Абу Муслим
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.
Исроил ма’мурияти Европа ва АҚШнинг сўзсиз қўллаб-қувватлаши билан 25 кундан бери бутун дунё кўз ўнгида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда.
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.
"7-октабрдан бери ғазолик биродарларимиз катта шафқатсизликка дучор бўлмоқда. Европа ва Америка томонидан сўзсиз қўллаб-қувватланган Исроил маъмурияти роппа-роса 25 кундан бери бутун дунё кўзи олдида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда",-дейди Эрдўған.
Саратон касаллари даволанадиган "Туркия-Фаластин дўстлик касалхонаси" Исроил ваҳшийлигининг қурбони эканини тилга олган Эрдўған: "Давлат онгини бутунлай йўқотиб қўйган ва террористик ташкилот каби ҳаракат қилаётган Исроилга имкон қадар тезроқ чек қўйиш керак”,-деди.
"Исроилнинг тинч аҳолига тўғридан-тўғри ҳужумлари натижасида ҳозиргача 8 минг 500 фаластинлик ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти болалар ва аёллар. Ғазода содир этилаётган уруш жиноятлари айбдорларини қонун олдида жавобгарликка тортиш ишларимиз давом этмоқда",-деб қўшимча қилади Туркия президенти.
Эрдўған шунингдек, Туркия тўқнашув бошланган кундан бери инсонпарварлик ёрдам фаолиятларини давом эттираётганини айтди.
"25 кундан бери давом этаётган бу қирғинни олдини олиш бизнинг устувор вазифамиздир. Бунинг учун ўт очишни тўхтатиш, доимий тинчликка ёъл очиш керак. Барча тегишли томонлар иштирокида ўтказиладиган “Фаластин-Исроил халқаро тинчлик конференсияси” бунинг учун энг мос платформа бўлишига ишонамиз" деди Эрдўған.
Эрдўған қолаверса, минтақадаги фаоллар билан ҳамкорликда янги хавфсизлик механизмини ўрнатишни зарур деб билишини ва бу қадам ташланса, мас’улиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканлигини маълум қилди.
"ғарб дунёси, хусусан Европа давлатлари ғазода яна бир бор инсоният синовидан ўта олмади”,-дейди у.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркиядан Ғазога юборилган гуманитар ёрдамлар миқдори 213 тоннага етди. Уларнинг бир қисми Ғазо халқига етиб борди.
Нетуреи Картолик раввиннинг айтишича, яҳудийларга ўлдириш ва ўғирлаш қатъиян ман этилган, аммо Исроил араблардан ўғирлаш орқали ўз давлатини тузган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш талаби билан чиқиши вақтида намойишчилар Конгрессга бостириб кирди. Буни C-SPAN мезбонлик қилаётган учрашувдан олинган кадрлар тасдиқлайди.
Сионистик режим расмийлари масжид устидан кўпроқ назоратни қўлга киритиш ва унинг тарихий мақомини ўзгартириш мақсадида Ғазо секторидаги урушни суиистеʼмол қилиб, Масжидул-Ақсога янги шартлар қўйишга ҳаракат қилмоқда.
Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун БМТ Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратилди.
«Ва қиёмат куни баъсга (қайта тирилишга), амалларнинг жазо ва мукофоти берилишига, арзга (қилинган амалларнинг кўрсатилишига), ҳисоб-китобга, китобни (номаи аъмолни) ўқишга, савобга ва иқобга, сирот ва мезонга (амал тарозисига) иймон келтирамиз».
Гувоҳлик бировнинг бошқада (масалан, Салимнинг Ҳакимда) ҳақи борлиги тўғрисида хабар беришидир.
Яъжуж ва Маъжужлар ташқарига чиқдими?
Ислом қонунларидан (шариатдан) фарқли ўлароқ, яҳудий қонунлари биологик геноцид ҳамда аёллар ва болаларни қасддан ўлдириш каби уруш тактикаларига рухсат беради.
Агар Ғазода Исроил "МҲО" бошланганидан кейинги дастлабки кунларда Исроилдаги кўпчилик ва уларнинг бутун дунё бўйлаб тарафдорлари ушбу Фаластин анклавини кулини кўкка совуришини айтган бўлса, вақт ўтган сайин тобора кўпроқ одамлар «нимадир ўхшамай қолгани»ни тушунишни бошлади.
Газетага кўра, прокурор Карим Хон Халқаро жиноий судда иштирок етувчи асосий мамлакатларнинг фикрларини инобатга олмоқда, шу сабабли "у шу пайтгача Фаластин-Исроил можаросидан узоқда бўлган".
Бир қанча футбол клублари Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбаларига қарши чиққан футболчиларга нисбатан чора кўрди. Баъзи спортчилар ҳатто ОАВ томонидан "тақиқланган мусулмон гуруҳи" билан алоқада бўлганликда айбланган. Оммабоплигига қарамай, баъзи мусулмон спортчилар, хусусан, йиллар давомида ўз терма жамоаларини ҳимоя қилган футболчилар Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумидан азият чекаётган Фаластин фуқаролари билан бирдамлик билдиргани учун ҳужумга учради.