Абу Муслим
Сирдарё тиббиёт коллежи қоровули Ахмад Бухаров коллеж ўқувчилари бўлган қизлар билан танишмоқчи бўлган 19 яшар Жасур Ортиқовни ўлдирди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар берди. Воқеа жорий йилнинг 6 сентябрь куни рўй берди. қоровул йигитнинг кўкрак қисмига ўроқ билан зарба берган.
ИИББда гўёки органлар томонидан гомосексуалистларга қарши рейдлар ўтказилаётгани ҳақида маълумотлар инкор қилинди. Бу ҳақида 14 сентябрь куни баёнот берилди. "Гомосексуалистларга қарши ҳеч қандай рейдлар бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Айрим ОАВда пайдо бўлган рейдлар ҳақидаги ахборот ёлғондир", - дейишди ИИББда.
Биз аввалроқ Намангандаги фожиа ҳақида ёзган эдик. Туғруқхонада ногирон қизни дунёга келтирган аёл болани деразадан улоқтириб юборганди. 23 ёшли аёл, шунингдек, ўз хонадошининг боласини ҳам отиб юборган. Бугун ОАВда воқеанинг янги тафсилотлари пайдо бўлди.
Биз аввалроқ Навбаҳор тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи ўз уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида ёзгандик. Воқеа 6 сентябрь куни рўй берган. Мадина Атаниязовани ўлдиришда унинг эри Шавкат Раимов айбланмоқда. Эр-хотин узоқ вақтдан бери уришиб қолган бўлиб, бирга яшамасди. Маълум бўлишича, Раимов хотинидан мунтазам пул талаб қилиб келаркан.
Жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида Тошкент шаҳрида 27 нафар аёл ўз жонига суиқасд қилган. Бу ҳақида ИИББ ҳуқуқбузарликлар олдини олиш Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мақсуда Хўжаназарова хабар қилди. Бу борадаги статистика брифинг давомида айтилди. Маълум бўлишича, жорий йил пойтахтимизда ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари сони аёллар орасида қарийб икки баравар қисқарган.
Самарқанд вилояти Ургут тумани 27-сонли мактаб ўқитувчиси ўкувчи қизни калтаклади. Воқеа 13 сентябрь куни, соат тахминан 16:30 да рўй берди. Ўқувчи кизнинг калтакланиши видеокузатув камерасига қайд қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқитувчи аёл унинг дарс ўтишига халал берганлиги учун ўқувчини урган.
Тез кунларда бутун дунё аэропортлари минглаб мусулмонларга – юзлари қуёшда қорайган, мисли кўрилмаган қувончдан кўзлари ёшга тўлган, лабларида зам-зам сувининг таъми келиб турган, қалби ажабланарли тарзда хотиржам бўлган одамларга тўлиб кетади.
Тонал крем билан зўр бериб яширинган гематомалар, қонталаш моматалоқлар, бўғилиш излари, умидсизлик, аччиқ алам ва оғриқ тўла кўзларни яшириб турган қора кўзойнак, руҳий тушкунлик – уйдаги золимнинг қурбони мана шундай кўринади. Уйдаги зўравонлик, худди терроризм каби, миллатга ҳам, динга ҳам, ҳеч қандай оқлай оладиган сабабга ҳам эга эмас.
Саудия Арабистонида тадқиқотчилар жамоаси сув истеъмол қилмасдан, уни энергия билан бирга ишлаб чиқадиган қуёш электростанцияси прототипи яратилди. Бу ҳақида хабар қилган Business Insider нашрининг таъкидлашича, қирол Абдллоҳ номидаги илмий-технологик университет тадқиқотчилари прототипи ноёб ҳисобланади, чунки у чучук сувни истеъмол қилмайди, балки аксинча – уни атроф-муҳитга қайтаради.
Аввалроқ ўзининг гомосексуалист эканлигини ошкора тан олган ўзбекистонлик Шокир Шавкатов пойтахтнинг Юнусобод туманида ўлдириб кетилди, хабар қилади ОАВ. Марҳумнинг дўсти сўзларига кўра, қотиллик 12 сентябрь куни содир бўлган: ўша куни кечқурун 40 ёшлар атрофидаги иккита номаълум шахс Шокирни ЛГБТ жамоасида машҳур бўлган клубдан олиб чиқиб кетишди, бир хонадонга олиб бориб, уни калтаклашди ва пичоқ билан жароҳатлар етказишди. Қочишга уринган Шокирни ушлаб олиб, бўғиб ўлдиришди.
Instagram ижтимоий тармоғида «Ислом гўзаллиги» флешмоби бошланди. Флешмоб ташаббуси шу тариқа имкон қадар кўпроқ фойдаланувчилар эътиборини ислом қадриятларига жалб қилишга қарор қилган Татаристоннинг ёш мусулмонларига тегишли.
Озарбайжонда аҳолининг мотам тадбирларига муносабатини ўзгартириш бўйича муайян бир қонун лойиҳаси ҳозирча йўқ, шу сабабли қонунчилик ушбу соҳада тартибсизликка қарши чекловчи чоралар кўришга мажбур. Бу ҳақида Sputnik нашрига Озарбайжон Миллий Мажлис депутати Фозил Мустафо хабар берди.