close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған: "Исроил дунё кўз ўнгида инсониятга қарши жиноят содир этмоқда"

Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.

Исроил ма’мурияти Европа ва АҚШнинг сўзсиз қўллаб-қувватлаши билан 25 кундан бери бутун дунё кўз ўнгида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда.
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.
"7-октабрдан бери ғазолик биродарларимиз катта шафқатсизликка дучор бўлмоқда. Европа ва Америка томонидан сўзсиз қўллаб-қувватланган Исроил маъмурияти роппа-роса 25 кундан бери бутун дунё кўзи олдида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда",-дейди Эрдўған.
Саратон касаллари даволанадиган "Туркия-Фаластин дўстлик касалхонаси" Исроил ваҳшийлигининг қурбони эканини тилга олган Эрдўған: "Давлат онгини бутунлай йўқотиб қўйган ва террористик ташкилот каби ҳаракат қилаётган Исроилга имкон қадар тезроқ чек қўйиш керак”,-деди.
"Исроилнинг тинч аҳолига тўғридан-тўғри ҳужумлари натижасида ҳозиргача 8 минг 500 фаластинлик ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти болалар ва аёллар. Ғазода содир этилаётган уруш жиноятлари айбдорларини қонун олдида жавобгарликка тортиш ишларимиз давом этмоқда",-деб қўшимча қилади Туркия президенти.
Эрдўған шунингдек, Туркия тўқнашув бошланган кундан бери инсонпарварлик ёрдам фаолиятларини давом эттираётганини айтди.
"25 кундан бери давом этаётган бу қирғинни олдини олиш бизнинг устувор вазифамиздир. Бунинг учун ўт очишни тўхтатиш, доимий тинчликка ёъл очиш керак. Барча тегишли томонлар иштирокида ўтказиладиган “Фаластин-Исроил халқаро тинчлик конференсияси” бунинг учун энг мос платформа бўлишига ишонамиз" деди Эрдўған.
Эрдўған қолаверса, минтақадаги фаоллар билан ҳамкорликда янги хавфсизлик механизмини ўрнатишни зарур деб билишини ва бу қадам ташланса, мас’улиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканлигини маълум қилди.
"ғарб дунёси, хусусан Европа давлатлари ғазода яна бир бор инсоният синовидан ўта олмади”,-дейди у.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркиядан Ғазога юборилган гуманитар ёрдамлар миқдори 213 тоннага етди. Уларнинг бир қисми Ғазо халқига етиб борди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase