликни мақтаганлар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ростгўй, омонатли тижоратчи набийлар, ростгўйлар ва шаҳидлар билан биргадир”, дедилар.
Алмати шаҳри Марказий масжидида Қурбон ҳайити арафасида кассоблар саводхонлигини ошириш мақсадида «Қассоб касби – олийжаноб ва масъулиятли иш» семинари бўлиб ўтди. Семинарда Алмати шаҳри бўйича ваколатли имом Еркинбек қори Шўқай ва Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси қошидаги «Халал Даму» ТОО Алмати шаҳри бўйича масъул вакили Маратхан Чадаев ҳам иштирок этди.
Қурбон ҳайити муносабати билан Алмати шаҳар Марказий масжидида қиз-келинчаклар орасида «Ясин» сурасини ўқиш бўйича конкурс бўлиб ўтди. Конкурсни Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси раиси муовини, ноиб муфтий Бауржан Есмахан очиб берди. Ноиб муфтий ўз нутқида Қуръони каримнинг фазилатлари, уни ўқиш ва ёд олишнинг афзалликлари, асосийси, унинг амрларига сўзсиз риоя қилиш ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у конкурсда Қуръон ўқувчи қиз-келинчакларга омад тилади.
Бугун Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси раиси, Олий муфтий Серикбай ҳожи Ўраз ташаббуси билан Алмати шаҳри Марказий масжидида «Мактабга йўл» хайрия акцияси ташкил қилинди. Ушбу тадбир доирасида кам таъминланган оилалардан 1000 та болага Қурбон ҳайити муносабати билан «Қурбон байрами қутлуғ бўлсин!» деб ёзилган совға қутилари ва керакли мактаб анжомлари солинган сумкалар топширилди.
Гонконгдаги воқеалар бутун дунё учун ҳам, мусулмонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки дунёнинг иккинчи ўринда турадиган давлатида рўй бермоқда. Ислом дунёсида Хитойнинг уйғурларга нисбатан геноцид сиёсати учун қутулиб қолаётганининг сабаби мусулмонларда, агар бу қандайдир ЛГБТ бўлганида, умуман бошқача реакция кузатилган бўларди деган фикр кенг тарқалган.
Пайшанба куни Кашмирда Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида отишма бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, уч нафар покистонлик ва беш нафар ҳиндистонлик аксар ҳалок бўлди. Шунингдек, икки нафаор Покистон фуқароси ҳалок бўлди. Жума куни Покистон армияси Ҳиндистон қўшинлари Кашмирдаги назорат чизиғи орқали яна отишма бошлагани, бир нафар аскар ҳалок бўлгани ва натижада 24 соатдан кам вақт ичида ҳалок бўлган покистонликлар сони олти кишига етганлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда амалдорлар учун ўкув курслари ташкил қилинади. Бу ҳақида UPL мухбири хабар беради. Курсларда амалдорлар одоб-ахлоқ қоидаларига ўқитилади. Машғулотлар пайтида асосий эътибор низоли вазиятларни ҳал қилиш кўникмаларига қаратилади.
Исроил ҳукумати америкалик конгресс аъзолари Рошида Талиб ва Илхон Умарнинг Қуддусга киришини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақида "ал-Жазира" хабар беради. Бу аёллар АҚШ Конгрессига сайланган илк мусулмон аёллар ҳисобланади. Улар Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилади.
Тошкентлик ёш блогер Артур Бабаев ўзини поезд тагига ташлади. Блогернинг ҳаракатлари камерага ёзиб олиниб, тармоқда жойлаштирилди.Блогер бу ҳаракатни обуначилар ва «лайк»лар сонини кўпайтириш учун амалга оширганини тан олди. Видео ҳақиқатдан ҳам ўн минглаб «лайк» ва кўриб чиқишларга эришди.