Абу Муслим
Ҳанафий мазҳаби асосчиси, илм-у тақвода уммат пешвоси, ислом дунёсида Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ал-Куфий раҳматуллоҳи алайҳ 80/699-йил Куфа шаҳрида (ҳозирги Ироқ давлати ҳудудида жойлашган) таваллуд топиб, 150/767-йил вафот этганлар ("Тарихи Бағдод” китоби).
Имом Зуфар раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг икки катта шогирдлари - Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумуллохдан суҳбат эътиборидан муқаддам саналади. Яъни устознинг дарсларига улардан олдин қатнашган. Имом Зуфар раҳимаҳуллоҳ ҳижрий 158 санада 28 ёшида вафот этади. Отаси араблардан, онаси эса форсий бўлган. Шу жиҳатдан у кишида икки миллатнинг ҳам унсури жамланган эди. Яъни у киши сўзни баён қилиб беришга ўта моҳир бўлган. Имом Зуфар раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллохдан кўпроқ раъй фиқҳини ўрганади ва шунда мустаҳкам бўлган. Шунга кўра, Имом Зуфар қиёс ва ижтиҳодда ўта тез таҳлил қилувчи ва кучли бўлган.
Агар имом ёки ҳоким бирор кишининг ўғрилик қилгани ёки хамр ичгани ё зино қилганини кўрса, бунга ўзи гувоҳ бўлган тақдирда ҳам, токи далиллар тақдим қилунмагунича, унга ҳад қўлланилмайди.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳижрий 93 санада таваллуд топади ва ҳижрий 179 санада 86 ёшида оламдан ўтади.
«Бу мисралар Вавилондаги форсларнинг филини ўлдирган Мусаннага бағишланади».
Фараздок,
Ушрий ернинг ва тоғнинг асалидан, экинидан ва мевасидан, агар у оқин сув ёки ёмғир билан суғорилган бўлса, оз-кўплигидан қатъи назар, ўндан бири закотга берилади. Пақир ва шунга ўхшаш нарсалар воситасида инсоннинг қўл кучи билан суғорилган ер ҳосилидан эса йигирмадан бири закот қилиб берилади. Агар экинлар иккала йўл билан ҳам суғорилган бўлса, қайси биридан кўпроқ фойдалангани эътиборга олинади. Қайсиниси устун эканлиги аниқланмаса, эҳтиёт жиҳатидан ҳосилнинг ўндан бири берилади.
Мўтаз биллоҳ Муҳаммад ёки Зубайр Абу Абдуллоҳ ибн Мутаваккил ибн Мўътасим ибн Рашид. Туғилган йили 232 (847-46). Онаси - румлик жория, исми Қабиҳа бўлган. 252 йили Мустаин истеъфога чиқиши олдидан унга байъат берилди. Ёши 19 да эди. Илгари ҳеч ким унинг ёшида халифа бўлмаган.
Ал-Мўътазид биллоҳ - Аҳмад Абул Аббос Ибн валийюлахд (шаҳзода) ал-Муваффақ Толҳа ибн ал-Мутаваккил ибн ал-Мўътасим ибн ар-Рашид. 242 йил зулқаъда ойида туғилган. Ас-Сувлий 243 йил рабиул аввал ойида туғилган дейди. Онаси -канизак, исми Савоб ёинки Хирз ёки бўлмаса, Зирор бўлган. Унга 279 (892-93) йили амакиси Мўътамиддан кейин байъат берилди.
Мўьтамид алоллоҳ Абул Аббос ёки Абу Жаъфар Аҳмад ибн Мутаваккил ибн Мўътасим ибн Рашид, у 229 йили туғилган. Онаси румлик, исми Фитён.
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан рақобатлашиш ёки эсипастлар билан баҳслашиш ёки инсонлар нигоҳини ўзига қаратиш учун талаб қилса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Язид ибн Абдулмалик ҳаёти
Ўғрилик ёки бошқа жиноят қилишда тахмин ёки гумон қилинаётган кишини калтаклаб, дўқ-пўписа билан қўрқитиш мумкин эмас. Агар шундай қилиниши натижасида ўша киши ўғрилик, ҳад қўлланиладиган жиноят ёки қотиллик қилганини бўйнига олса, унинг бу иқрори қабул қилинмайди ва қўлини кесиш, иқрор бўлган жиноятига яраша жазо бериш мумкин эмас.